Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.12.2012 й. 2408-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.11.2012 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 25 декабрда 2408-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2012 йил 29 ноябрдаги

74-сон буйруғига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига

ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул

қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака

имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон "Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 431-модда) мувофиқ Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) танланган йўналиш ва мутахассисликлар бўйича 1 йилгача муддатга бепул ўқитиш ва қайта тайёрлаш (кейинги ўринларда ўқиш деб юритилади) учун ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда кириш малака имтиҳонларини (тестларини) ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Марказ томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли пулли курсларга ўқишга қабул қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказга унда ўқиш истагини билдирган фуқаролар, жумладан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини тамомлаган, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш маркази деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан берилган йўлланмаси мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқишга қабул қилинади.


2. Марказ ўқишга қабулни ташкил қилиш учун ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан олтмиш кун олдин ўзининг қабул режасини тузади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига киритади.


3. Қабул режасининг келишуви Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси томонидан таъминланади.


4. Марказнинг ўқишга қабул режаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган кундан бошлаб уч кун ичида Марказ томонидан оммавий ахборот воситаларида ўқишнинг асосий йўналишлари ва қабул учун шартлар, талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, Марказ манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда ўқишга қабул тўғрисида эълон берилади.



II БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Марказда ўқиш учун қабул ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан қирқ беш кун олдин бошланади ва ўн беш кун давомида амалга оширилади.


6. Марказга ўқишга кириш учун қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

Марказ директорининг номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

паспорт нусхаси;

маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (диплом ёки аттестат);

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланманинг асл нусхаси;

соғлиғи тўғрисида маълумотнома;

35 х 45 мм ўлчамдаги 6 дона фотосурат.

Паспорт қабул комиссиясининг масъул ходимига фуқаро томонидан шахсан кўрсатилади.


7. Ўқишга қабул қилинган фуқароларнинг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлари ҳамда ўқиш даврида унга нисбатан қабул қилинган ҳужжатлар уч йилгача Марказда сақланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, Марказ томонидан давлат архиви органларига топширилади.


8. Тегишли ҳужжатларни топширган фуқароларга ҳужжатларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тилхат берилади.


9. Қабул учун масъул шахс томонидан ҳужжатларни қабул қилиб олиш вақтида фуқаронинг ётоқхонага бўлган эҳтиёжи аниқланади ва бу ҳақда фуқаронинг ҳужжатлари йиғмажилдига тегишли ёзув киритиб қўйилади.


10. Марказда ўқиш истагини билдирган фуқароларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ Марказ директорининг буйруғи билан Марказ ходимларидан иборат таркибда тузилади.



III БОБ. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


11. Қабул комиссияси қуйидаги тўққиз кишидан иборат таркибда шакллантирилади:

комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари;

комиссия раиси ўринбосари - Марказ директори;

комиссия котиби - Марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

комиссия аъзолари - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ва Марказнинг бўлим бошлиқлари.


12. Қуйидагилар қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқиш истагини билдирган фуқароларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишини ташкиллаштириш;

қабул режасига ўқиш истагини билдирган фуқаролардан тушган аризаларни инобатга олган ҳолда белгиланган қабул квотаси (360 та) доирасида ўзгартиришлар киритиш;

кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари ва тест саволларини тасдиқлаш;

кириш имтиҳонларини ўтказиш санасини белгилаш;

Марказ мутахассислари, ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган намунавий саволларнинг имтиҳонлар бошланишидан ўн кун олдин Марказнинг эълонлар тахтасига жойлаштирилишини таъминлаш;

кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг рўйхатини тасдиқланган ҳолда Марказ раҳбариятига тақдим этиш;

кириш имтиҳонларининг натижасидан норози бўлган фуқароларга асослантирилган жавоблар берилишини таъминлаш.


13. Кириш имтиҳонлари қабул комиссияси ва Марказ ходимлари томонидан тест ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда, кириш имтиҳонларида Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) тегишли мутахассислари ўз хоҳишларига кўра иштирок этиши мумкин.


14. Тест саволлари марказда ўқиш истагини билдирган фуқаронинг танлаган йўналиши бўйича умумий билим даражасини аниқлаш ва баҳолашга йўналтирилган бўлиб, математика, геометрия, физика ва информатика бўйича саволларни ўз ичига олади.


15. Тест саволлари алоҳида рақамланган ҳамда ҳар бир саволга тўрт хил жавоб варианти берилган ва шулардан бири тўғри жавоб ҳисобланган элликта саволдан иборат бўлган саволлар китобида тақдим этилади. Саволлар китоби тест ўтказилишидан бир кун олдин ишчи гуруҳ томонидан тайёрланади. Саволлар китобини сақлаш бўйича масъулият қабул комиссияси котибининг зиммасига юкланади.


16. Кириш имтиҳонлари Марказ биносида ўқишга кирувчилар учун қулай шароитда ўтказилади. Имтиҳон вақтида имтиҳон ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Фуқароларга тест саволларини ечиш учун 120 минут вақт берилади. Тест саволларига берилган жавоблар Марказ ўқитувчилари томонидан текширилади.


17. Ҳар бир тўғри жавоб учун икки балл қўйилади ва баллар юқоридан пастга қараб кетма-кетликда жойлаштирилади. Тегишли йўналиш учун белгиланган қабул квотаси доирасида юқори балл олган фуқаролар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.



IV БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНИ НАТИЖАЛАРИНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ


18. Имтиҳон натижалари у ўтказилган кундан бошлаб беш кун ичида Марказнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Марказнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


19. Кириш имтиҳонини муваффақиятли топширган фуқаролар рўйхати қабул комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ва Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


20. Ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхати уч кун ичида Марказ томонидан Бандликка кўмаклашиш марказларига юборилади. Кириш имтиҳонидан ўта олмаган шахслар Марказда ўқитишнинг навбатдаги босқичида ўқиш учун қайта ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



V БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЁТОҚХОНА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


21. Марказда ўқиш учун қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган ўқувчилар белгиланган миқдор доирасида (100 ўрин) Марказ томонидан ётоқхона билан таъминланади.


22. Ўқувчилар ётоқхонага Марказнинг Педагогик кенгаши қарорига асосан жойлаштирилади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


23. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



НАМУНА



Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида

ишсиз фуқароларни ўқитиш учун туман (шаҳар)

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш марказининг

ЙЎЛЛАНМАСИ


"___" _________ 20__ й.           ___-сон            Тошкент шаҳри

Ишсиз фуқаро



(фамилияси, исми, отасининг исми)

19___ йилда туғилган, турар жойи:

________________ шаҳри (қишлоқ, овул), _____________________ кўча, ____ уй, ____ хонадон.

Паспорт ___________________________ тумани (шаҳри) ИИБ томонидан _______ й.да берилган.


Маълумоти: ____________________

"Ишсиз" деб белгиланган сана: "___" _________ 20__ й.



Бандликка кўмаклашиш

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш маркази бошлиғи                                   ____________


                        М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга

ўқитиш маркази директори

__________________________ га

________________________________

________________________________

_______________________да яшовчи

________________________________

_____________________________дан



АРИЗА


Сиздан, мени Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ___________________________________________________________________________ йўналиши (мутахассислиги) бўйича 1 (бир) йилгача муддатга касб-ҳунарга ўқишга қабул қилишингизни сўрайман.

"___" ___________ 20___ йил



(имзо, Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 597-модда









































Время: 0.2100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск