Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2012 й. 355-сон Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2012 й.

N 355



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА,

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲАМДА АЛОҚА,

АХБОРОТЛАШТИРИШ   ВА   ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

355-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида

назорат бўйича давлат инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ




























































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари


Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари




Бухгалтерия

1/2





































Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси мониторинги бўлими

1/6


Почта алоқаси ва даврий матбуотни тарқатиш бўлими

1/5



Махсус ишлар бўлими

1/3




Бош иқтисодчи

1/0




























Ахборот хавфсизлиги бўлими

1/3




Телекоммуникация технологиялари ва хизматлари бўлими

1/8



















Давлат ахборот тизимлари, ресурслари ва интерактив давлат хизматлари мониторинги бўлими

1/6


Норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўлими

1/5



























Мобил алоқа тизимлари мониторинги ва радиочастоталардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

1/5




Радиоэшиттириш ва телевидение бўлими

1/5


























Моддий-техника таъминоти ва автотранспорт бўлими

1/0/27












Маълумотларни узатиш тармоқлари бўлими

1/6







Юридик бўлим

1/1












































Иш юритиш гуруҳи

0/1/5












Кадрлар билан ишлаш ва малака ошириш бўлими

1/1







































































Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари

0/96/14




























Ходимларнинг чекланган умумий сони - 218 нафар,

улардан: бошқарув ходимлари - 19 нафар;


ишлаб чиқариш ходимлари - 153 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 46 нафар.

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

355-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 5-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари қўшимча лавозимини киритиш тўғрисида" 2002 йил 3 декабрдаги 419-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 67-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 6-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 50-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 февралдаги ПҚ-277-сон қарори)" 2006 йил 16 мартдаги 47-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 22-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарори)" 2006 йил 21 августдаги 178-сон қарорига илованинг 1 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 22-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 2 апрелдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 17-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2009 йил 22 августдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 63-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 40-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозими киритиш тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги 263-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 декабрдаги 306-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ("Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 87-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 64-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 589-модда


















































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск