ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2012 й. ПФ-4491-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.12.2012 й.

N ПФ-4491



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 26 декабрдаги

ПФ-4491-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига 2013 йилнинг 1 январидан

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сонли Фармонида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақа;


б) 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун - республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сонли Фармони 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "амалдаги" сўзидан олдин "йил бошида белгиланган" сўзлари қўшиб қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида" 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сонли Фармонида:


а) 2-бандидаги "энг кам" сўзларидан олдин "йил бошида белгиланган" сўзлари ёзилсин;


б) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сонли Фармони 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда энг кам иш ҳақининг 1 баравари, Тошкент шаҳрида 1,5 баравари миқдорида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармони 8-бандидаги "кичик корхоналар" сўзларидан кейин "(табиий газни транзит ва экспорт қиладиган корхоналар бундан мустасно)" сўзлари қўшиб қўйилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 586-модда








































Время: 0.1308
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск