ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2002 й. 315-сон "Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2002 й.

N 315



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисида" 2002 йил 16 апрелдаги ПФ-3052-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси негизида мусиқа санъатини ривожлантириш, сифат жиҳатидан янги мусиқий таълим тизимини яратиш, юқори малакали санъат кадрлари тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа санъатининг барча йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳамда мазкур таълим соҳаси педагоглари, мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:

кўп асрлик мусиқий меросимизни, миллий ва жаҳон мусиқа санъати тараққиётини, миллий мусиқа асбобларининг тарихини ўрганиш мақсадида бир ой муддатда Давлат консерваторияси таркибида ихтисослаштирилган Илмий-тадқиқот маркази ва Мусиқа музейи ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда Илмий-тадқиқот маркази ва Мусиқа музейи низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

мусиқий таълим муассасаларини замонавий мусиқий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, уларни мунтазам чоп этишни йўлга қўйиш мақсадида бир ой муддатда Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида ихтисослаштирилган "Мусиқа" нашриёти, босмахона ва овоз ёзиш студияси ташкил этсин;

чет элдаги мусиқа муассасаларида таълим олаётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон ижодкор ёшлари вакиллари билан доимий алоқада бўлишни таъминлаш, Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятида уларнинг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш, республикада мусиқа анжуманлари ва фестиваллари ўтказиш бўйича тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочилари ва санъат арбобларини, етакчи педагог-мутахассисларини консерваторияда ишлашга таклиф этиш тартибини бир ой муддатда  ишлаб чиқсин ва 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб амалга киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ўрта махсус маданият ва санъат ўқув юртлари концертмейстерлари ва етакчи концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида 125 нафар ўқувчига мўлжалланган Иқтидорли болалар академик лицейи ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Иқтидорли болалар академик лицейини асбоб-анжомлар, чолғу асбоблари, техник  воситалар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-норматив ҳужжатлар билан таъминлашга доир зарур тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:

2002/2003 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида турли даражадаги педагог кадрлар учун малака ошириш факультети ташкил этсин ва бир ой муддатда унинг ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда кадрлар тайёрлаш миллий модели асосида таълим жараёнининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда махсус мусиқа мактаблари, мусиқа академик лицейлари ва коллежлари, шунингдек мазкур йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари, шу жумладан Ўзбекистон давлат консерваторияси учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ўрта махсус мусиқа мактаб-интернатлари негизида, улар фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа  шарт-шароитларини сақлаб қолган ҳолда Республика махсус мусиқа академик лицейлари ташкил этилсин. Мусиқий таълимни ва ўқитиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, ушбу академик лицейлар негизида мавжуд бошланғич ва ўрта мактаблар (интернатлар билан бирга) сақлаб қолинсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда бир ой муддатда Республика махсус мусиқа академик лицейлари тузилмасини ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон давлат консерваториясининг ноёб бинолари мажмуи мураккаб муҳандислик коммуникацияларидан зарур даражада фойдаланишни, улар техник ҳолатининг юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Бинолардан фойдаланиш дирекцияси иловага мувофиқ  ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Дирекция тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида ташкил этиладиган  Академик лицейга 2002 йилги Давлат бюджетида белгиланган молиявий нормативлар асосида янги ўқув йилидаги жорий харажатлар учун, таълим соҳасида назарда тутилган маблағлар доирасида зарур маблағлар ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ўқув юртлари учун 2002 йилги Давлат бюджети доирасида назарда тутилган маблағлардан 2002 йилда Давлат консерваториясини чолғу асбоблари, махсус театр жиҳозлари, ёруғлик-овоз кучайтириш аппаратлари, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, ўқув-методик адабиётлар ва бошқалар билан таъминлаш, шунингдек чет элдан санъат соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланишга рухсат этсин. 2003йилдан бошлаб кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларни ҳисобга олган ҳолда маблағлар ажратсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг ҳузурида ташкил этиладиган Иқтидорли болалар академик лицейи ва Малака ошириш факультети учун ётоқхона биноси ажратиб, унинг реконструкция қилиниши ва жиҳозланишини таъминласин;

Ўзбекистон давлат консерваториясининг эски биносига (Тошкент шаҳри, Пушкин кўчаси, 31-уй) Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа коллежини, шунингдек Республика "Маънавият ва маърифат" марказини жойлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 сентябрдаги

315-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон давлат консерваторияси

биноларидан фойдаланиш дирекцияси

ТУЗИЛМАСИ


Директор



Бош муҳандис

1

Бухгалтерия

3

Муҳандис

1


Котиба

1

Хўжалик ходимлари

103,5

Жами: 110,5 штат бирлиги





































Время: 0.1550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск