ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2002 й. 318-сон "Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети" олий касб таълими Федерал давлат бюджети таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2002 й.

N 318


“Г.В. ПЛЕХАНОВ НОМИДАГИ

РОССИЯ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ”

ОЛИЙ КАСБ ТАЪЛИМИ ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш, таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети" олий таълим Федерал давлат бюджети таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига (кейинги ўринларда филиал деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий касб таълими соҳасида таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқи берилсин.

Олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга ҳамда "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаси ҳисоблансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал "Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети" олий касб таълими Федерал давлат бюджети таълим муассасасининг алоҳида таркибий бўлинмаси - олий таълимнинг барча босқичида бакалавриат ва магистратура бўйича мутахассислар тайёрлашни, шунингдек олий таълимдан кейинги таълимни ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланади;

филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, университетнинг ўқув режалари ва дастурлари бўйича тўлов-контракт асосида олиб борилади;

филиалнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, моддий-техника ва ўқув-методик базани жиҳозлаш университетнинг ўз маблағлари, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумлар, ҳомийлар ажратадиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

филиалга абитуриентлар қабул қилиш, шунингдек филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш университет томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади;

бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун филиалга ҳар йили қабул қилинувчилар 150 кишини, магистрлар тайёрлаш дастури бўйича эса - 75 кишини ташкил этади.

Белгилансинки, филиалнинг битирувчиларига университетнинг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги дипломи берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет билан биргаликда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини белгиласин.

5. Университет:

илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва олий таълимнинг энг янги ютуқларини ўқув жараёнига доимий равишда жорий этишга;

бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёшларни ўқитиш учун грантлар ажратишга;

ўз маблағлари ҳисобига филиалнинг профессор-ўқитувчилари таркиби малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга;

филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислар тайёрлаш сифатини назорат қилсин ва филиалнинг профессор-ўқитувчилари таркибини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказсин.


7. Филиалига Россиядан ва хориждан ўқитувчилик ва илмий иш учун таклиф этилган профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари (авиачипталар бундан мустасно) учун Ўзбекистон фуқароларига белгиланган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлашга рухсат берилсин.

8. Тошкент шаҳридаги филиали қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 49, 7-корпус.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов























































Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск