Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1996 й. 304-сон "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасида автомобиллар ишлаб-чиқариш, сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1996 й.

N 304



"ЎЗДЭУАВТО" ҚЎШМА КОРХОНАСИДА

АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ,

СОТИШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқарган автомобилларни самарали сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат", "Ўзбексавдо" уюшмалари, Ўзбекбирлашув Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда:

"Мерседес-Бенц", "ДЭУ" компанияларининг ва бошқа йирик автомобиль фирмаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобилларини ҳам республика ичида, ҳам Ўзбекистон ташқарисида сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари марказини ташкил этиш, унинг тузилмаси ва функциялари тўғрисидаги таклифни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида бир ой муддатда 1996-1997 йилларда республика минтақаларида автомобилларни сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказсинлар;

бир ой муддатда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси учун буюртмалар портфелини шакллантиришга ва 2000 йил охиригача бўлган даврда автомобилларни ҳам республика ичида, ҳам экспортга сотишга доир таклифларни ишлаб чиқсинлар;

1996 йил охиригача маркетинг тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль моделларини янгилашга доир "ДЭУ" корпорацияси билан келишилган тадбирларни тақдим этсинлар.


2. 1997 йилда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобилларини 1-иловага мувофиқ сотиш дастурига асосан розилик билдирилсин, бунда автомобилларни экспортга устувор сотишга, шунингдек республика ичида эркин алмаштириладиган валютага сотишга, валюта тушуми ўз вақтида тушишини таъминлашга алоҳида эътибор берилсин.

"Ўзавтосаноат" уюшмаси "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси билан биргаликда республикада харидорлар талабини ўрганиш ва маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, шунингдек буюртмалар портфелини шакллантириш натижалари бўйича 1997 йилда автомобилларни сотиш дастурига зарур тузатишлар киритсин.

Маҳфий.


3. "Ўзавтосаноат" уюшмаси "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси билан шартнома асосида "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва бошқа савдо ташкилотларини жалб этиш йўли билан автомобилларни сотиш тармоғини кенгайтирсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобилларини сотиш, шу жумладан, "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув тизимларида сотиш бўйича статистика ҳисоботини жорий этсин.


4. "Асака" банки "Ўзавтотеххизмат" акционерлик жамияти билан биргаликда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобилларини Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ навбатда турувчиларнинг алоҳида рўйхати бўйича кредит асосида сотишни таъминласин.


5. Маҳфий.


6. "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "Ўзавтотеххизмат" акционерлик жамияти 1996 йил охиригача 2-иловага мувофиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари қуришни ва уларни фойдаланишга топширишни таъминласинлар, техник хизмат кўрсатиш вилоят станциялари ҳузурида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича уч-бештадан кўчма пунктлар ташкил этишнинг ҳудудий схемасини ўн кун муддатда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. И.Х. Жўрабеков, Қ.Ж. Ҳаққулов, К.Р. Парпиев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда:

автомобилларга ёнилғи қуйиш пунктларини;

автосервис ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини;

савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олувчи 2000 йилгача автомобиль йўллари бўйлаб халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий сервис хизмати кўрсатиш комплекс пунктлари барпо этиш дастури лойиҳасини, маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда 1997 йилда амалга ошириладиган тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Маҳфий.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси:

"Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "Ўзавтотеххизмат" акционерлик жамияти билан биргаликда автомобилларни заводлардан уларни сотиш пунктларигача ташиш йўналишларини ва тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 1997 йилнинг биринчи ярим йиллигида автомобилларни ташиш учун 200 та ихтисослаштирилган ёпиқ вагонлар харид қилиш масаласини ишлаб чиқсин;

ташиладиган автомобилларни сақлашни таъминлаш мақсадида "Ўзавтотеххизмат" акционерлик жамияти ва "Технолог" акционерлик жамияти билан биргаликда икки ой муддатда мавжуд 110 та икки қаватли ихтисослаштирилган очиқ платформани пухта жиҳозласин;

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси кўрсатиб ўтилган тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун кредит ресурслари ажратиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсин;

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бошқарувининг раиси Н Эрметовга автомобиллар ташилиши ва сақланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда темирйўл транспортида ташиладиган юкларнинг сақланишини таъминлаш учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. "Ўздавстандарт" маркази:

"Ўзавтосаноат" уюшмаси билан биргаликда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобилларига берилган, уларнинг тўсиқсиз экспорт қилинишини таъминлайдиган сертификатларнинг чет мамлакатларда эътироф этилишига доир ишларни бир ой муддатда амалга оширсин;

"Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концерни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент автомобиль йўллари институти билан биргаликда 1997 йилнинг биринчи чорагида автотранспорт воситаларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқишни тугалласин.

Молия вазирлиги сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш учун ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратсин.


10. "Ўзавтосаноат" уюшмаси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавстандарт" маркази бир ой муддатда халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат сертификация синовларини ўтказиш учун Жанубий автомотополигон қурилишини тугаллаш бўйича келишилган таклифларни киритсинлар.

13. Маҳфий.


14. Маҳфий.


15. Бош вазирнинг ўринбосари С.С. Саидқосимов республикада ишлаб чиқариладиган автомобилларни сотиш, улардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш масалаларига бағишланган ҳар ҳафтада намойиш қилинадиган телекўрсатувлар ташкил этсин.

"Асака" банкига кўрсатиб ўтилган телекўрсатувларни маблағ билан таъминлаш учун "Ўзавтосаноат" уюшмасига кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин.


16. "Ўзавтосаноат" уюшмаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзавтойўл" концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини жалб этган ҳолда икки ой муддатда республикада автомобиль иши ривожланишига бағишланган ойлик журнал белгиланган тартибда нашр этилишини ташкил этсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 1200 та "Дамас" тез ёрдам автомашинасини сотиб олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарори билан енгил автомобилларга белгиланган импорт бож пошлиналари ставкалари 1996 йил 1 октябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 3 сентябрдаги

304-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йилда "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасида

ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш

ДАСТУРИ

  

N



ДАМАС


ТИКО


НЕКСИЯ


Жами:


1

Тошкент шаҳридаги 8-ТХС


1310

1310

2714

5334

2

Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги МТБ


1320

1321

2735

5376

3

Гулистон шаҳри


237

237

491

965

4

Бухоро шаҳри


639

640

1325

2604

5

Навоий шаҳри


268

268

556

1092

6

Урганч шаҳри


557

557

1154

2268

7

Нукус шаҳри


495

495

1026

2016

8

Қарши шаҳри


629

629

1304

2562

9

Самарқанд шаҳри


825

825

1710

3360

10

Жиззах шаҳри


454

454

940

1848

11

Термиз шаҳри


918

918

1902

3738

12

Андижон шаҳри


660

660

1368

2688

13

Наманган шаҳри


887

887

1838

3612

14

Марғилон шаҳри


1114

1114

2309

4537


Ички сотиш - жами


10313

10315

21372

42000


"ЎзДЭУавто" ҚК Фарғона маркази орқали бевосита етказиб бериш


1231

1229

2540

5000


Ички бозорда - ҳаммаси


11544

11544

23912

47000


Экспорт


12650

14850

27500

55000


ҲАММАСИ:


24194

26394

51412

102000





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 3 сенгябрдаги

304-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзавтотеххизмат" акционерлик жамиятининг

техник хизмат кўрсатиш станцияларини

қуриш ва фойдаланишга топшириш

ЖАДВАЛИ

Тартиб

рақами


Техник хизмат

кўрсатиш

станциялари

(ТХС)нинг номи


1 сентябргача

қурилиш

тайёрлиги

(фоизларда)


Техник қайта жиҳозлаш


импорт

қилинадиган

ускуналар

қиймати

(минг АҚШ доллари)


етказиб бериш

муддати


фойдаланишга

топшириш


1

Андижон шаҳридаги 1-ТXС


100

237 00

187 00 минг АҚШ долларилик етказиб берилди


ишга туширилди

2

Тошкент шаҳридаги 8 ТХС


65

237 00

сентябрь

октябрь

3

Бухоро шаҳридаги БТХС


80

237 00

октябрь

ноябрь

4

Қарши шаҳридаги БТХС


89

237 00

октябрь

ноябрь

5

Урганч шаҳридаги БТХС


85

237 00

октябрь

ноябрь

6

Самарқанд шаҳридаги 1-ТXС


84

237 00

октябрь

ноябрь

7

Фарғона шаҳридаги

1-ТXС


77

237 00

ноябрь

декабрь

8

Жиззах шаҳридаги 3-ТХС


88

237 00

ноябрь

декабрь

9

Навоий шаҳридаги 1-ТХС


84

237 00

ноябрь

декабрь

10

Наманган шаҳридаги 10-ТХС


85

237 00

ноябрь

декабрь

11

Ангор шаҳарчасидаги 5-ТХС


72

237 00

ноябрь

декабрь

32

Гулистон шаҳридаги

1-ТХС


82

237 00

ноябрь

декабрь

13

Нукус шаҳридаги БТХС


45

237 00

ноябрь

декабрь

14

Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги марказий тақсимлаш базаси


40




ноябрь



Жами:



3081 00























































Время: 0.1334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск