ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2002 й. ПФ-3127-сон "Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.09.2002 й.

N ПФ-3127



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ЖАМИ ДАРОМАДИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ТИЗИМИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1997 йил 24 апрелда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 397-1-сонли қарорга ўзгартиш киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 321-II-сонли қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини республикада босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш мақсадида:


1. 2002-2005 йиллардаги даврда Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялашнинг халқаро меъёрларга мос келадиган тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан тайёргарлик чора-тадбирлари мажмуини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишни таъминлайдиган 2002-2005 йилларга мўлжалланган чора-тадбирларнинг аниқ дастури ва жадвалини 2003 йил 1 январидан бошлаб олинган даромадлар бўйича ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари, чет эл иқтисодий тузилмалари ва экспертларини жалб этган ҳолда икки ой муддатда “Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларациялаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритсин.


3. Қуйидагилар белгилансин:

жами даромадни декларациялаш механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида фуқароларнинг конституциявий ва мулкий ҳуқуқлари бузилишига, уларнинг даромадлари ва мол-мулки миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига, фуқароларнинг шахсий турмушига аралашишга ҳамда бошқа суиистеъмолчиликлар ва ҳуқуқбузарликларга қатъиян йўл қўйилмайди;

жисмоний шахсларнинг даромадлари ва мол-мулки билан боғлиқ ахборот ҳамда ҳужжатлардан фойдаланиш тартибини бузишга йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизими жорий этилгунга қадар фуқароларнинг даромадларини ихтиёрий равишда декларациялаш тизимини пухталаштириш бўйича танлаб олиш йўли билан тажриба тариқасида иш олиб бориш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хорижий мамлакатларда жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш тажрибасини чуқур ўргансин ҳамда уларни инобатга олган ҳолда декларантлар томонидан ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этилишини рағбатлантириш механизмини, шунингдек уларнинг жавобгарлик чораларини, жумладан зарур маълумотларни тақдим этмаганлик ва даромадларни атайин яширганлиги учун қонунчиликда кўзда тутилган жазоларни қўллаш чораларини ишлаб чиқсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг республика тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларига қўйиладиган нақд маблағлари декларация қилинмайди ва уларнинг келиб чиқиш манбалари тасдиқланиши талаб этилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси билан бирга жисмоний шахсларнинг жами даромадларини декларациялаш тизимини жорий этиш мақсадлари ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин;

2003 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган даромадлар (даромад манбалари) тўғрисидаги декларацияларни ҳамда декларациялаш билан боғлиқ бошқа ахборотни қайта ишлаш Марказини ташкил этиш ва уни декларацияларни қайта ишлаш учун зарур техника билан жиҳозлашни кўзда тутсин;

2003 йилнинг 1 сентябрига қадар солиқ органларига маълумотларни электрон воситалар ёрдамида тақдим этиш ҳамда солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида уларга ишлов бериш имконини яратадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва улардан тажриба тариқасида фойдаланишни таъминласин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклатилсин.


9. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2002 йил 6 сентябрь








































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск