Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2002 й. 310-сон "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2002 й.

N 310



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МЕҲМОНХОНА БИЗНЕСИ ВА ХАЛҚАРО

ТУРИЗМНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри меҳмонхоналарини 2003 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик мажлиси қатнашчиларини қабул қилишга тайёрлаш, шунингдек халқаро туризмни янада ривожлантириш, меҳмонхона соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбектуризм" компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:

Тошкент шаҳридаги "Дўстлик", "Тошкент", "Россия" ва "Чорсу" меҳмонхона комплекслари, шунингдек Амир Темур кўчасидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш ва бундан буён фойдаланиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Хорижий шериклар ушбу қўшма корхоналарнинг устав фондларига ўз улушларини хорижий ва миллий валюталардаги пул маблағлари билан қўшадилар;

"Ўзбекистон" меҳмонхона комплексини реконструкция қилиш лойиҳасининг якунловчи босқичини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компанияси бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўшма корхоналарнинг лойиҳалари техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Белгилансинки, лойиҳалар техник-иқтисодий асослашда назарда тутилган манбаларга мувофиқ:

реконструкция қилиш ва қуриш тугаллангандан кейин кейинчалик меҳмонхоналар биноларини банкка гаровга қўйган ҳолда янгидан ташкил этилган қўшма корхоналар ва уларнинг муассисларининг ликвидли мол-мулкини гаровга қўйиш билан;

маблағ билан таъминловчи банкларнинг хорижий банклар олдидаги кафиллиги ва кафолати остида маблағ билан таъминланади:


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Асака" банки лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши экспертизаси натижалари бўйича хорижий банклар билан белгиланган тартибда кредит битимлари тузсинлар ва маблағ билан таъминлашни ўз маблағлари ҳисобига ёки хорижий банкларнинг маблағларини кўрсатиб ўтилган меҳмонхоналарни реконструкция қилиш ва қуришга қайта молиялаш йўли билан таъминласинлар.


5. Мазкур қарорга мувофиқ янгидан ташкил этилаётган қўшма корхоналарга меҳмонхоналарни реконструкция қилиш ва қуришни 2003 йил 1 январгача лойиҳалаштириш ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланиши билан бир вақтда ишчи чизмалар бўйича амалга оширишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясига меҳмонхона комплексларининг мол-мулкини устав фондига улуш сифатида фойдаланиш учун қўшма корхоналарга бериш ҳуқуқини берсин, шунингдек гаров шартномаларини (ипотека) расмийлаштириш учун тегишли рухсатномалар берилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шахар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясининг гаров мол-мулки давлат пошлиналари ундирилмасдан қўшилиши тўғрисидаги шартномалар нотариал тасдиқланишини таъминласин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компанияси уч ой муддатда қўшма корхоналарнинг хорижий муассислари билан биргаликда менежментни амалга оширишга ва мехмонхоналарни бошқаришга биринчи даражали хорижий компанияларни танлов асосида жалб этсинлар.


9. Янгидан ташкил этилаётган қўшма корхоналар ва "Отель Ўзбекистон" қўшма корхонаси:

реконструкция қилиш ва қуриш даврида фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун тузилган контрактлар доирасида меҳмонхоналарни реконструкция қилиш ва қуриш учун олиб келинадиган материаллар ва асбоб-ускуналарга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

кредитларни қайтариш даврида, бироқ кредит шартномаларида болгиланган муддатлардан ортиқ бўлмаган даврда, даромад (фойда)дан олинадиган солиқдан, қўшилган қиймат солиғидан, мулк солиғидан, ер солиғидан озод қилинсин, солиқ имтиёзлари берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар белгиланган тартибда тўлиқ миқдорда меҳмонхоналарни реконструкция қилиш ва қуриш учун жалб қилинган кредитларни қайтаришга йўналтирилиши назарда тутилсин.

10. Мазкур лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда қатнашувчи хорижий банклар ва суғурта агентликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлардан ундириладиган даромаддан олинадиган солиқларни тўлашдан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясининг буюртманомалари бўйича меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш учун жалб этилаётган хорижий мутахассисларга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи кўпмартали кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясининг буюртманомалари бўйича меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш ишларини амалга оширишда қатнашиш учун тузилган муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин, шунингдек муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида республиканинг бошқа минтақаларидан жалб этиладиган маҳаллий мутахассисларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясининг буюртманомалари буйича меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш учун жалб этилаётган хорижий ходимларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсатномалар (лицензиялар) ўз вақтида берилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов









































Время: 0.2393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск