Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Молия вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-35-сон, Марказий банк Бошқарувининг 32/1-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 29.11.2012 й. Қарори (АВ томонидан 03.01.2013 й. 2262-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.01.2013 й.

N 2262-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.11.2012 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.11.2012 й.

N 2012-35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.11.2012 й.

N 32/1


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси

харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2013 йил 13 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил 37-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси

харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 6-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Пенсия жамғармасига - 20205 баланс ҳисобварақларининг 881 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ягона ғазначилик рақамига (кейинги ўринларда ЯҒР) тўлиқ миқдорда ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг 20205 баланс ҳисобварақларининг 779 ШҲРга ўтказилади.

Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 779 ШҲРга келиб тушган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан тўлов топшириқномаси асосида тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг тегишли бюджет ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилган жами маблағларнинг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармалари тасарруфида қолади;

30 фоизи ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг тўлов ҳужжатлари орқали пул ўтказиш йўли билан республика даражасида марказлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келиб тушган маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда сарфлайди;".


3. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85 фоизи 20205 баланс ҳисобварақларининг 692 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга тўлиқ миқдорда ўтказилиши билан ажратилади;".


4. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 21-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказади.

Бунда, бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи кодлари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу кодларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.".


6. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслардан буюртманомаларни олишлари билан маблағларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига ўтказадилар. Бунда бюджет ташкилотлари ғазна ижроси билан қамраб олинган бўлса, бюджет ташкилотига тегишли маблағлар тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади.".


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 11-модда







































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск