ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2012 й. 367-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 декабрдаги

367-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш,

қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда ҳал этилади.


3. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек илгари ўқишдан четлаштирилган ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш, қоидага кўра, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.


4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.


5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифлагичига мувофиқ (кейинги ўринларда - Таснифлагич деб юритилади) бир тайёрлов йўналиши доирасида ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида кўчириш ушбу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


6. Бир минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида ўқувчилар ўқишини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан Таснифлагичнинг бир билим соҳаси ичидаги бошқа таълим муассасасига кўчириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тегишли ҳудудий бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.


7. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази рухсати билан амалга оширилади:

а) бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида таҳсил олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўқишини республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;

б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ота-оналари билан биргаликда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетиши муносабати билан ўқишдан четлаштириш;

в) ўқувчиларни бир минтақадаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан бошқа минтақаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;

г) бир ҳудуд доирасида ўқувчиларни бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига кўчириш;

д) ўқувчиларни Таснифлагичга мувофиқ бир билим соҳасидан бошқа билим соҳасига кўчириш.


8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бошқа вазирликлар (идоралар)нинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш ва қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан кўрсатиб ўтилган вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда амалга оширилади.


9. Ўқувчиларни кўчириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги барча аризалар бевосита ўқувчилар ўқиётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида қабул қилинади.

Кўриб чиқиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори ваколатига кирадиган аризалар 20 августга қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар 1 августга қадар қабул қилинади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан ҳудудий вилоят бошқармаларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий вилоят бошқармалари томонидан расмий хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юборилади.


10. Ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан ўқув режалари ва дастурларга фанлар бўйича фарқларни ёки қарзларни топшириш тартиби ва муддатлари (икки ойдан ортиқ бўлмаган), шунингдек ўқувчиларни ўқитиш курси белгиланади.



II. ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ ТАРТИБИ


11. Ўқувчилар ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчиришда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса, унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;

б) таълим муассасасининг номи, мутахассислик, курс, гуруҳ кўрсатилган ҳолда таълим муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланган рейтинг дафтарча нусхаси.

12. Ўқишни кўчириш тўғрисидаги ариза таълим муассасаси директори, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ёзма жавоби тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига юборилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси олинган жавоб асосида ариза берувчининг ва тегишли таълим муассасаларининг манзилига хат юборади.

Таснифлагичга мувофиқ ўқувчининг билимларнинг бир соҳаси ичида, бир минтақа доирасида жойлашган таълим муассасасига ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилади, натижалар ҳақида ариза берувчига ва таълим муассасаларига ёзма хабар берилади.

Ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида ижобий қарор чиқарилганда ўқувчини қабул қилувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси 3 кун муддатда ўқувчи таҳсил олган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўқувчининг ҳужжатларини жўнатиш тўғрисида сўровнома юборади.

Ўқувчи бунгача ўқиган таълим муассасаси ушбу сўровнома асосида 3 кун муддатда ўқувчининг ҳужжатларини янги ўқиш жойига юборади.

Ўқувчининг ҳужжатлар йиғмажилди ўқувчининг ўзига - ариза берувчига ёки унинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) берилишига йўл қўйилмайди.

Ўқувчини қабул қилувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 10 кун муддатда ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт.



III. ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАРТИБИ


13. Ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш учун ўқувчи вояга етмаган бўлса, унинг ота-онасидан бири (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) четлаштириш сабабларини кўрсатган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ариза бериши керак.


14. Ўқувчининг, ўқувчи вояга етмаган бўлса, унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) ўқувчини ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги аризаси ариза берилган кундан бошлаб 15 кун муддатда кўриб чиқилади.


15. Ўқувчини бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўқишга қайта тиклашда у олдин ўқиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг розилиги талаб этилмайди.


16. Ўқувчи олдин ўқиган тайёрлов йўналиши тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош тайёрлов йўналишига ўқишни тиклаш мумкин.


17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки ундан ўтмаган 3-босқич ўқувчилари Педагогик кенгаш қарори асосида якуний давлат аттестация комиссияси фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида якуний давлат аттестациясини қайта топшириш ҳуқуқига эга.

3 йил мобайнида якуний давлат аттестациясини топширмаган ўқувчилар ушбу Низомга мувофиқ 3-босқичда қайта ўқиш учун ариза бериши мумкин.



IV. ЎҚУВЧИЛАР САФИДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

а) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;

б) ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;

г) суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;

д) вафот этганлиги сабабли.


19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг академик қарздорликка (ўзлаштирмасликка) эга бўлган ёки ўқув режаси талабларини бажармаган (ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётидан ўтмаган, курс ишини топширмаган, 3 ва ундан ортиқ фан бўйича "қониқарсиз" якуний йиллик баҳо олган) ўқувчилари Педагогик кенгашнинг қарори бўйича ўқув йили тамом бўлгач бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдирилиши мумкин.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдириш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Бадиий академия билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.

Ўқишдан четлаштирилган ёки ўқиш учун такрорий муддатга қолдирилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан тегишли вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиясига тақдим этилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ўқиши кўчирилган ёки ўқишга тикланган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига ариза, буйруқ ва белгиланган намунадаги рейтинг дафтарчаси нусхалари тикиб қўйилади.


21. Ўқувчиларнинг ўқишини кўчиришда, уларни ўқишга тиклаш ва ўқишдан четлаштиришда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун жавобгарлик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорига юкланади.


22. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, уларни ўқишга тиклаш ва ўқишдан четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган барча ҳужжатлар мансублиги бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли ҳудудий бошқармаларида, ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларда белгиланган тартибда сақланиши керак.


23. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, уларни ўқишга қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги қарордан норози бўлганлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёки суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 6-модда
































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск