ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари / Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив ҳужжатлари рўйхати / Адлия вазирлигининг ҳар ойда рўйхатга олиши ҳақида маълумот / 2013 йил /

Давлат реестридан чиқарилган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

умуммажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини

давлат рўйхатидан чиқариш ҳолати

тўғрисида 2013 йил учун

РЎЙХАТ

Рус тилидаги матнига қаранг



Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь



ЯНВАРЬ



1. "Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1407, 2004 йил 13 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари" (рўйхат рақами 2386, 2012 йил 29 август). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 январдаги 5-мҳ-сон буйруғи билан реестридан чиқарилди.


3. "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 2220, 2011 йил 27 апрель), (рўйхат рақами 2220-1, 2012 йил 16 март). Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 15 январдаги 8-мҳ-сон буйруғи билан реестридан чиқарилди.


4. "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари" (рўйхат рақами 2336, 2012 йил 6 март). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 16 январдаги 12-мҳ-сон буйруғи билан реестридан чиқарилди.


5. "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидалари", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1746, 2007 йил 5 декабрь), (рўйхат рақами 1746-1, 2010 йил 19 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 18 январдаги 17-мҳ-сон буйруғи билан реестридан чиқарилди.


6. "Рух ва мис ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу ҳужжат техник ҳужжат деб топилди.


7. "Ваколатли банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари ходимларини доимий ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Регламент" (рўйхат рақами 1203, 2003 йил 21 январь) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 январдаги 21-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

ФЕВРАЛЬ



1. "Ўтказма ва оддий векселлар тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 147, 1995 йил 31 май). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 5 февралдаги 30-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати", 1-сон қўшимчалар (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель), (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь). Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 5 февралдаги 33-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2388, 2012 йил 10 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 5 февралдаги 34-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "ЎзДЭУ авто" АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг жисмоний шахслар ўртасидаги олди-сотди қилишда уларни комиссион баҳолаш қоидалари" (рўйхат рақами 529, 1998 йил 11 ноябрь). "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 8 февралдаги 38-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома" (рўйхат рақами 164, 1995 йил 28 август). Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 45-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Юридик шахслар томонидан технология хом ашёси, бутловчи узеллар ва буюмлар сифатида импорт қилинаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини олиб кирилаётганлиги ҳақида сертификат бериш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 1176, 2002 йил 25 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 46-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Кредит уюшмалари томонидан молиявий операцияларни ўтказиш қоидалари" (рўйхат рақами 1179, 2002 йил 7 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси" (рўйхат рақами 1944, 2009 йил 20 апрель). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 2084, 2010 йил 1 март), (рўйхат рақами 2084-1, 2011 йил 25 май). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


10. "Кредит уюшмаларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2208, 2011 йил 14 март). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


11. "Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 2227, 2011 йил 10 май). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


12. "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқнома" (рўйхат рақами 2234, 2011 йил 9 июнь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 февралдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


13. "Махсус юклар таснифи" (рўйхат рақами 1873, 2008 йил 2 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 20 февралдаги 55-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


14. "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари талабалари (ўқувчилари) ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 793, 1999 йил 6 август). Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 26 февралдаги 63-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


15. "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи таълимни олиш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 794, 1999 йил 6 август). Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 26 февралдаги 63-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


16. "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август), (рўйхат рақами 795-1, 2005 йил 28 декабрь). Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 26 февралдаги 63-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

МАРТ



1. "Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом", 1-2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1115, 2002 йил 14 март), (рўйхат рақами 1115-1, 2002 йил 21 май), (рўйхат рақами 1115-2, 2003 йил 20 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 6 мартдаги 70-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Якка тартибдаги тадбиркорлар - дон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 983, 2000 йил 16 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 15 мартдаги 76-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхати", 1 - 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1802, 2008 йил 3 май), (рўйхат рақами 1802-1, 2008 йил 23 сентябрь), (рўйхат рақами 1802-2, 2009 йил 30 август), (рўйхат рақами 1802-3, 2010 йил 13 апрель). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 20 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь), (рўйхат рақами 2183-1, 2012 йил 3 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 20 мартдаги 82-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Солиқ ҳисоботининг шакллари", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь), (рўйхат рақами 1760-1, 2011 йил 30 май). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 22 мартдаги 84-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Ихтисослашган кенгаш ҳақида низом", 1 - 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 260, 1996 йил 10 июль), (рўйхат рақами 260-1, 2003 йил 12 август), (рўйхат рақами 260-2, 2010 йил 20 январь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 мартдаги 85-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низом", 1 - 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 261, 1996 йил 10 июль), (рўйхат рақами 261-1, 2003 йил 12 август), (рўйхат рақами 261-2, 2004 йил 29 январь), (рўйхат рақами 261-3, 2010 йил 23 январь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 мартдаги 86-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. "Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1356, 2004 йил 18 май), (рўйхат рақами 1356-1, 2010 йил 13 апрель). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 мартдаги 87-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Эксперт кенгаши тўғрисида низом", 1 - 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 263, 1996 йил 10 июль), (рўйхат рақами 263-1, 2003 йил 12 август), (рўйхат рақами 263-2, 2010 йил 20 январь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 мартдаги 88-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


10. "Илмий унвонлар бериш тўғрисида низом", 1 - 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 262, 1996 йил 10 июль), (рўйхат рақами 262-1, 2003 йил 12 август), (рўйхат рақами 262-2, 2010 йил 23 январь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 мартдаги 89-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


11. "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш тартиби" (рўйхат рақами 472, 1998 йил 11 август). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 28 мартдаги 91-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

АПРЕЛЬ



1. "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 976, 2000 йил 7 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги 93-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2085, 2010 йил 3 март). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 99-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича йўриқнома" (рўйхат рақами 1507, 2005 йил 11 август). Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 101-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1241, 2003 йил 29 апрель), (рўйхат рақами 1241-1, 2007 йил 14 апрель). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 4 апрелдаги 103-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом", 1-2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 2134, 2010 йил 18 август), (рўйхат рақами 2134-1, 2011 йил 23 август), (рўйхат рақами 2134-2, 2012 йил 9 март). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 4 апрелдаги 104-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Қон намуналари бор қоғозли дискларни тайёрлов жойларидан қабул қилиш, ишлов бериш ва тегишли ҳудудий "Скрининг-марказлари"га етказиб бериш тартиби ҳақидаги низом" (рўйхат рақами 536, 1998 йил 16 ноябрь). Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 апрелдаги 105-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Тайёр кийим-кечак (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлар), пайпоқлар ва пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий инвестициялар иштирокидаги "Ўзбекенгилсаноат" ДАК ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш ва бўшаб қолган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисида низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1264, 2003 йил 5 август), (рўйхат рақами 1264-1, 2005 йил 10 август). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 апрелдаги 107-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. "Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2381, 2012 йил 25 июль). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 апрелдаги 110-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 декабрь). Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 апрелдаги 117-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

МАЙ



1. "Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1418, 2004 йил 14 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 10 майдаги 132-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан хорижда корхоналар тузиш ёки уларнинг устав фондлари (капиталлари)да улушли иштирок этишини маълум қилиш тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1012, 2001 йил 27 февраль), (рўйхат рақами 1012-1, 2004 йил 18 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 17 майдаги 140-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларини амалга ошириш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ажратиш ҳамда уларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тўғрисида низом" (рўйхат рақами 1161, 2002 йил 11 июль). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 29 майдаги 152-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тўлашни молиялаш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1160, 2002 йил 11 июль), (рўйхат рақами 1160-1, 2010 йил 27 май). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 29 майдаги 153-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Ишламаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом", 1-2-сон ўзгартиришлар ва қўшимча (рўйхат рақами 1112, 2002 йил 14 март), (рўйхат рақами 1112-1, 2010 йил 6 декабрь), (рўйхат рақами 1112-2, 2012 йил 21 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси, Халқ банкининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 29 майдаги 154-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича услубий кўрсатмалар", 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимча (рўйхат рақами 740, 1999 йил 4 июнь), (рўйхат рақами 740-1, 2011 йил 24 август). Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 29 майдаги 156-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1827, 2008 йил 18 июнь). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 30 майдаги 159-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

ИЮНЬ



1. "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом", 1 - 10-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель), (рўйхат рақами 1122-1, 2004 йил 23 июнь), (рўйхат рақами 1122-2, 2004 йил 13 декабрь), (рўйхат рақами 1122-3, 2006 йил 8 февраль), (рўйхат рақами 1122-4, 2006 йил 22 апрель), (рўйхат рақами 1122-5, 2006 йил 19 июль), (рўйхат рақами 1122-6, 2007 йил 17 май), (рўйхат рақами 1122-7, 2010 йил 15 сентябрь), (рўйхат рақами 1122-8, 2011 йил 5 май), (рўйхат рақами 1122-9, 2012 йил 9 июль), (рўйхат рақами 1122-10, 2012 йил 31 июль). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 3 июндаги 164-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1838, 2008 йил 17 июль). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 7 июндаги 167-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом", 1 - 3-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь), (рўйхат рақами 1281-1, 2004 йил 4 август), (рўйхат рақами 1281-2, 2008 йил 23 декабрь), (рўйхат рақами 1281-3, 2009 йил 30 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 12 июндаги 169-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



ИЮЛЬ



1. "Давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган истеъмол товарларини маркалаш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1202, 2003 йил 15 январь), (рўйхат рақами 1202-1, 2003 йил 20 март). Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 1 июлдаги 192-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1949, 2009 йил 28 апрель). Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 2 июлдаги 193-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 2353, 2012 йил 18 апрель). Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган

Адлия вазирининг 2013 йил 29 июлдаги 226-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. "Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 1039, 2001 йил 8 июнь). Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган

Адлия вазирининг 2013 йил 29 июлдаги 227-мҳ-сонли буйруғи билан реестрдан чиқарилди.



АВГУСТ



1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2401, 2012 йил 21 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 7 августдаги 240-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхати", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 1853, 2008 йил 9 сентябрь), (рўйхат рақами 1853-1, 2009 йил 27 июнь). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 12 августдаги 243-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтишда рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом" (рўйхат рақами 1478, 2005 йил 4 июнь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 12 авгутдаги 246-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)", 1-2-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь), (рўйхат рақами 879-1, 2003 йил 13 октябрь), (рўйхат рақами 879-2, 2006 йил 11 июль). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 авгутдаги 248-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари" (рўйхат рақами 2410, 2013 йил 9 январь). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 28 августдаги 263-мҳ-сон буйруғи билан реестридан чиқарилди.



СЕНТЯБРЬ



1. "Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низом" (рўйхат рақами 306, 1997 йил 17 февраль). Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 27 майдаги 150-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2423, 2013 йил 5 февраль). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 271-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. Товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом, 1 - 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1064, 2001 йил 15 сентябрь), (рўйхат рақами 1064-1, 2008 йил 27 май), (рўйхат рақами 1064-2, 2010 йил 8 июль), (рўйхат рақами 1064-3, 2011 йил 22 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 295-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2350, 2012 йил 5 апрель). Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 296-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.



ОКТЯБРЬ



1. Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1893, 2009 йил 2 февраль). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 3 октябрдаги 301-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Халқаро транспортда ташишни лицензиялаш тартиби (рўйхат рақами 171, 1995 йил 8 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 4 октябрдаги 305-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ (рўйхат рақами 1744, 2007 йил 29 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 9 октябрдаги 306-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. Ишларга ҳақ тўлаш тартиби (рўйхат рақами 722, 1999 йил 11 май). Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 11 октябрдаги 308-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. Ўзбекистон бирлашган телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 709, 1999 йил 26 апрель). Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 312-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. Фойдаланиш зарурияти ва технология эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган техник спирт ҳажми тўғрисидаги Ўздавстандарт хулосасини олиш учун юридик шахслар текширувини ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 851, 1999 йил 13 декабрь). Ўздавстандарт томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 313-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш тартиби (рўйхат рақами 771, 1999 йил 12 июль). Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 25 октябрдаги 321-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


  

НОЯБРЬ



1. Ўзбекистон Республикасида тупроқ бонитировкаси бўйича ишларни ўтказиш ва ҳужжатларни тасдиқлаш тартиби (рўйхат рақами 732, 1999 йил 18 май). Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 7 ноябрдаги 327-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида назорат-касса аппаратларидан фойдаланиш тартиби (рўйхат рақами 94, 1994 йил 7 сентябрь). "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 7 ноябрдаги 329-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. Аспирантура (докторантура) тўғрисида низом (рўйхат рақами 1707, 2007 йил 3 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 7 ноябрдаги 330-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2287, 2011 йил 7 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 ноябрдаги 335-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. Товар бозорлари чегараларини аниқлаш ва хўжалик юритувчи субъектни монополист деб тан олиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1014, 2001 йил 9 март). Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 14 ноябрдаги 336-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль), унга 1 - 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1548-1, 2006 йил 8 август), (рўйхат рақами 1548-2, 2007 йил 8 ноябрь), (рўйхат рақами 1548-3, 2009 йил 5 январь), (рўйхат рақами 1548-4, 2009 йил 30 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 19 ноябрдаги 343-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь), унга 1-2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 2023-1, 2010 йил 2 февраль), (рўйхат рақами 2023-2, 2010 йил 19 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарорлари билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 345-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисида низом (рўйхат рақами 1516, 2005 йил 6 октябрь). Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 22 ноябрдаги 346-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматлари маълумоти" авиация қоидалари (ЎзР АҚ 174) га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруқ. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу ҳужжат техник ҳужжат деб топилди.


  

ДЕКАБРЬ



1. "Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар, 1-сон ўзгартириш" (рўйхат рақами 2018, 2009 йил 14 октябрь), (рўйхат рақами 2018-1, 2011 йил 19 октябрь). Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2497, 2013 йил 7 август). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 6 декабрдаги 362-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом, 1-сон ўзгартириш" (рўйхат рақами 1457, 2005 йил 18 март), (рўйхат рақами 1457-1, 2012 йил 5 январь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 17 декабрдаги 369-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (рўйхат рақами 2028, 2009 йил 30 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 19 декабрдаги 377-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Почтани ҳавода ташишда почта юк хатлари шакллари" (рўйхат рақами 1556, 2006 йил 3 апрель). Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 26 декабрдаги 391-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби", 1 - 5-сон ўзгартиришлар ва қўшимча (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март), (рўйхат рақами 907-1, 2002 йил 31 январь), (рўйхат рақами 907-2, 2003 йил 20 декабрь), (рўйхат рақами 907-3, 2004 йил 16 ноябрь), (рўйхат рақами 907-4, 2010 йил 6 август), (рўйхат рақами 907-5, 2011 йил 22 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 27 декабрдаги 397-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 2403, 2012 йил 10 декабрь), (рўйхат рақами 2403-1, 2013 йил 18 июнь). Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 15 ноябрдаги 337-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар" (рўйхат рақами 2404, 2012 йил 12 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 10 декабрдаги 363-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби ҳақида йўриқнома", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1564, 2006 йил 22 апрель), (рўйхат рақами 1564-1, 2009 йил 1 июль). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.




Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.


































Время: 0.1801
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск