Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2012 й. 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2012 й.

N 374



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 20012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан тегишли равишда:

тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва улар ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда тугатилаётган органлар деб аталади) Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида тегишли равишда қайта рўйхатдан ўтказсин;

тугатилаётган органларнинг номи ўзгариши муносабати билан уларнинг кўчмас мулки кадастр ҳужжатларини тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига қайта рўйхатдан ўтказсин;

органларнинг тугатилиши муносабати билан хўжалик жамиятларининг таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказсин;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг депо ҳисобварақларидаги акциялар давлат пакетларини тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг депо ҳисобварақларига ўтказсин.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

тугатилаётган органлар томонидан тузилган барча шартномалар, шу жумладан, давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномалари бўйича тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар ҳамда ушбу шартномалар қайта тузилмайди;

тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан савдоларга қўйилган объектлар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари сотувчи функцияларини амалга оширадилар, бунда савдолар шартлари ва турлари ўзгаришсиз қолади, объектлар эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тугатилиши муносабати билан савдолардан олиб қўйилиши, қайта баҳоланиши ва такроран савдоларга қўйилмайди;

тугатилаётган органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги пул маблағлари қолдиқлари тўлиқ ҳажмда Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

тугатилаётган органлар томонидан илгари берилган лицензиялар, ҳуқуқ белгиловчи, рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда улар томонидан илгари қабул қилинган қарорлар ўз кучида қолади ва тугатилаётган органлар номи ўзгарганлиги туфайли бекор қилинмайди ёхуд ўзгартирилмайди.


4. Белгилаб қўйилсинки, Давлат рақобат қўмитаси марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий органларининг, шунингдек тугатилаётган органларнинг таъминоти, шу жумладан, уларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар 2012 йил охиригача - тугатилаётган органларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига ва доирасида, 2013 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

5. Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ва Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази негизида улар қўшиб юбориш йўли билан ташкил этилиши белгилаб қўйилсин.


6. "Биржа" ноширлик уйи МЧЖ ва "Истеъмолчи" МЧЖни қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш асосида улар негизида иқтисодиётга оид газета ва журналлар нашр этиш йўли билан тадбиркорларни ва мамлакат аҳолисини тезкор ва ишончли иқтисодий маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек интернет-портални мунтазам тўлдириб бориш учун давлат улуши камида 51 фоиздан иборат (жамият қатнашчилари таркибида биржаларни сақлаб қолган ҳолда) "Бизнес-Daily Медиа" МЧЖ ташкил этиш тўғрисидаги Давлат рақобат қўмитасининг таклифига ҳамда жамият қатнашчиларининг қарорига розилик берилсин.


7. Давлат рақобат қўмитасига "Бизнес-Daily Медиа" МЧЖ фаолиятини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасининг 10 фоизгача маблағларини, кейинчалик уларни белгиланган тартибда устав фондига капиталлаштирган ҳолда йўналтиришга рухсат этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 19-модда
















Время: 0.1788
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск