Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 374-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 30 декабрдаги

374-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш давлат

қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Давлат рақобат қўмитаси хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқариш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши сиёсат, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, баҳолаш, риэлторлик ва реклама фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Давлат рақобат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Давлат рақобат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Давлат рақобат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари таъминоти, уларни моддий-техник таъминлаш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


7. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.


II. ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар Давлат рақобат қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли активларни ҳамда акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусий мулкка сотиш, давлат мулкининг хусусий мулк эгаларига сотилишида очиқлик ва ошкораликни таъминловчи давлат мулкидан чиқаришнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг улар томонидан бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

энг авваало, акциядорлик жамиятларининг капиталлашуви ва рентабеллиги ўсишини рағбатлантириш ҳисобига фонд бозорини, айниқса иккиламчи фонд бозорини ривожлантириш, тадбиркорлар ва аҳолининг хабардорлигини кенгайтириш, уларнинг биржа операцияларида фаол иштирокини таъминлаш бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, савдоларни электрон шаклда ўтказишга тўлиқ ўтиш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга ошириш;

акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг ва кузатувчи кенгашларнинг ролини тубдан оширишга, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги масъулиятини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш;

монополияга қарши самарали тартиботлар ўрнатиш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобат чекланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш, рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бориш;

рақобат муҳитини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва зарур шарт-шароитларни шакллантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида инсофсиз рақобатга чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уларни, биринчи навбатда, янги инвесторларни жалб этиш, модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, янги рақобатбардош маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва банкрорт қилиш борасидаги функцияларни бажариш, судгача ва суд санациясини ўтказиш, банкрот корхоналарнинг ташқи бошқаруви бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


III. ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлаш ва реализация қилиш, инвесторлар томонидан мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш соҳасида:

ностратегик корхоналарда давлатнинг иштирокини қисқартиришни таъминлайди;

манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериладиган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

хусусийлаштириш объектлари, шартлари ва шакллари юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлайди, хусусийлаштириладиган корхоналар - эмитентлар ва улар томонидан чиқариладиган қимматли коғозлар тўғрисидаги ахборотни тарқатади, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

хусусийлаштириш объектларининг олди-сотдиси бўйича Давлат рақобат қўмитаси томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;

янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади;

хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;


б) қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва корпоратив бошқарув соҳасида:

қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга, шунингдек қимматли қоғозлар биржа савдоси тамойилларига риоя қилишни таъминлашга доир чоралар кўради;

молиявий воситаларнинг янги турларини, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этиш имконини берадиган қимматли қоғозлар ҳосилаларини жорий этишга кўмаклашади;

давлат бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорини, шунингдек ушбу бозорни ривожлантириш учун зарур муҳит ва инфратузилмани шакллантириш ва уларнинг амал қилиши жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

қимматли қоғозлар бозорида фуқароларнинг ва хорижий инвесторларнинг, шу жумладан, инвестицион ва профессионал фаолиятни рағбатлантириш, қимматли қоғозлар бозорида жамоавий инвестиция қўйиш шартларини такомиллаштириш йўли билан фаоллигини ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

савдоларни ўтказишнинг электрон шаклига тўлиқ ўтишни ва қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг халқаро амалиётини жорий этиш чораларини кўради;

корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ва корпоратив муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;

хўжалик жамиятларида корпоратив бошқаришни такомиллаштириш, шу жумладан, уларнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат-акциядорлик компанияларининг ва устав фондида давлат улуши бўлган, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа хўжалик жамиятларининг ижроия органи ҳамда кузатув кенгаши раҳбарларининг корпоратив бошқаришнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида вақти-вақти билан эшитилишини ташкил этади;

давлат активларини самарали бошқариш бўйича "Давлат активларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳамда корпоратив бошқариш ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда улар фаолияти мониторингини олиб боради, шунингдек уларнинг самарали ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат органлари фаолиятининг амалий масалаларини акс эттирувчи корпоратив бошқариш бўйича қўлланмалар чиқаради, шунингдек инвесторлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини таълим жиҳатидан қўллаб-қувватлашнинг шакллантирилишига кўмаклашади;

халқаро ташкилотлар доирасида икки томонлама ва кўп томонлама самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш йўли билан корпоратив бошқариш ва қимматли коғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади;


в) давлат мулки объектларини тасарруф этиш, шу жумладан, уларни хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва самарали бошқариш соҳасида:

давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан давлат акциялар пакети (улуши) бўйича хўжалик жамиятларининг акциядори (иштирокчиси) ҳуқуқларини амалга оширади, шунингдек ушбу ҳуқуқларни ишончли бошқарувчиларга ва бошқа шахсларга беради;

"Давлат активларини бошқариш маркази" ДУК бошқарувига бериладиган хўжалик жамиятлари акциялари пакетлари (улушлар) рўйхатини Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;

давлат кўчмас мулкини, давлат корхоналари ва муассасаларини, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини, шу жумладан, чет элдаги ва давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларининг, давлат кўчмас мулкини хатловдан ўтказади ва ҳисобга олади (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно);

давлат акциялар пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;

давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат корхоналарига давлат мулкини бериш юзасидан давлат корхоналари ташкил этилиши келишилишини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхати бўйича таклифларни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб бориш комиссиясига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади;

хўжалик жамиятларида давлат улушларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларини, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқидан фойдаланувчи ("олтин акция") давлат вакилларини тайинлаш ва озод этиш юзасидан таклифларни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади;

давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса - бошқа юридик шахслар билан хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш шартномалари тузилишини таъминлайди;

давлатнинг ишончли вакиллари, давлат активларини ишончли бошқарувчилар фаолияти мониторинги олиб борилишини таъминлайди, акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишларида ва кузатувчи кенгашлар мажлисларида овоз бериш тартиби бўйича уларга кўрсатмалар беради, шунингдек уларни тақдирлаш тартибини белгилайди;

устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, жамиятнинг бизнес-режаси параметрлари мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда эса - жамиятнинг ижро этувчи органи таркибини ўзгартириш ташаббуси билан чиқади;


г) монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш соҳасида:

монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, бошқа давлат органларига ва хўжалик бошқаруви органларига юборади;

рақобатга қарши хатти-ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг, шунингдек Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматларга нархлар асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларнинг олдини олади;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳларининг устунлик мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳлари қатнашчиларининг таркибини аниқлайди;

товар ёки молия бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектлари давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;

хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, уларни қўшиш ёки бирлаштиришда, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) акцияларни (улушларни) сотиб олишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, шунингдек табиий монополиялар субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар ва тарифларни таҳлил қилади ҳамда табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз ошириб юборилишидан ва сифати пасайишидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)га ва товарлар (ишлар, хизматлар)га устама нархларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

табиий монополиялар субъектлари ва устунлик мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини нархларни шакллантиришда декларация қилиш (тасдиқлаш) учун тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органлари реестрини юритади ва эълон қилади;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган капитал қурилишда бошланғич нархлар шаклланиши устидан назоратни амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ва давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилишни таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ёки молия бозорларига киришини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ижро этилишини назорат қилади;

маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади;

маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларининг биржа савдоларига қўйилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

танлов (тендер) ва биржа савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;

табиий монополиялар субъектлари томонидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш тартибига риоя этилишини назорат қилади ва мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатини аниқлаш юзасидан таклифлар киритади;

устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополияларнинг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди;

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар нархлари устидан мониторинг олиб боради;

д) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;

истеъмол товарларига нархлар ва хизматларга тарифлар мониторингини олиб боради, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари ва хизматлар пайдо бўлишининг олдини олиш чораларини кўради;

жамоат тузилмалари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишлар олиб борилишини амалга оширади;

реклама соҳасида инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик ва нотўғри рекламага барҳам бериш мақсадида реклама бозорини тартибга солиш чора-тадбирларини кўради;

давлат органлари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва реклама соҳасида инсофсиз рақобатнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;


е) банкротлик, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш ва суд бошқарувчилари фаолияти устидан назорат қилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш соҳасида:

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий ҳолатини, шу жумладан, тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида маълумотлар базасини юритиш йўли билан мониторинг ва таҳлил қилади, шунингдек манфаатдор давлат органлари билан биргаликда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таклифлари асосида банкротлик таомилларини қўллаш ташаббуси билан чиқиш, устав фондида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш ва ихчамлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда банкротлик таомилларининг бориши устидан назоратни ташкил этади, шунингдек судгача санация, суд санацияси ва ташқи бошқарув режаларини келишади;

тижорат банкларига берилган (реализация қилинган) банкрот корхоналар бўйича ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

иқтисодий ночор корхоналарда банкротлик ёки судгача санация таомилларини амалга оширишда кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (қатнашчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган корхоналарнинг судгача санациясини ўтказиш, узайтириш ёки муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида, шунингдек судгача санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;

таркибий ўзгартирилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик таомиллари қўлланилган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектларини ҳамда асосий фондларини консервация қилиш ва сотиш масалаларини кўриб чиқади ва бу ҳақдаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимини ташкил этади, уларни аттестациядан ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади, суд бошқарувчилари аттестатини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

давлат томонидан қўллаб-қувватланган корхоналарнинг судгача санациясини узайтириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш, ихчамлаштириш, молиявий соғломлаштириш ва судгача санацияни амалга ошириш даврида қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш, молиявий соғломлаштириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

ташқи бошқарувчиларнинг, шунингдек давлат томонидан қўллаб-қувватланган ёхуд мулкида давлат улуши бўлган санация қилинаётган корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

ж) биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш соҳасида:

биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялайди;

баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

биржалар, баҳолаш, риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг лицензиялари ҳамда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

з) фаолиятнинг бошқа соҳаларида:

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва методологик базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича сансалорлик, бюрократизм, муддатлар чўзилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди;

кадрларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни таъминлайди, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади;

халқаро ҳамкорликни ва ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.


10. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва унинг идоравий мансуб тузилмалари орқали амалга оширади.



IV. ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқариш ва тасарруф этиш, баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш, монополияга қарши тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш, табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама ва банкротлик, мол-мулкни ва интеллектуал мулкни баҳолаш стандартларини, биржа стандартларини, риэлторлик фаолияти, биржа савдолари электрон тизимлари стандартларини, устав фондида давлат улуши бўлган, муассисларидан бири давлат органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва хўжалик бирлашмаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик материалларни тасдиқлаш ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш ва уларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича судларга даъво аризалари ва аризалар бериш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилиши ва бузилиши билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида қатнашиш;

давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, тижорат банкларидан ва бошқа ташкилотлардан Давлат рақобат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва бепул олиш;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши билан боғлиқ жиноятлар белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тегишли органларга материалларни юбориш;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан, корпоратив бошқаришни, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, давлат активларини самарали бошқариш, монополияга қарши тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан шартномалар тузиш;

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш;

давлатга тегишли акциялар (улушлар)ни ва мол-мулкни сотиш, шунингдек уларни шу жумладан ташқи бозорларда хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушига) ва мол-мулкига алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;

инвесторлар томонидан инвестицион ва/ёки бошқа мажбуриятлар бажарилишини, шу жумладан, инвестиция қўйиш объектига бориб ўрганиш;

муайян даврга ўзаро мажбуриятлар ва хусусийлаштирилган объект фаолияти шакллари тўғрисида битим тузиш;

шу жумладан, ностратегик компанияларда давлат акциялари пакетлари (улушлари), шунингдек бошқа мол-мулк ҳисобига устав фондларини шакллантириш йўли билан янги юридик шахслар ташкил этиш, уларга ўзининг инвестицион жалб этувчанлигини ошириш вазифаларини юклаш;

жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини текшириш;

идоравий бўйсунишдан, идоравий бўйсуниш мавжуд бўлмаганда, ҳудудий бўйсунишдан келиб чиққан ҳолда кузатувчи кенгашларга ёки хўжалик жамиятларининг йиғилишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига, давлат бошқаруви органларига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан устав фондида давлат улуши бўлган давлат корхоналари, хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалалари ташаббуси билан чиқиш;

давлат унитар корхоналарида, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида ташаббус кўрсатиладиган аудиторлик текширишлари ўтказиш учун аудиторлик компанияларини танлов асосида аниқлаш;

акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акцияларини (улушлари, пайларини) сотиб олиш;

амалий тадқиқотларни бажариш, экспертиза ўтказиш, норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда модернизациялаш самарадорлигини ошириш ва маркетингни ривожлантириш учун илмий-тадқиқот, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни, мустақил экспертларни шартнома асосида жалб этиш;

корпоратив бошқариш, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни уларни устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатувчи кенгашлари таркибига киритиш учун жалб этиш;

рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ва қонун бузилишларини аниқлаш, улар бўйича иш қўзғаш ва (ёки) кўриб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда биржалар, баҳолаш ва риэлторлик ташкилотларини улар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текшириш, қонун бузилишларидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса, режадан ташқари текширишлар ўтказиш;

рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни, давлат органларини, уларнинг мансабдор шахсларини ва бошқа жисмоний шахсларини тегишли жавобгарликка тортиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга, давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига, суд бошқарувчиларига рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш ва (ёки) уларнинг оқибатларини бартараф этиш, дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек берилган кўрсатмалар бажарилишини назорат қилиш;

устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш зарурлиги тўғрисида кўрсатма бериш, шунингдек кўрсатиб ўгилган кўрсатмалар улар томонидан бажарилмаган тақдирда, устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки уларни ажратиб чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;

берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

хўжалик юритувчи субъектларга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда жарималар солиш;

рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ишлари бўйича қарорлар қабул қилиш, шу жумладан рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш, шунингдек жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда таҳлил қилиш (ўрганиш, кўрикдан ўтказиш);

ҳайъат қарори асосида хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси бўйича, агар маблағларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ижро этиш хўжалик юритувчи субъектнинг банкротлигига олиб келиши мумкин бўлса, ундирилиши керак бўлган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;

тегишли давлат органларига лицензиялашни жорий этиш ёки бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд имтиёзларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини тақдим этиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлашда судгача санациянинг бориши мониторингини олиб бориш, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлик таомиллари амалга оширилишини назорат қилиш;

ижтимоий инфратузилма объектларини, шунингдек таркибий қайта ўзгартириш ва санация амалга оширилаётган корхоналарнинг умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг функционал мансублиги бўйича тегишли хўжалик бирлашмалари балансига бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилиши аниқланган тақдирда, уни мажбуриятларни ижро этиш бошқарувчисидан озод этиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш, суд бошқарувчиларига берилган аттестатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш;

устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган хўжалик жамияти бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;

зарур ҳолларда бошқа давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш, шунингдек хулосалар олиш учун бошқа органларнинг мутахассисларини жалб этиш;

Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этиш, шунингдек уларнинг низомлари ва тартибини тасдиқлаш, зарурият бўлганда, уларга бошқа вазирликлар, идораларнинг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;

Давлат рақобат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


13. Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама ва банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Давлат рақобат қўмитаси томонидан мансабдор шахсларга ва фуқароларга жарималар солиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.

14. Молиявий санкциялар солиш бўйича Давлат рақобат қўмитасига берилган ҳуқуқлар ва ваколатлар фақат Давлат рақобат қўмитасининг марказий аппаратида ва ҳудудий органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган махсус комиссияларнинг қарорлари асосида амалга оширилади.



V. ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Давлат рақобат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

Давлат рақобат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Давлат рақобат қўмитаси раиси:

Давлат рақобат қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва Давлат рақобат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Давлат рақобат қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

ҳудудий органларнинг улар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларини (ёзма кўрсатмаларини) бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Раис вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини биринчи ўринбосар бажаради.


16. Рақобат давлат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Давлат рақобат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат рақобат қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат:

Давлат рақобат қўмитаси фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Давлат рақобат қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.

Ҳайъат Рақобат давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.

Ҳайъат мажлисларига Давлат рақобат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, Ҳайъат ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Давлат рақобат қўмитаси раисининг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.

Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

18. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари эксперт кенгашлари ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақли, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси раиси ва ҳудудий орган раҳбари томонидан тасдиқланади.


19. Қуйидагилар Рақобат давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳрида - хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.

Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари бевосита Рақобат давлат қўмитасига бўйсунади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар.

20. Ҳудудий органлар ўз фаолиятини Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган ўзлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширадилар.


21. Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3 ва 9-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


22. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг мансабдор шахслари бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.


VI. ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОДИМЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


23. Давлат рақобат қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.

Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларига Давлат рақобат қўмитаси тизимида узлуксиз муайян муддат хизмат қилганлик учун ҳар йиллик мукофот қуйидаги миқдорларда (лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) бирйўла тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 0,6; 5 йилдан 10 йилгача - 0,8; 10 йилдан 15 йилгача - 1,0; 15 йилдан ортиқ - 1,5. Муайян муддат хизмат қилганлик учун тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек Рақобат давлат қўмитасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари иш ҳақи ва бошқа мукофотларни тўлаш манбалари ҳисобланади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Рақобат давлат қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 19-модда













































Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск