ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 10.04.2002 й. "Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 62-моддаси тўртинчи қисмини шарҳлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2002 й.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"СУДЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИНГ

62-МОДДАСИ ТЎРТИНЧИ ҚИСМИНИ

ШАРҲЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис Б. Эшонов, судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддасига амал қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 62-моддаси тўртинчи қисмини шарҳлаш тўғрисида"ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

Масала "Prezumtsiya" адвокатлик фирмаси адвокати К. Музаффаровнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров ва Г. Пиржановнинг ташаббуси билан киритилди.

Конституциявий суд маърузачи судья Б. Мирбобоевнинг ахборотини, С. Ёқубов, С. Мирсафоев, С. Қодиров, Ш. Рўзиназаров, Р. Абдумажидов, М. Гасанов, X. Содиқов, А. Йўлдошев, Ҳ. Исоқов ва А. Холмаҳматовнинг фикрларини эшитиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига "Prezumtsiya" адвокатлик фирмаси адвокати К.Ж. Музаффаров "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддаси тўртинчи қисмига расмий шарҳ беришни сўраб мурожаат этган.

Қонуннинг 62-моддаси тўртинчи қисмининг маъносини турлича тушуниш мазкур нормани шархлаш зарур деган хулоса чиқариш имконини беради. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат: "Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади".

Адвокат К. Музаффаровнинг фикрича, агар халқ маслаҳатчиси судда бўлишнинг ана шу икки ҳафталик муддатни ўтаган бўлса, у ўша йилда бошқа ишни кўришда қатнашишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 13-моддасига мувофиқ жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади. Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.

Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.

Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддасига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда халқ маслаҳатчиси жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва уни рад қилиш лозим, башарти:


1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фукаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, химоячи сифатида, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлса;


2) у ушбу ишни юритиш учун масъул бўлган бирор мансабдор шахснинг ёки Жиноят-процессуал кодекси 76-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ўзга шахсларнинг қариндоши бўлса;


3) унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

Шу модданинг иккинчи қисмида белгиланганидек, судья илгари шу ишни юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд мажлисининг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни келгусида кўришда қатнаша олмайди.

Ўша модданинг учинчи қисмига мувофиқ, биринчи, аппеляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида ишни кўришда иштирок этган судья унинг иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) бекор қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди.

Амалдаги қонунларни таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қуйидагиларга асосланди:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 107-моддасининг иккинчи қисми судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланишини назарда тутади.


3. Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасида жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашишлари белгилаб қўйилган.


4. Жиноят-процессуал кодекси 13-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқукларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.


5. Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддаси судья (халқ маслаҳатчиси), прокурор, терговчи, суриштирувчи ва суд мажлисининг котиби ишда иштирок этишни истисно этадиган бир қатор ҳолатларни белгилайди.

Демак, Жиноят-процессуал кодекси 80-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда судьяни ёки халк маслаҳатчисини рад қилиш ҳуқуқини Жиноят-процессуал кодекси 76-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан бирортаси мавжуд бўлгандагина амалга ошириш мумкин.

Халқ маслаҳатчиларининг судлардаги вазифаларини бажариш учун навбатма-навбат тартибда бўлиши муддатини белгилар экан, бу билан қонун чиқарувчи уларнинг жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга оширишга доир ваколатларини чекламайди.

"Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ халқ маслаҳатчиси икки ярим йил муддатга сайланади.

Баён қилинганларга асосланиб ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 1, 19, 25, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Тушунтириб берилсинки, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддаси биринчи қисмига мувофиқ халқ маслаҳатчисининг ваколатлари муддати икки ярим йил этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 30-моддасига биноан жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар.


2. Таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси халқ маслаҳатчисининг судда йилига икки ҳафтадан ортиқ иштирок этишини унинг шу йил бошқа жиноят ишини юритишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолат сифатида назарда тутмаган. Шунинг учун ҳам халқ маслаҳатчисининг судда йилига икки хафтадан ортиқ иштирок этиши уни рад қилиш учун асос бўлмайди.


3. Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддаси тўртинчи қисмини судлар томонидан қўлланиши амалиётини ўрганиб чиқиш ва тегишли тушунтиришлар бериш тавсия этилсин.


4. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди.

























Время: 0.1342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск