ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2002 й. ПФ-3052-сон "Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.04.2002 й.

N ПФ-3052



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИНИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда профессионал мусиқа санъатини янада ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш, илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш, мусиқий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, соҳа тараққиёти учун лозим бўлган шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқий таълимнинг барча йўналишлари бўйича таянч олий ўқув юрти деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон давлат консерваторияси бинолар мажмуидан самарали фойдаланиш мақсадида Маданият ишлари вазирлигига қарашли Дирекция ва унинг таркибида консерваториянинг концерт залларини ўз ичига олган "Мусиқа саройи" ташкил этилсин.


3. Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон давлат консерваториясининг янги тузилмаси, Низоми, унинг таркибида Эстрада санъати факультети, Иқтидорли болалар академик лицейи, Илмий-тадқиқот маркази, "Мусиқа" нашриёти ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармон ижроси юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

5. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси X. Султоновга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси”, 2002 й. 4-5-сонлар, 85-модда






















Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск