Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Реслубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.1996 й. 358-сон "Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф килиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал идораларда тасдиқлаганлик учун Давлат божи ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСЛУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.1996 й.

N 358



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА ТАСАРРУФ КИЛИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМАЛАРНИ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРДА

ТАСДИҚЛАГАНЛИК УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ

МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎFРИСИДА


Автомототранспорт воситаларига нисбатан нотариал ҳаракатлар содир этиш амалиётини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандининг "м" кичик бандига (Ўзбекистон Республикаси 01, 1994 й., 11-сон, 49-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва ушбу кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"м) қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун:

ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота- оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун


-энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


     


автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун


-энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;


       


автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун


-энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида".


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда "Давлат божи ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашга доир йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 10, 29-модда.

























Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск