ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2013 й. 4-сон "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2013 й.

N 4



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантиришга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини замонавий шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида уларни реконструкция ва модернизация қилиш борасида кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шаҳарлар, вилоят ва туман марказларини, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини, шу жумладан, ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий махсус транспорт ва механизация воситалари билан жиҳозлаш ҳисобига ободонлаштириш тубдан яхшиланди. Ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар кўрилди.

Шу билан бирга республика шаҳарлари ва туманларида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишга ягона ёндашув мавжуд эмас. Ободонлаштириш бўлинмалари турлича ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатади, турлича бошқарув тузилмаларига эга. Натижада аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш самарадорлиги пасайиб кетмоқда.

Республика шаҳарлари ва туманларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республика шаҳарлари ва туманларидаги ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотларни (бўлинмаларни) қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Шаҳарсозлик ҳамда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин. Уларнинг асосий вазифаларига шу жумладан қуйидагилар киради:

кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;

йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш;

экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш.

3. Қуйидагилар:

шаҳарлар ва туманларни ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Пойтахтни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси, аппарати тузилиши ва у тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

фаолият кўрсатиб турган ободонлаштириш ташкилотларини (бўлинмаларни) қайта ташкил этишни ҳамда уларнинг негизида шаҳарлар ва туманларда ушбу қарорга 2 - 4-иловаларда назарда тутилган намунавий тузилмаларга мувофиқ ободонлаштиришнинг тегишли бошқармалари ташкил этилишини;

Шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида ободонлаштириш бошқармалари ҳақидаги низомлар тасдиқланишини;

ободонлаштириш бошқармаларига жой ажратилишини ва зарур ҳолларда уларни маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштиришни;

ободонлаштириш бошқармаларини малакали мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутлашни таъминласинлар.


5. Шаҳарлар ва туманларда ободонлаштириш бошқармаларини қайта тузиш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича 5-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ (Н.М. Ханов) ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан жойларда давлат ҳокимияти органлари иши мувофиқлаштирилишини таъминласин, уларга зарур методик ёрдам кўрсатсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 5-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 январдаги

4-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган

шаҳарлар ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ












Бошлиқ

(1 киши)













































































Бошлиқ ўринбосари

(1 киши)





































































Бош муҳандис

(1 киши)




















Ландшафт дизайни гуруҳи (МТХ* - 3 киши)








Иқтисодий таҳлил бўлими

(3 киши)




Ободонлаштириш объектларини сақлаш бўлими (БХ - 2 киши, МТХ*)




















Инфратузилма объектлари ва автотранспортдан фойдаланиш бўлими

(БХ - 3 киши, МТХ*)





























Ишлаб чиқариш участкалари







































Кадрлар бўйича бош мутахассис

(1 киши)































Назоратсиз ҳайвонларни тутиш участкаси



Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси


Дренаж хўжалигидан фойдаланиш участкаси



Йўл-кўприк хўжалигини сақлаш участкаси


































































Қабристонларни сақлаш участкаси



Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси


Фавворалардан фойдаланиш участкаси



Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш участкаси



























Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)





















































Ободонлаштириш автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси
































































Ёрдамчи ходимлар

(7 киши)




















































































       

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 13 киши;

*) муҳандис-техник ходимлар (МТХ): шаҳарларда - Андижонда - 15 киши, Бухорода - 17 киши, Қаршида - 13 киши, Навоийда - 10 киши, Наманганда - 17 киши, Нукусда - 12 киши, Самарқандда - 17 киши, Фарғонада - 17 киши; Гулистон, Жиззах, Термиз ва Урганч шаҳарларида - 10 кишидан;

ёрдамчи ходимлар - 7 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 январдаги

4-сон қарорига

3-ИЛОВА


Вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида -

республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар

ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
















Бошлиқ

(1 киши)













































































































Иқтисодий таҳлил шўъбаси

(2 киши)







Бош муҳандис

(1 киши)







































































































Ободонлаштириш объектларини сақлаш бўлими

(БХ  1 киши, МТХ - 2 киши







Инфратузилма объектларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 2 киши)


















Кадрлар бўйича бош мутахассис

(1 киши)























Ишлаб чиқариш участкалари



























































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси










Дренаж хўжалигидан фойдаланиш участкаси
















Назоратсиз ҳайвонларни тутиш участкаси

























Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)



































Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш





Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш участкаси
















































Қабристонларни сақлаш участкаси




































Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси





Йўл-кўприк хўжалигидан фойдаланиш участкаси

































































































Ёрдамчи ходимлар

(6 киши)







































































































      

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 9 киши;

муҳандис-техник ходимлар (МТХ) - 2 киши;

ёрдамчи ходимлар - 6 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 январдаги

4-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳар туманлари

ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

     












Бошлиқ

(1 киши)



















































































































Бошлиқ ўринбосари

(1 киши)






Бош муҳандис

(1 киши)













Иқтисодий таҳлил бўлими

(4 киши)























































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими (БХ - 1 киши, МТХ*)







Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 2 киши, МТХ*)








Кадрлар бўйича бош инспектор

(1 киши)




































































Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)







Йўл-кўприк хўжалигидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)






















































                

Ишлаб чиқариш участкалари












Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)






























Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси


Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси


Йўл-кўприк хўжалигини сақлаш участкаси


Ободонлаштириш автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси
















Ёрдамчи ходимлар

(7 киши)










































            

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 14 киши;

*) муҳандис-техник ходимлар (МТХ) - 7 киши;

ёрдамчи ходимлар - 7 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 26-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 январдаги

4-сон қарорига

5-ИЛОВА



Шаҳарлар ва туманларда ободонлаштириш

бошқармаларини қайта тузиш ва ташкил этиш

масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

        

Ханов Н.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти мудири, ишчи гуруҳ раҳбари


Абдуллаев М.Р.

-

Молия вазири ўринбосари, ишчи- гуруҳ раҳбари ўринбосари


Ғаффоров С.Х.

-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Холмухамедов Ў.А.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Адхамжонов А.А.

-

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари


лавозими бўйича

-

ҳудудий молия бошқармалари бошлиқлари, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимлари мудирлари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

Қувондиқов Ҳ.О.

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 2-модда








































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск