ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2012 й. 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2012 й.

N 379



ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРТИБОТЛАРНИ

ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013 йил 1 январдан бошлаб:

товарларни декларациялаш механизмини жорий этиш уларнинг амалда божхона ҳудудига олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки декларация тақдим этиш йўли билан амалга оширилади;

импорт контрактларни божхона органларида ҳисобга қўйиш бекор қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда 2013 йил 1 январдан бошлаб экспорт операцияларини божхонада "он-лайн" режимида расмийлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:

товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларацияси тақдим этиш тартибини;

импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларацияси тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 30 декабрдаги

379-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар рўйхати 3-бандининг "г" кичик банди чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошидаги "шунингдек корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибида:


а) 15-банддаги "икки иш куни" сўзлари "бир иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 18-банддаги "аризаси бўйича" сўзларидан кейин "брокерлар томонидан" сўзлари қўшилсин;


в) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан расмийлаштирилган экспорт контрактлари бўйича товарни олиб чиқишда юклаб жўнатиш жойидаги божхона бўлинмаларига божхона юк декларацияси тақдим этилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):

в) 1-иловада:

илованинг номидаги ва 1-банддаги "Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


III бўлимнинг номидаги "ҳисобга қўйиш пайтида" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банддаги "мақсадида" сўзидан кейин "илова қилинаётган схемага мувофиқ" сўзлари қўшилсин;


12-банддаги "б" кичик банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


13-банддаги "ва Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг валюта назорати бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг иккинчи хатбошидаги "божхона органлари томонидан тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари ваколатли банк томонидан ТСОга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан таққослаши керак ва тафовутлар бўлмаган тақдирда божхона юк декларациясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиради";


г) Низомга иловада:

илова номидаги "Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


Схемадаги "Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш" блоклари "Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 8 иш соати мобайнида ахборотни ТСОга киритиш" блоклари билан алмаштирилсин;


Схемадаги "Ҳудудий божхона бошқармаси. Ҳисобга қўйиш ва 2 иш куни мобайнида ахборотни ТСОга киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги "чет элда корхона таъсис этган ташкилотнинг ёки ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотномасини экспортчи томонидан тақдим этган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биржа савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 29 майдаги 96-сон қарорига илова 2-бандининг ўттиз иккинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 36-модда).

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди ва Низомга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 11-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 24-модда







































Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск