ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 14.05.2020 й. 283-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона статистикаси ва таҳлили маркази, унинг бўлимлари ва гуруҳлари ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари таркибида божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистик электрон базасини шакллантирадилар ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади; (ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 199-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

божхона органлари томонидан экспорт-импорт операциялари, божхона расмийлаштируви ва ташқи савдо контрактларига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрадилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳоллар ва кўрилган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот юборадилар.




ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган ахборотлар асосида экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 199-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади; (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактларини ваколатли банкларда ва божхона органларида ҳисобга қўйиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади; (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)








































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск