ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.01.2013 й. 2413-сон билан рўйхатга олинган 27.12.2012 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 68/ҚҚ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 21/ҚҚ-сон, Ўзбекистон Бадиий академиясининг 05/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 17 январда 2413-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари

вазирлиги, Ўзбекистон

Бадиий академиясининг

2012 йил 27 декабрдаги

68/ҚҚ, 20, 21/ҚҚ, 05/ҚҚ-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасалари ўқувчиларига академик

таътил бериш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) ўқувчиларига (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) академик таътил бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг филиаллари (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар)га ушбу Низом татбиқ этилмайди.


1. Академик таътил ўқув йили мобайнида ўқувчининг саломатлигини тиклаш мақсадида 12 ой муддатгача берилади.


2. Ўқувчига ўқиш давомида икки мартагача академик таътил берилиши мумкин.



II. АКАДЕМИК ТАЪТИЛ БЕРИШ ВА АКАДЕМИК

ТАЪТИЛДАН ҚАЙТИШ


3. Академик таътил олиш учун ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасаси директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Академик таътил олишни сўраб мурожаат қилинган аризага ўқувчи доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси илова қилиниши лозим.


4. Сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларга қатнаша олмаган ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ёзилган аризага асосан академик таътил берилиши мумкин. Бунда академик таътил муддати ўтишининг бошланиши ўқувчи дарсларга қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади.


5. Саломатлигини тиклаш мақсадида ўқувчига академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Таълим муассасалари ўқувчиларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.


6. Таълим муассасаси Педагогик кенгаши қарори асосида директор раислигида ташкил этилган Ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.


7. Ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги мурожаат бир ҳафта муддатда Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Комиссиянинг хулосаси ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармасига жўнатилади ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармасининг расмий жавоб хати олингандан сўнг, таълим муассасаси директори томонидан ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади. Ушбу буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси ҳамда буйруққа асос кўрсатилиши шарт.


8. Ўқувчи академик таътилга чиққан кундан бошлаб бир ой муддатгача ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик таътилни бекор қилиш ва уни ўқишга қайтаришни сўраб таълим муассасаси директорига ариза билан мурожаат қилганда, ариза кўриб чиқилиши мумкин.


9. Ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг ўқувчининг ўқишга қайтиши бўйича таълим муассасасининг директори номига ариза билан мурожаат қилиши керак.


10. Агар академик таътил даврида ўқувчи ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, ўқувчининг шу таълим муассасаси ёки бошқа таълим муассасасига ўқишини мос ва турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кўчириш масаласи ҳам ариза билан бирга кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.


11. Академик таътилдан қайтиш бўйича ўқувчининг мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиши ва унинг таълим муассасасига ўқишга қайтиши тўғрисида таълим муассасаси директорининг буйруғи чиқарилиши лозим.

Ушбу буйруқда ўқувчи академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган ўқув курси, йўналиши ва гуруҳ рақами кўрсатилиши шарт.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

ИЛОВА



Таълим муассасалари ўқувчиларига тиббий

кўрсатмалар бўйича академик таътил

беришга оид касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллигининг очиқ формалари (актив ривожланувчи ўпка сили, трахеобронхиал, ички ва периферик лимфа тугунлари, йирик суяклар, бўғимлар фаол сили ёки кичик суяк ва бўғимларнинг силдан кўп жароҳатланиши, томоқ, кекирдак, ҳалқум, қизил ўнгач, ичак, кўз, тери ва бошқа ички аъзолар актив сили).


2. Силга алоқадор бўлмаган, юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража) билан кечувчи ўпканинг сурункали касалликлари.


3. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари, икки йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно.


4. II ва III даражали қон айланишининг бузилиши билан кечувчи юрак клапанларининг ва мушакларнинг органик ўзгаришлари (туғма ва орттирилган).


5. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босими ошиши касаллиги - хавфли гипертония.


6. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.


7. Стационар шароитида даволашга муҳтож бўлган ошқозон-ичак тизими яра касалликлари.


8. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаш ва реабилитация қилиш лозим бўлган оғир шикастланишлар, ўткир ва сурункали касалликлар.


9. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари, жигар циррози, паразитар касалликлар ва бошқалар.


10. Эндокрин касалликларнинг аниқ шакллари (акромегалия, Базедов касаллиги, Аддисон касаллиги, микседема, қандли диабетнинг оғир шакли, Иценко-Кушинга касаллиги).


11. Қон тизими касалликлари: ўткир ва сурункали лейкозлар (лимфа лейкозлар бундан мустасно), апластик анемия.


12. Асаб системасининг сурункали органик асаб касалликлари, шунингдек бўлиб ўтган касалликларнинг оғир асоратлари (энцефалит, менингит, арахноидит, бош суякнинг ва орқа миянинг ёпиқ ҳолда шикастланиши, бош суякнинг очиқ ҳолда шикастланиши ва бошқалар) натижасида ақл-заковатнинг чуқур ва турғун бузилишлари, психопатик бузилиши (ўзини ахлоқий жиҳатдан тута олмаслик ёки тажанглик уринишдаги ҳолатлар), неврологик белгилар ёки психопатик хулқ-атвор асоратлари билан ўтказиладиган касалликлар.


13. Тўхтовсиз ривожланиш билан кечувчи шизофрениянинг (оддий, гебефреник, параноид турлари) қуйидаги кўринишлари:

а) хуружсимон ривожланиш билан кечувчи шизофрения (катотоник, галюцинатор, параноид турлари);

б) тўлқинсимон кечувчи шизофрения (циркулятор, депрессив-параноид, онейроид-катотоник) тез-тез хуружланувчи ва қисқа ремиссияли ҳолатлар;

в) суст кечувчи шизофрениянинг хуруж даври.


14. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия:

а) кам такрорланувчи хуружлар билан, шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия;

б) эпилептик психозлар.


15. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз, тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.


16. Шахсда патологик ривожланишнинг ҳар хил турлари, меҳнатга қобилияти пасайиши билан, психопатиянинг яққол тури ёки тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.


17. Оғир, сурункали кечувчи, такрорланувчи тери касалликларининг ногиронликка олиб келувчи турлари.


18. Захмнинг юқумли босқичи.


19. Трахоманинг I, II, III даражалари.


20. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг (тамакига тобеликдан ташқари) барча турлари.


21. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 39-модда










































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск