Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси Регламенти (АВ томонидан 25.01.2013 й. 2415-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 24.01.2013 й. 2/2-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 январда 2415-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2013 йил 24 январдаги

2/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар

бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига

қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга

қабул қилиш ва ротацияси

РЕГЛАМЕНТИ


Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ, ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талабларни, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли банк - чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган банклар;


конверсион операциялар бўлими - ваколатли банкнинг (филиалнинг) миллий валютада шахсий банк карталари ва чет эл валютасида халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда айирбошлаш операцияларини амалга ошириш мақсадида тузилган операцион таркибий тузилмаси.


2. Ваколатли банкларнинг раҳбарлари конверсион операциялар бўлими (кейинги ўринларда - бўлим деб юритилади) ва айирбошлаш шохобчаси ходимларини ишга қабул қилиш ва ротациясини мазкур Регламентда белгиланган тартибда амалга оширадилар.



II БОБ. БЎЛИМ ҲАМДА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР


3. Бўлим ходимларига нисбатан, қоида тариқасида, қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

олий иқтисодий маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;

банк тизимида икки йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;

эгаллаб турган лавозими - бош мутахассис (иқтисодчи) лавозимидан кам бўлмаслиги;

яшаш жойидан ижобий тавсияномага эга бўлиши (ишга қабул қилинаётганида - олдинги иш жойидан);

бўлимда унга юклатиладиган функционал мажбуриятларни етарли даражада бажариш учун банк қонунчилиги соҳасида зарур билимларга эга бўлиши.


4. Айирбошлаш шохобчаси ходимларига нисбатан қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

айирбошлаш шохобчаси назоратчиси олий иқтисодий ёки иқтисодий ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;

айирбошлаш шохобчаси кассири ўрта маълумот тўғрисидаги аттестатга ёки иқтисодий ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлиши.



III БОБ. БЎЛИМ ҲАМДА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


5. Бўлим ва айирбошлаш шохобчаси ходимлари билан меҳнат шартномасини тузиш ёки уларни лавозимига тайинлашда ваколатли банк ёки унинг филиаллари раҳбарлари ходимнинг олдинги иш жойидан (илгари ишлаган бўлса), доимий яшаш жойидан ва ички ишлар органларидан суриштириб, тегишли маълумотномаларни олган ҳолда, уларнинг касбга лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида мажбурий суҳбат ўтказадилар.


6. Суҳбатдан ижобий ўтган ходимлар ваколатли банкларнинг штат жадвалига мувофиқ бўлим ва айирбошлаш шохобчаларига белгиланган тартибда буйруқ асосида тайинланади.


7. Ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари бўлим ва айирбошлаш шохобчаси ходимларини валюта операцияларини амалга ошириш ва унинг ҳисобини юритиш, қимматликларни сақлаш, қабул қилиш ва бериш, санаш ва ташиш қоидалари, қонун ҳужжатларидаги белгиланган тартибларни бузганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар билан таништиради.


8. Ваколатли банклар томонидан бўлим ва айирбошлаш шохобчаларининг ишга тайинланган ходимларининг малакасини ошириш чоралари кўрилиши, шу жумладан, бир йилда камида бир марта тегишли ўқув курслари ташкил этилиши лозим.

9. Ваколатли банклар томонидан бўлим ва айирбошлаш шохобчаларига касбий тайёрланган мутахассислар ичидан кадрлар захираси яратилади.


10. Бўлим ёки айирбошлаш шохобчасида яқин қариндошларнинг бирга фаолият юритиши тақиқланади.


11. Бўлим штати, қоида тариқасида, бошлиқ, унинг ўринбосари ҳамда иккита мутахассисдан иборат бўлади.

Бўлим штати ва ходимларининг сони ваколатли банк раҳбари томонидан амалга ошириладиган валюта операцияларининг ҳажми ва банк томонидан хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг сонидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.


12. Айирбошлаш шохобчасининг ходимлари - кассир ва назоратчи ҳисобланади.



IV БОБ. БЎЛИМ ҲАМДА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИ

ХОДИМЛАРИНИНГ РОТАЦИЯСИ


13. Бўлим ҳамда айирбошлаш шохобчасининг ходимлари ваколатли банклар буйруғига асосан ротация қилинишлари шарт.


14. Бўлимнинг ходимлари ҳар икки йилда ротация қилинади.


15. Бўлим ходимлари ушбу банк филиалининг бошқа таркибий бўлинмасига ўтказиш асосида ротация қилинади.


16. Ваколатли банклар мазкур Регламент талабларидан келиб чиқиб, бўлим ва айирбошлаш шохобчаси ходимларини ротация қилиш бўйича ўз ички ҳужжатларини ишлаб чиқади.


17. Айирбошлаш шохобчаси ходимлари ҳар куни ротация қилинади.


18. Айирбошлаш шохобчасида олдинги кунда ишлаган кассир ва назоратчилар кейинги кунда турли айирбошлаш шохобчаларига тақсимланишлари лозим.

Битта валюта айирбошлаш шохобчасига эга бўлган ваколатли банклар филиаллари шохобча ходимларини шу банк филиалининг мазкур Регламент талабларига жавоб берадиган валюта айирбошлаш шохобчасида ишлаш кўникмасига эга бўлган кассирлари билан ротация қилишлари мумкин.


V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Ваколатли банкларнинг раҳбарлари текширилган, ҳалол, мижозларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилувчи, сифатли банк хизматлари кўрсата оладиган, банк обрўси ва мижозларнинг ишончини ошириш қобилиятига эга бўлган мутахассисларни ишга жалб қилишлари лозим.


20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари, бўлим ва айирбошлаш шохобчаси фаолиятида валюта операцияларини қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармалари ўзларига тегишли ҳудудда жойлашган ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари бўлим ва айирбошлаш шохобчаларининг фаолияти чорак давомида камида бир маротаба текширилишини таъминлашлари лозим.


21. Ваколатли банклар мунтазам равишда ўзларига қарашли бўлган бўлим ва айирбошлаш шохобчалари фаолиятини ойида камида бир маротаба текширувдан ўтказишлари лозим.


22. Ваколатли банкларнинг раҳбарлари мазкур Регламент талабларига риоя қилинишини таъминлашга шахсан жавобгардирлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 январь, 4-сон, 52-модда




























Время: 0.2146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск