ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура / Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2013 й. 16-сон "Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2013 й.

N 16


ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

БЎЙИЧА ЕВРООСИЁ ГУРУҲИ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ  АМАЛГА  ОШИРИШГА  ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


"Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-307-сон Қонунини бажариш юзасидан ҳамда кўрсатиб ўтилган Битим қоидалари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимнинг амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига амалда мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ҳамда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи фаолиятининг тегишли қисми бўйича, шунингдек Ялпи мажлисларда ва Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини эксперт сифатида жалб қилишга рухсат этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида:

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг бюджетига Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги улушини тўлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг Ялпи мажлисларда ва Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда, шу жумладан, видеоконференцияларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун белгиланган тартибда маблағларни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 январь, 4-сон, 47-модда

































Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск