ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Миср Араб Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Битим (Қоҳира, 1999 йил 21 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати

ўртасида иккиёқлама солиққа тортишнинг

олдини олиш ва даромад солиқларини

тўлашдан бош тортишни бартараф

қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Битим тузишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари, ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад солиқларига, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


b) Мисрга нисбатан:

(i) кўчмас мулкдан олинадиган даромад солиғи (жумладан Қишлоқ хўжалиги ер солиғи ва бинолар солиғи);

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган умумий даромад солиғи;

(iii) корпорациялар фойдаларидан олинадиган солиқ;

(iv) Давлатнинг молиявий ресурсларини ривожлантириш учун олинадиган солиқ;

(v) юқорида эслатиб ўтилган солиқлардан фоизлар кўринишида ёки бошқа йўллар билан ундириладиган қўшимча солиқлар;

(бундан кейин "Миср солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудларига ўрнига киритиладиган ҳар қандай бир хил ёхуд моҳияти ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимда, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга қараб, Ўзбекистонни ёки Мисрни англатади;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода унинг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ерости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;


с) "Миср" атамаси Миср Араб Республикасини англатади ва географик маънода қуйидагиларни ўз ичига олади:

(i) унинг ҳудудий денгизлари; ва

(ii) Миср халқаро ҳуқуққа мувофиқ северен ҳуқуқларини амалга оширадиган унинг қирғоқларига туташ денгиз туби ва сувости зоналарини, аммо ҳудудий денгиздан ташқарида шундай зоналар табиий ресурсларини қайта ишлаш учун текшириш мақсадларида, бироқ шахснинг ушбу Битим татбиқ этиладиган мулки ёки фаолияти шундай текшириш ёки қайта ишлаш билан боғлиқ бўлса;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ва шахсларнинг бошқа ҳар қандай бирлашмасини ўз ичига олади;


е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;


f) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида ишлайдиган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида ишлайдиган корхонани англатади;


g) "солиқ" атамаси матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон солиғи ёки Миср солиғини англатади;


h) "халқаро ташиш" атамаси бир Аҳдлашувчи Давлатда ўзининг амалдага раҳбар органига эга бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ўзида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;


i) "ваколатли орган" атамаси:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини;

(ii) Мисрга нисбатан - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


j) "миллий шахс" атамаси:

(i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат, ассоциация ва ҳар қандай бошқа тузилмани англатади.


2. Агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ушбу Давлат қонунчилигида белгиланган маънони англатади. Ана шу Давлатнинг тегишли солиқ қонунчилигига мувофи

...
Время: 0.0295
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск