ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш. Ўриндошлик /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.12.2012 й. 77-Б-сон "Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.01.2013 й. 2417-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2013 й.

N 2417




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2012 й.

N 77-Б


БУЙРУҒИ



Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш

учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома

ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган

маълумотнома шаклларини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шакллари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                             А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга

кириш учун асосий иш жойидан бериладиган

маълумотнома шакли

          

(ташкилотнинг фирма бланкаси)

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА БОШҚА ТАШКИЛОТГА

ИШГА КИРИШ УЧУН АСОСИЙ ИШ ЖОЙИДАН

БЕРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро



(Ф.И.О.)

           

(биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси тўғрисида маълумотлар)


да

(ташкилот номи)



лавозимида

____________________________________ дан бугунги кунга қадар меҳнат фаолиятини олиб бораётгани маълум қилинади.


Ушбу маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга киришда тақдим этиш учун берилди.

ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган

маълумотнома шакли

         

(ташкилотнинг фирма бланкаси)

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДАГИ ИШ ЖОЙИДАН

БЕРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро



(Ф.И.О.)

           

(биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси тўғрисида маълумотлар)


да

(ташкилот номи)



лавозимида

_____________________________ дан _____________________________ гача ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини олиб боргани маълум қилинади.


Ушбу маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ходимнинг асосий иш жойида сақланаётган меҳнат дафтарчасига иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзув киритиш учун берилди.

ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ





(имзо)


(Ф.И.О.)

  

  

Мазкур шакллар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 61-модда
































Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск