Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.01.2013 й. 2419-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 28.01.2013 й. 01-02/12-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 30 январда 2419-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2013 йил 28 январдаги

01-02/12-10-сон қарорига

ИЛОВА



Импорт қилинадиган товарларни

божхонада расмийлаштиришда даврий

божхона декларациясини тақдим

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ даврий божхона декларациясидан фойдаланган ҳолда "эркин муомалага чиқариш" (кейинги ўринларда - импорт деб юритилади) божхона режимига жойлаштириладиган товарларни декларациялаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бир хил товарлар - ишлаб чиқарилган мамлакати, физик хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича товар кодининг ўнта белгили даражаси бир хил бўлган товарлар;

айни бир шахс томонидан доимий олиб ўтиш - бир хил товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир контракт (шартнома, келишув) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши;

товар туркуми - битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми.

2. Даврий божхона декларацияси (кейинги ўринларда - ДБД деб юритилади) бир хил товарларни импорт божхона режимида айни бир шахс томонидан доимий олиб ўтишда расмийлаштирилади.

3. Қуйидаги товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида ДБДнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган;

б) лицензиялар бўйича импорт қилинадиган;

в) ваколатли органларнинг рухсатномаси талаб қилинадиган (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификатлари ва карантин рухсатномаси бундан мустасно).

4. Декларантда божхона тўловларидан қарздорлик ва улар бўйича пенялар, ушбу тўловлар бўйича кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имтиёзи берилганлиги учун фоизлар ҳамда божхона қоидаларини бузганлиги учун жарималар мавжуд бўлган ҳолатларда даврий божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.


5. Товарларнинг даврий божхона расмийлаштируви божхона постида икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда ДБД расмийлаштирилади;

иккинчи босқичда тўлиқ божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда - БЮД деб юритилади) расмийлаштирилади.


6. Даврий божхона расмийлаштирувида транспорт ва товар кузатув ҳужжатлари декларант томонидан божхона постига ДБДда кўрсатилган ҳар бир товарлар туркуми учун божхона кўриги бошланишидан олдин тақдим этилади.

7. ДБДда расмийлаштирилган товарларнинг қолган туркуми ДБД расмийлаштирилган божхона постига тақдим этилади.


II. ДБДни РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ

БИРИНЧИ БОСҚИЧИ


8. Даврий божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ДБД билан бирга божхона органларига товарларни расмийлаштирув давомида тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар декларант томонидан божхона постига товарларнинг дастлабки туркумини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида тақдим этилади.

Ҳужжатлар божхона постига "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли органлар ва божхона расмийлаштируви мутахассиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон кўринишда ҳам тақдим этилиши мумкин.


9. ДБД олиб келинган дастлабки товарлар туркумининг шартномада кўрсатилган умумий миқдорига БЮД бланкларида ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

Бунда ДБДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона тўловлари тўланади.


10. ДБДда кўрсатилган товарларнинг ҳар бир туркуми импорт божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилиши улар божхона кўригидан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Келгусида ҳар бир товарлар туркумининг назорати ва ҳисобини юритиш учун божхона кўриги далолатномаси, транспорт ва товар кузатув ҳужжатларининг нусхалари, тегишли сертификатлар (сертификатланиши мажбурий бўлган товарлар учун) ва рухсатномалар божхона пости йиғмажилдида сақланади.

11. Товарларнинг божхона кўригини амалга оширувчи божхона постининг мансабдор шахси ДБДнинг 1 ва 4-нусхаларининг орқа қисмида ДБД бўйича товарнинг тартиб рақами, ТИФ ТН коди, миқдори ва божхона кўриги далолатномаси тартиб рақами бўйича маълумотларни қайд этиб боради. Мазкур ёзув божхона пости мансабдор шахсининг шахсий рақамли муҳри ва божхона постининг тегишли штампи билан тасдиқланади.

12. ДБД импорт божхона режимига асосан БЮДни тўлдириш тартибига мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) ДБДнинг 1-устуни биринчи қисмида "ПЕ" ҳарфли белги кўрсатилади;

б) 44-устунида 8-рақам билан "Товарлар КК.ОО.ЙЙгача тақдим этилади" деган қўшимча ёзув ёзилади, бунда КК.ОО.ЙЙ - (кун, ой ва йилнинг охирги икки рақами) товарни божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига тақдим этишнинг охирги санаси ҳисобланади;

в) 50-устунда "Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгарлик ..." деган сўзлардан кейин "БЮДни "20__" йил "___" _______гача тақдим этиш мажбуриятини оламан" деган сўзлар билан тўлдирилади.



III. ДБДни РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ

ИККИНЧИ БОСҚИЧИ


13. ДБДда кўрсатилган муддат тугагунга қадар декларант томонидан тўлиқ БЮД тақдим этилади.


14. Тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати ДБД расмийлаштирилган санадан 60 (олтмиш) календарь кунидан ошмаслиги лозим. ДБД расмийлаштирган божхона пости тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатини назорат қилади.


15. Олиб кирилаётган товарларнинг умумий миқдори ДБДда кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.


16. Божхона тўловлари суммасини ҳисоблашда, тўлиқ БЮДда ДБД қабул қилинган кунда амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари ва хорижий валюталар курси қўлланилади.

Агарда тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш натижасида ҳисобланган божхона тўловлари суммаси ДБДда кўрсатилган тўловлар суммасидан ортадиган бўлса, улар қўшимча тўланади, камайиш ҳолатларида эса, божхона органи ўртадаги фарқни тўловчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради ёки тўловчининг хоҳишига кўра уни кейинги тўловлар ҳисобига киритади.


17. Тўлиқ БЮД қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилмайди:

ДБДда кўрсатилмаган товарлар келганда;

қолган товарлар туркуми олиб кирилганда дастлабки товарлар туркумини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда кўрсатилмаган, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда;

дастлабки товарлар туркумини расмийлаштиришда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига асос бўлган ҳужжатларни қолган туркум товарларни олиб киришда тақдим этмаганда.

Мазкур ҳолатларда янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган 15 кунлик муддат ичида тақдим этилиши шарт.

18. Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда қуйидаги хусусиятлар инобатга олинади:

а) БЮДга айнан ДБДга берилган тартиб рақами қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади;

б) БЮДнинг 44-устунида 8-рақам билан "ПЕ дан кейинги декларациялаш" деган сўзлар ёзилади.


19. Тўлиқ БЮДнинг "Д" устунида божхона постининг мансабдор шахси томонидан товарларнинг ҳақиқатда расмийлаштирилган санаси қўшимча ёзилади (ДБДда кўрсатилган товарларнинг охирги туркумининг расмийлаштирув санаси).


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун декларант жавобгардир.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 64-модда










































Время: 0.1438
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск