Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 01.02.2013 й. 2420-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 01.02.2013 й. 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 1 февралда 2420-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2013 йил 1 февралдаги

29-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


маҳаллий давлат ҳокимияти органининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори (бундан буён матнда қарор деб юритилади) - халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари (бундан буён матнда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деб юритилади) томонидан қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;


ҳуқуқий экспертиза - лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;


қонунчилик техникаси - қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида қўлланиладиган қоидалар, услублар, воситалар ва усуллар мажмуи.


2. Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти юқори турувчи органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларни тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.

3-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

3-2. Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

4. Қуйидагилар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди:

а) якка тартибдаги қуйидаги ҳужжатлар:

шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, бирор шахсга ер ажратиш ва бошқа шу кабилар);

тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);

б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган, шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар;

в) сессия, йиғилиш, конференцияларни чақириш тўғрисидаги ҳужжатлар;

г) лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

д) тавсия хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар;

е) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;

ж) умуммажбурий хусусиятга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.


5. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатларда қонун ҳужжатларига зид бўлган нормалар бўлмаслиги лозим.


6. Лойиҳада ҳатто битта умуммажбурий хусусиятга эга ҳуқуқий норма ўрнатилган бўлса, бундай лойиҳа албатта ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.


II БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


7. Лойиҳани тайёрлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ (комиссия) (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.


8. Ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ўз розилиги билан ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига киритилади.

Ишчи гуруҳ (комиссия) аъзолари лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлиши керак.


9. Лойиҳани тайёрлашда ишлаб чиқувчи:

қонун ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;

ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади.



III БОБ. ЛОЙИҲАНИНГ МАТНИГА ВА ТУЗИЛИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Лойиҳанинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Лойиҳада фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.


11. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;

аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).


12. Зарур ҳолларда, лойиҳада юридик, техник ва бошқа махсус атамалар ҳамда тушунчаларнинг қисқача таърифи берилади, умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади.


13. Тушунча ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунча ёки атамани айнан шу тушунча ёки атама билан, шунингдек ўзлари таърифланишга муҳтож бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.


14. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган тушунчаларга таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида бандда ва лойиҳа матнининг бошида келтирилади.


15. Сўз бирикмалари бир неча маротаба қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси бандда (кичик бандда, хатбошида) қўлланилган бўлса, ўша бандда (кичик бандда, хатбошида) тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг лойиҳанинг кейинги ўринларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.


16. Лойиҳада, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта айнан такрорланмайди.

Лойиҳанинг бандларида унинг бошқа бандларига, шунингдек амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик зарурати бўлган ҳолларда қўлланилади. Ҳаволалар аниқ бўлиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёхуд унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.

Зарур ҳолда лойиҳада юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг айрим қоидалари мазкур ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.


17. Лойиҳанинг тузилиши, лойиҳани ҳуқуқий тартибга солиш предметининг мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши лозим.


18. Лойиҳа номга эга бўлиши лозим. Унинг номи қисқа, аниқ баён этилиши ва мазмунини ўзида акс эттириши лозим.


19. Лойиҳа унинг қабул қилиниши сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган муқаддимага эга бўлиши мумкин.

Лойиҳанинг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин ва мустақил ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.


20. Лойиҳа қонун ҳужжати асосида ёки ижроси юзасидан тайёрланаётган ҳолларда унинг муқаддимасида тегишли қонун ҳужжатлари (зарур бўлганда, унинг тузилмавий бирлиги) кўрсатилади.


20-1. Лойиҳада унинг (ёки унинг қисмларининг) расман эълон қилингандан сўнг ёхуд бошқа кечроқ муддатда кучга кириши тўғрисида банд киритилиши лозим.

Бунда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжуд бўлган лойиҳаларга (ёки унинг қисмларига), расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киритилиши тўғрисида банд киритилади.

21. Лойиҳада ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди.

Бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади.

Лойиҳанинг ҳуқуқий нормаларини иккитали рақамлашга йўл қўйилмайди (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а" ва ҳ.к.).


22. Лойиҳанинг ҳар бир банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормага эга бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.


23. Бандлар кичик бандлар ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.


24. Кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари ёки кичик ҳарфлар билан белгиланади (масалан, 1), 2), 3) ёки а), б), в) ва ҳ.к.). Лойиҳа қандай тилда тайёрланаётган бўлса, ҳарфлар ушбу тил алифбоси бўйича кетма-кетликда баён қилиниши лозим.


25. Кичик бандлар фақатгина хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.


26. Лойиҳанинг бандида бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларнинг баён этилишига йўл қўйилмайди.


27. Лойиҳага низомлар, қоидалар, регламентлар, талаблар, турли хил рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкларнинг намуналари, шунингдек тавсиявий хусусиятдаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.

Бундай ҳолларда лойиҳанинг қарор қисмида энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади.


28. Тушунчаларнинг таърифи, белгиланаётган нормаларни амалга ошириш механизмлари лойиҳанинг таркибий қисми ҳисобланувчи иловаларда, қоида тариқасида, низом ва қоидалар шаклида баён этилади.

Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни ўрнатишдан иборат.

Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида нормаларни ўрнатишдан иборат.


29. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлимлар ва боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Агар лойиҳада боблар бўлмаса, "бўлим" тузилмавий бирлиги киритилишига йўл қўйилмайди.


30. Лойиҳа матни грамматика, пунктуация, орфография ва стилистика қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.

Лойиҳанинг матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.



IV БОБ. ЛОЙИҲАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


31. Лойиҳанинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.


32. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ варақда баён этилган бўлса, лойиҳанинг ҳар бир варағи рақамланиши лозим.

Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди. Худди шундай тартибда лойиҳанинг иловалари ҳам рақамланади. Бунда лойиҳа ва унинг иловалари алоҳида рақамланиши лозим.


33. Лойиҳалар тайёрланишида, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;

"Тimеs Nеw Rоmаn" шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;

биринчи қатор хатбошиси 1,27 см;

қаторлараро интервал (множитель) 1,2.


34. Лойиҳанинг биринчи бети юқори ўнг томонида "ЛОЙИҲА" сўзи қўйилади, унинг ҳажми матн шрифти билан айнан бир хил бўлиши лозим.


35. Лойиҳа турининг матни катта ҳарфлар билан, матнни марказга тўғрилаган ҳолда, "тўқ" шрифтда, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз расмийлаштирилади.


36. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, "тўқ" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.


37. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, кўмакчилар, боғловчилар, "№" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.


38. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлаштирилади ҳамда унда, илованинг рақами (агар бир нечта иловалар мавжуд бўлса), илова қилинаётган лойиҳа тури кўрсатилган ҳолда ҳужжат рақами ва санаси кўрсатиладиган бўш жой қолдирилади.


39. Лойиҳа иловасининг номи кичик ҳарфларда, "тўқ" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.



V БОБ. ҚАРОРЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ


40. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа, қоида тариқасида, қуйидаги ҳолларда тайёрланади:

агар лойиҳа бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса;

лойиҳани тайёрлаш жараёнида, худди шундай муносабатларни тартибга солувчи қарор аниқланганда ва янги ҳужжат қабул қилмасдан ушбу қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳуқуқий тартибга солиш имконияти бўлганда;

айнан бир хил масалалар бўйича қарорларнинг кўплигини ва аниқланган ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро зидлигини бартараф этиш учун.


41. Агар қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган лойиҳада, ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва ҳажми катта бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) кўринишида тайёрланади.


42. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

сўзлар, рақамлар, позициялар, блоклар ва графаларни алмаштириш;

бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки хатбошилар, сўзлар, рақамлар, позицияларни, блоклар ва графаларни чиқариб ташлаш;

бўлимларни, кичик бўлимларни, бобларни, параграфларни, бандларни, кичик бандларни, хатбошилар ва иловаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номланишини янги таҳрирда баён этиш.


43. Қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

қарорнинг тузилмавий бирлигининг янги сўзлар, рақамлар, жумлалар, позициялар, блоклар ва графалар билан тўлдирилиши;

қарорнинг тузилмавий бирликлар (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдирилиши.


44. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳалар матни қуйидаги тузилмавий бирликларга бўлинади:

нуқта қўйиладиган араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

қавс билан кичик ҳарфларда рақамланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


45. Агар лойиҳанинг банди билан тегишли қарорга фақатгина битта ўзгартириш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, унда кичик бандлар ишлатилмайди.


46. Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши, шу жумладан, ҳарфлар орқали рақамланиши ўзгармайди.

Агар қарор янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, VIII-1 боб, 10-1-банд, "а-1" кичик банди ва ҳ.к.).


47. Агар тегишли қўшимчалар лойиҳанинг тузилмавий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб ёки банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар бўлимнинг охирги банди 5-банд бўлиб ҳисобланса, бўлим 6-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади).


48. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.


49. Агар лойиҳа бир вақтнинг ўзида бир нечта қарорлар ёки уларнинг тегишли тузилмавий бирликларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, унда мазкур қарорлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича). Айнан битта санада қабул қилинган қарорлар улар рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.


50. Қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами, номи ва эълон қилинган тегишли расмий манбаси кўрсатилади.



VI БОБ. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНИНИНГ

ЮРИДИК ХИЗМАТИ ХОДИМИ ТОМОНИДАН ЛОЙИҲАНИ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


51. Лойиҳа бошқа ташкилотлар билан келишишдан олдин маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати ходими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.


52. Агар лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек грамматика, пунктуация, орфография ва стилистика қоидаларига мувофиқ бўлса, юридик хизмат ходими томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бети орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади.


53. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқ бўлса ёки унда ички қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган тақдирда, юридик хизмат ходими лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун ишлаб чиқувчига қайтаради.


54. Юридик хизмат ходими лойиҳани имзолаш билан бир вақтда ушбу лойиҳа бўйича маълумотнома тайёрлайди.

Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:

лойиҳа асосланган ёки унинг ижросини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар (қонун ҳужжатининг номи, қабул қилинган санаси, рақами, расмий эълон қилинган манбаси);

тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари (маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинадиган масалани ечиш ваколати);

лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги;

лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;

лойиҳа қабул қилинган тақдирда ушбу маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш зарурати ҳақидаги маълумотлар.

Маълумотнома юридик хизмат ходими томонидан имзоланади.


55. Юридик хизмат ходими меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда, маълумотнома лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметига тааллуқли масалани тартибга солиш учун масъул бўлган таркибий бўлинма (мансабдор шахс) томонидан тайёрланади ва мазкур таркибий бўлинма раҳбари (мансабдор шахс) ёки ҳоким ўринбосарларидан бири томонидан имзоланади.



VII БОБ. ЛОЙИҲАНИ МАНФААТДОР ОРГАНЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН КЕЛИШИШ


56. Лойиҳа юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилганидан кейин, ишлаб чиқувчининг раҳбари лойиҳани имзолайди ва кузатув хати билан манфаатдор органлар ва ташкилотларга (бундан буён матнда манфаатдор органлар деб юритилади) уни узил-кесил келишиш (имзолаш) учун юборади.

Зарур ҳолларда ишлаб чиқувчи лойиҳани манфаатдор органларга имзолаш учун юборишдан олдин, лойиҳани ушбу органларга олдиндан келишиш ва фикрларини ўрганиш учун юбориш ҳуқуқига эга.


57. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, бюджет масалалари ва солиқ бўйича имтиёзлар бериш билан боғлиқ лойиҳалар тегишлича ҳудудий иқтисодиёт, молия ва давлат солиқ хизмати органлари билан келишилиши лозим.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ҳам келишилиши лозим.


58. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан, табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи лойиҳалар ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.

59. Рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларида мажбурий тартибда дастлабки экспертизадан ўтказилади.

60. Ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишилади.

61. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тааллуқли лойиҳалар Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади.


62. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти масалаларига тааллуқли лойиҳалар тегишлича вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилади.

63. Манфаатдор органлар 3 кунлик муддатда лойиҳани кўриб чиқиши ва узил-кесил келишиши (имзолаши) шарт.


64. Агар лойиҳа бўйича манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари мавжуд бўлса, улар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини хатда асослар билан кўрсатадилар ва лойиҳани таклиф ва мулоҳазалар билан имзолайдилар. Бунда имзонинг олдида таклиф ва мулоҳазалар ифодаланган хатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.

Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар ифодаланган хат ишлаб чиқувчига лойиҳа билан бирга топширилади.


65. Хатда асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқувчи томонидан инобатга олинмаслиги мумкин. Асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмаслиги оқибати бўйича жавобгарлик, ўз таклиф ва мулоҳазаларини асослантирмаган манфаатдор органларнинг раҳбари зиммасига юклатилади.


66. Лойиҳага, унинг мазмуни ва тузилмасини жиддий ўзгартираётган таклиф ва мулоҳаза мавжуд бўлганда, манфаатдор органлар ишлаб чиқувчига ўзларининг лойиҳа вариантини таклиф қилишлари мумкин. Бунда таклиф этилган лойиҳанинг варианти манфаатдор органларнинг биринчи раҳбари, истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари томонидан асослаш-хати билан бирга имзоланади.


67. Ишлаб чиқувчи манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқади, зарурат бўлган ҳолларда, лойиҳага тегишли тузатишларни киритади.



VIII БОБ. ЛОЙИҲАНИ ҲУДУДИЙ АДЛИЯ ОРГАНИДА

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

68. Лойиҳа тайёрланган маълумотнома, лойиҳанинг келишилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда ҳоким ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган кузатув хати билан бирга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органига тақдим этилади.

69. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига тақдим этилади.

Ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорларининг лойиҳалари Кенгаш муҳокамаларига киритилмайди.

70. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа тақдим этилган сана ҳудудий адлия органининг девонхонаси томонидан қабул қилиб олинган сана ҳисобланади. Агар лойиҳа почта хизмати орқали топширилган бўлса, тегишли алоқа бўлими корреспонденти томонидан ҳудудий адлия органига топширилган сана - ҳужжат қабул қилинган кун ҳисобланади.

71. Тақдим этилган лойиҳа қуйидаги ҳолларда ҳудудий адлия органи томонидан 2 иш куни ичида хулосасиз мазкур Йўриқноманинг 1 ёки 1-1-иловаларига мувофиқ шаклдаги кузатув хати орқали ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:

лойиҳа норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаса;

лойиҳа барча манфаатдор органлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишилмаган бўлса;

лойиҳага мазкур Йўриқноманинг 68-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган бўлса.

72. Ҳудудий адлия органлари тақдим этилган лойиҳани 5 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг лойиҳалари 2 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

73. Лойиҳалар ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги аниқланади.

74. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш давомида ҳудудий адлия органлари лойиҳаларни уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилни амалга оширади.

74-1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.

75. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш давомида лойиҳанинг келгусида ҳуқуқий тартибга солиш предмети (муайян соҳадаги муносабат) ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг ишлаб чиқилиш даражаси аниқланади. Бунда тегишли муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва даражасига баҳо бериш мақсадида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилади.

Муайян соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик даражаси ўрганилганда, лойиҳанинг ушбу муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орасидаги ўрни ва ўзаро алоқадорлиги аниқланади.


76. Лойиҳа нормаларидаги муайян ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга салбий таъсир кўрсатадиган бўшлиқлар ва номувофиқликлар ҳамда ички зиддиятлар мавжуд эмаслигига эътибор берилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниш зарурияти ўрганилади.

Лойиҳада ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги текширилади.


77. Лойиҳанинг номи унинг мазмунига мувофиқлиги текширилади.


78. Лойиҳанинг қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади. Бунда жумладан қуйидагиларга аҳамият берилади:

лойиҳанинг ушбу Йўриқноманинг III ва IV бобларида кўрсатилган талабларга мос равишда тайёрланганлиги ва расмийлаштирилганлигига;

ҳавола қилинаётган ҳужжатларнинг расмий манбалари тўғри кўрсатилганлигига;

лойиҳа билан бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган бўлса, лойиҳа ушбу Йўриқноманинг V бобида кўрсатилган талабларга мос равишда ишлаб чиқилганлигига.


79. Лойиҳада ишлатилган юридик, техник ва бошқа атамаларга баҳо беришда қуйидагилар ўрганилади:

атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно этган ҳолда баён қилинганлиги;

лойиҳадаги атама ва тушунчаларнинг тўлиқ очиб берилганлиги;

ишлатилган қисқартмаларга тушунча берилганлиги.


80. Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб берса, лойиҳанинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.

Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса, бироқ қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса ва ушбу камчиликлар ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлганда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 2-1-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.

81. Лойиҳанинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:

хулоса рақами ва санаси;

лойиҳанинг реквизитлари;

лойиҳанинг қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;

ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлган лойиҳада йўл қўйилган қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермайдиган камчиликлар (агар мавжуд бўлса);

ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.

82. Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса, лойиҳанинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.


83. Лойиҳанинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:

хулоса рақами ва санаси;

лойиҳанинг реквизитлари;

лойиҳанинг қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;

ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.

84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 4-2 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.

85. Қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ҳудудий адлия органига қайта тақдим этилиши мумкин.

86. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосалар тақдим этилган сана тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг масъул ходими имзо қўйиб олинган сана ҳисобланади. Агар хулосалар почта хизмати орқали топширилган бўлса, тегишли алоқа бўлими корреспондентига топширилган сана - хулоса топширилган кун ҳисобланади.


87. Ҳудудий адлия органида Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қайд этиш китоби юритилиб, унда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳар бир лойиҳа ҳақидаги маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ киритилиб борилади.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қайд этиш китоби тикилган, рақамланган ва тегишли ҳудудий адлия органининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда юритилади.


IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


88. Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимлари мазкур Йўриқноманинг талабларига риоя қилиниши учун шахсан масъулдирлар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ

      



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан




томонидан "Туманда тоза ҳаво ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.


(ҳудудий адлия органининг номи)


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

Мазкур қарор лойиҳаси ўз хусусиятига кўра ҳудудий адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳужжатлар тоифасига кирмайди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатлар қонун ҳужжатларига зид бўлган нормаларни ўз ичига олмаслиги зарур.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов


(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



    





Йўриқномага

1-1-ИЛОВА


Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI



MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Хоразмий кўчаси, 24-уй.

Tел: (3672) 25-00-93, Факс: 25-09-69

sirdaryo @minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo @minjust.gov.uz

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё вилоят ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан

     



томонидан "2018 йил учун бозорлар ва савдо комплексларининг


(ҳудудий адлия органининг номи)


маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига асосан барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Бироқ, тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси бўйича юридик хизмат ходимининг маълумотномасида лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома(рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль)нинг 71-бандига асосан мазкур ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан қайтарилади.

Тегишли ҳужжат лойиҳаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) талаблари эътиборга олинган ҳолда тақдим қилинган тақдирда, у белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)








Йўриқномага

2-ИЛОВА


Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "30" январь

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар

АНИҚЛАНДИ:


Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид эмас.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги қайд этилсин.




                   Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)



    





Йўриқномага

2-1-ИЛОВА


Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "30" март

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу қарор лойиҳасида қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилган. Хусусан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) 11-бандига мувофиқ хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ, тақдим этилган қарор лойиҳасида "ООО" қисқартмаси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур Йўриқноманинг 21-бандига асосан бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади. Бироқ, тақдим этилган қарор лойиҳасида 3-банддан кейин 5-банд кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарурлиги қайд этилсин.

Қарор лойиҳасида қўлланилган "ООО" деган қисқартма "МЧЖ" деган қисқартма билан алмаштирилиши ҳамда лойиҳанинг бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим.




            Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)









Йўриқномага

3-ИЛОВА


Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "9" январь

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Сирдарё вилоят Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг 6-бандида ушбу қарор ижросини назорат қилиш "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Оқ олтин тумани бўлимига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

Шунга кўра, тақдим этилган лойиҳанинг 6-банди "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) 11-бандига асосан хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ, тақдим этилган лойиҳанинг 2, 3 ва 4-бандларида "перекрёстка" деган сўз қўлланилган.

Шунингдек, тақдим этилган лойиҳада айрим орфографик хатоликларга йўл қўйилган.

Шунга асосан, ҳужжат матнида йўл қўйилган грамматик, орфографик ва пунктуацион хатоликлар бартараф этилиши керак.

Юқоридагиларга асосан, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ва қонунчилик техникаси талабларига номувофиқлиги қайд этилсин.




           Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)



      





Йўриқномага

4-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан



"Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини


(ҳудудий адлия органининг номи)


олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлигини билдиради.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, мазкур қарор қабул қилингандан кейин расмий нашрларда эълон қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай расмий веб-сайтига жойлаштирилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда


га тақдим қилиниши лозим.

(ҳудудий адлия органининг номи)


         

Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



     





Йўриқномага

4-1-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 30 март 11-12-224/2-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 28 мартдаги

1-100-сон хат юзасидан



томонидан "Ижтимоий муҳофазага муҳтож,


(ҳудудий адлия органининг номи)


иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги билдирилади. Шунингдек, қарор лойиҳаси қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарур.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг қабул қилиниши лозим.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, мазкур қарор қабул қилингандан кейин расмий нашрларда эълон қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай расмий веб-сайтига жойлаштирилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда


га тақдим қилиниши лозим.

(ҳудудий адлия органининг номи)


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



      





Йўриқномага

5-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан



"Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини


(ҳудудий адлия органининг номи)


олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига номувофиқлигини билдиради.

Мазкур хатнинг иловасига мувофиқ хулосада кўрсатилган камчиликларбартараф этилиб, тегишли қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун


га қайта тақдим этишингиз мумкин.

(ҳудудий адлия органининг номи)


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)







Йўриқномага

6-ИЛОВА



Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим

этилган ҳужжатларни қайд этиш

КИТОБИ

Т/р

Лойиҳанинг

келиб тушган

куни


Лойиҳани

юборган

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органи


Лойиҳанинг

номи


Ҳуқуқий

экспертиза

бўйича

хулосанинг

қисқача

мазмуни


Хулоса

тақдим

этилган

кун


Изоҳ*


1


2

3

4

5

6

7













*) Қайта ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар мавжуд бўлган қарор лойиҳалари қайд этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 65-модда






































































Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск