ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2013 й. 18-сон "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ва Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2013 й.

N 18



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР

ВА     БОШҚА     ТАШКИЛОТЛАРНИНГ     ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ    ҚИЛИШ    ВА    РИВОЖЛАНТИРИШ    УЧУН

МАСЪУЛ      БЎЛГАН      ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТАРКИБИЙ   БЎЛИНМАЛАРИНИНГ   ШТАТДАГИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш шарт-шароитларини яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш бир ой муддатда:

давлат буюртмасини шакллантириш учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини танлаш бўйича Идоралараро комиссия таркибини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича саволномани тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат буюртмасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларига юборсин;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борсин.


4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларига:

б) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун устама ҳақларни белгилаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда 2013 йил 1 июлгача кадрларни танлаш чораларини кўрсинлар, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

белгиланган тартибда ўтказилган аттестация натижалари бўйича ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимлари учун белгиланган компьютер саводхонлиги даражаси талабларига мувофиқлиги;

идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини шакллантириш, жорий қилиш ва ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини, Миллий ахборот тизими доирасида интеграциялашадиган ахборот тизимлари комплексларини ўз вақтида жорий қилиш;

ахборот тизимлари, шу жумладан, қоғозсиз ҳужжат айланиш улушининг кўпайишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш давлат ва идоравий дастурларида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ахборот хавфсизлиги, ахборот-коммуникация инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х.М. Мирзахидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 54-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 4-модда
























Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск