ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 25.01.2013 й. 18-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар ва бошқа

ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш

учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий

бўлинмаларининг штатдаги ходимларини

моддий рағбатлантириш тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган бўлинмалар деб аталади) штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

Ушбу Намунавий низомнинг амал қилиши ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари (департамент, бошқарма, бўлим, хизмат, гуруҳ, шўъба) ва тасарруфидаги тузилмалар (давлат унитар корхоналар, шўъба корхоналар, филиаллар) шаклидаги ихтисослаштирилган бўлинмаларга жорий этилади.


2. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш лавозим маошига устама ҳақ тўлаш тарзида амалга оширилади.


3. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақ тегишли ташкилотлар раҳбарларининг қарорлари билан белгиланади.



II. УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


4. Қуйидагилар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун устама ҳақ белгилаш мезонлари ҳисобланади:

ташкилотларда қоғозсиз ҳужжат айланиш улушини камида ўртача ички 90 фоиз, идоралараро айланишда - камида 70 фоиз таъминланишини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланиш;

юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини икки томонлама ёки транзакцион ўзаро ҳамкорлик шаклидаги 70 фоиздан кам бўлмаган мавжуд интерактив хизматлар таъминланишини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш;

ташкилот расмий веб-сайтининг қонун ҳужжатлари талабларига камида 80 фоиз даражасида мувофиқлигини таъминлаш;

ташкилотларнинг марказий аппаратларидаги локал ҳисоблаш тармоқларини яратиш учун вазифаларни 100 фоиз даражасида, ҳудудий ва тасарруфдаги бўлинмаларда - камида 80 фоиз бажариш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

ташкилотнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аниқ асосланган таклифлар ва ташаббуслар киритиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг давлат ва идоравий дастурларида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бошқарув ва иш жараёнларининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи инновацион ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс идоравий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ташкилот ахборот-коммуникация инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини ва унинг ишида авария ҳолатлари, бекор туришлар ва тўхтаб қолишлар бўлмаслигини таъминлаш;

идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, жорий қилиш ва ривожлантириш;

Миллий ахборот тизими доирасида интеграцияланадиган ахборот тизимлари комплексларини ўз вақтида жорий қилиш;

ихтисослаштирилган бўлинмалар штатдаги ходимларининг компьютер саводхонлиги даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги учун аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича ижобий баҳо олиши;

ташкилот ходимларининг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакаси ва кўникмаларини ошириш бўйича дастурларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш.

Ушбу бўлимда кўрсатилган мезонлар асосида ҳар бир ташкилот ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни белгилаш учун ўз мезонларини тасдиқлайди.

Ихтисослаштирилган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда уларнинг белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестациядан ўтиши натижалари ҳисобга олинади.


III. УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


5. Ташкилот раҳбарияти ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқларининг ушбу Намунавий низомнинг II бўлимида кўзда тутилган мезонлар бўйича муддати, миқдори ва асослари кўрсатилган ҳолда устама ҳақларни белгилаш тақдимномалари асосида белгилайди.

Ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқлари учун тақдимномани ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш масалаларини мутасаддилик қилувчи ташкилот раҳбарининг ўринбосари беради.


6. Устама ҳақ ушбу устама ҳақ тайинланган мезонларга мувофиқлиги таъминланмаган тақдирда, раҳбарнинг мутасаддилик қилувчи ўринбосари, ихтисослаштирилган бўлинма бошлиғининг қўйилган вазифаларнинг бажарилмаганлик ҳолатлари тўғрисида асосланган таҳлилий маълумотлар ва материалларни илова қилган ҳолдаги асосланган билдиришномаси асосида ташкилот раҳбарининг қарорига кўра белгиланган муддати тугашидан олдин бекор қилиниши мумкин.


7. Меҳнат интизомининг бузилиши, шунингдек ишларнинг бажарилиши ёки эришилган натижалар тўғрисида нотўғри ахборотнинг тақдим этилиши устама ҳақларнинг белгиланишини рад этиш ёки белгиланган устама ҳақларни бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.

Белгиланган устама ҳақ ихтисослаштирилган бўлинманинг штатдаги ходимига ҳайфсан эълон қилинган тақдирда бекор қилиниши мумкин, бунда устама ҳақни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳайфсан эълон қилиниши тўғрисидаги қарорда айтиб ўтилган бўлиши керак.



IV. УСТАМА ҲАҚ ТЎЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

МИҚДОРИ ВА МАНБАЛАРИ


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устамалар ходим лавозим маошининг камида 100 фоиз миқдорда белгиланади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар ўзларининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда штатдаги ходимларига устамаларни мустақил белгилайдилар.

9. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни тўлаш тегишли ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобига ва унинг доирасида амалга оширилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига нисбатан тегишли ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш амалдаги тизимида кўзда тутилган рағбатлантириш бўйича бошқа тўловлар ҳам қўлланиши мумкин.


11. Самарали мезонларга мувофиқ устама ҳақларни белгилаш ва тўлашнинг самарали мезонларини белгилаш учун жавобгарлик тегишли ташкилотларнинг раҳбарларига юклатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 54-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 4-модда






































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск