ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.01.2013 й. 79-сон "Кўп қаватли уйларда жойлашган хусусий квартирасини туман ҳокимликлари ихтиёрига топширувчи фуқароларга ер участкалари ажратиш ҳақида"ги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2013 й.

N 79


"КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ЖОЙЛАШГАН ХУСУСИЙ

КВАРТИРАСИНИ ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ

ИХТИЁРИГА ТОПШИРУВЧИ ФУҚАРОЛАРГА

ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ ҲАҚИДА"ГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уй-жойлари бузилишга тушган фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг мурожаат хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. "Кўп қаватли уйларда жойлашган хусусий квартирасини туман ҳокимликлари ихтиёрига топширувчи фуқароларга ер участкалари ажратиш ҳақида"ги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва ушбу низом расмий нашр этилган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.


2. Бузилишга тушган уй-жойлар, иморатлар, иншоотлар ва кўчириладиган дарахтлар учун тўлов миқдори ва компенсация турини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), туман ҳокимликлари:

"Кўп қаватли уйларда жойлашган хусусий квартирасини туман ҳокимликлари ихтиёрига топширувчи фуқароларга ер участкалари ажратиш ҳақида"ги Низом асосида белгаланган ишлар ташкил этилсин.


4. Ахборот маркази (Ҳ. Эрматов), "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" таҳририяти (А. Акромов):

Мазкур низом асосида олиб бориладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                       Р. Усманов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2013 йил 30 январдаги

79-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бузилишга тушган уй-жойлар, иморатлар,

иншоотлар ва кўчириладиган дарахтлар учун

тўлов миқдори ва компенсация турини белгилаш

масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Комиссия раиси:

- туман ҳокимининг қурилиш, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


2. Комиссия аъзолари:

    

- туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси;


- Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутахассиси;


- туман Молия бўлими вакили;


- ўзига ер участкаси ажратиб берилаётган корхона, муассаса ёки ташкилот вакили;


- маҳалла фуқаролар йиғини раиси;


- туман ИИБ участка нозири.

*) Изоҳ: туман ҳокимликларининг хоҳишига кўра комиссия таркибига бошқа ваколатли органлар вакиллари киритилиши мумкин.


















Время: 0.1463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск