ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 28.01.2013 й. 16-сон "Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2013 й. 2422-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2013 й.

N 2422




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

28.01.2013 й.

N 16


БУЙРУҒИ



Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба

қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 382-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда);

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда).


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                               А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба

қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар номи


1.

Милк электродлари*


2.

Ўт йўлларини дренажлаш учун найчалар


3.

Оддий дренаж найчалар


4.

Нафас фильтрлари


5.

Нафас шланглари*


6.

Блекмор зондлари


7.

Ошқозон зондлари


8.

Ичак интубацияси учун Эббот найчалари


9.

Коронарография учун катетерлар


10.

Сийдик катетерлари


11.

Турли хилдаги катетерлар (периферик вена, йўналтирувчи ва бошқалар), ангиокатлар


12.

Эндохирургия учун клипсалар (упаковка)


13.

Қолип олиш учун пластмасса қошиқлар


14.

Стоматологик кўриш набори (пластик)


15.

Гинекологик кўриш набори, вагинал ойна (пластик)


16.

Коронар ўтказгичлар


17.

Жўмраклар (сарфлов материаллари)


18.

Анестезия қилиш учун набор (спинал)


19.

Трансдермал (тери орқали) дренажлаш учун тўплам


20.

Плазмафильтрлар


21.

Барча турдаги пульпаэкстракторлар


22.

Римерлар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)*


23.

Қон тайёрлаш учун шиша идишлар


24.

Нафас йўллари санаторлари


25.

Скарификаторлар


26.

Стоматологик карпул игналари


27.

Файллар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)*


28.

Эндотрахеал трубкалар ўтказгич билан


29.

Кўп маротаба қўлланиладиган шприцлар


30.

Диализатор**


31.

Артериал қон ўтказувчи магистраль**


32.

Вена қон ўтказувчи магистраль**


33.

Артериал диализ игнаси**


34.

Вена диализ игнаси**


35.

Диализ катетери**


36.

Стерил тиббий резина қўлқоплар


37.

Ностерил тиббий резина қўлқоплар


*) Ўрнатилган тартибда стерилизация (буғ ва қуруқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишдан ташқари) қоидаларига риоя қилган ҳолда қайта ишлатиш мумкин.

**) Ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 75-модда





























































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск