ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ маслаҳати /

Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби (АВ томонидан 06.02.2013 й. 2425-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 08.01.2013 й. 3-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 6 февралда 2425-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2013 йил 8 январдаги

3-сон буйруғига

ИЛОВА



СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(3-СОНЛИ СММС)


ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ БЎЙИЧА

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.


3. Мазкур стандарт бир марталик (бирйўла) хизматни кўрсатиш шартномалари бўйича солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматларга татбиқ этилмайди.



II БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР


4. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

солиқ текшируви доирасида амалга оширилаётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш;

солиқ текшируви натижаларини (солиқ текшируви далолатномасини) муҳокама қилишда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари олдида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифода этиш.


5. Шартномада солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори устидан шикоят бериш бўйича тавсиялар тайёрлаш назарда тутилиши мумкин.



III БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

БЎЙИЧА МАХСУС ТАЛАБЛАР


6. Мазкур стандартга мувофиқ хизмат кўрсатаётган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ текшируви материалларида исбот сифатида мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилиги бўйича хулоса бериш ва фикр билдиришга ҳақли эмас.

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти хулосалар тайёрлашда, ўзининг фикрига кўра ҳуқуқий жиҳатдан хатарни юзага келтириши мумкин бўлган ҳужжатлардан ва маълумотлардан исбот сифатида фойдаланмаслик ҳуқуқига эга ва бу ҳақда, юзага келиши мумкин бўлган хатарларни кўрсатган ҳолда, мижозга (ишонч билдирувчига) хабар беради.


7. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти хизмат кўрсатиш жараёнида олинган мижозга (ишонч билдирувчига) тегишли маълумотни унинг розилигисиз давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа шахсларга маълум қилишга ҳақли эмас.


8. Солиқ текшируви далолатномасидаги хулоса ва фикрлар юзасидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фикрини билдириш ҳамда ушбу хулоса ва фикрлар бўйича шикоят бериш юзасидан таклифлар, солиқ текшируви далолатномаси бўйича эътирозлар тайёрлаш фақат ёзма равишда берилади.


9. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан кўрсатилган хизмат бўйича ҳисобот тузишда, ҳисоботда мажбурий тартибда солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ва у бўйича қарор қабул қилишда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг инобатга олинмаган асосланган эътирозлари мавжуд бўлган давлат солиқ хизмати органининг нуқтаи назари кўрсатилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш солиқ текшируви бошланган муддатдан қатъи назар бошланади.


11. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 79-модда

















































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск