ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2013 й. 33-сон "Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2013 й.

N 33



АЙРИМ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ХОДИМЛАРИ БАЪЗИ ТОИФАЛАРИНИНГ

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини бажариш юзасидан, малакали кадрларнинг ўрнашиб қолиши ва улар қўнимсизлигининг олдини олиш, шунингдек айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва иқтисодчилари моддий манфаатдорлигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва иқтисодчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Бюджет ташкилотлари раҳбарларига бухгалтерлар ва иқтисодчиларга ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган функционал вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бюджет ташкилотларига бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га устамалар белгилаш бўйича тавсияларни етказсин.


3. Белгилансинки, бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги лавозим разрядлари ва лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорда устама жорий этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2013 йилда тегишли бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича умумий тежам ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 февралдаги

33-сон қарорига

ИЛОВА



Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва

иқтисодчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Мутахассислар ва хизматчиларнинг

лавозимлари номи


ЯТС бўйича меҳнатга

ҳақ тўлаш разряди


1.

Бухгалтер, иқтисодчи


6

2.

2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи


7

3.

1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи


8

4.

Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи


9

  

Изоҳ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган муассасаларнинг бош бухгалтерларига (бош бухгалтер ҳуқуқи билан ишловчи бухгалтерларга) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қўшма қарори билан белгиланади.

2. Жадвалда кўрсатилган лавозимларга ходимнинг лавозим функцияларини аниқлаштирадиган ҳосила номлар (масалан: "Бухгалтер-тафтишчи", "Ҳисоб-китоб бухгалтери", "Моддий бухгалтер", "Бухгалтерия ҳисоби бўйича иқтисодчи" ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.

3. Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан белгиланган мутахассисларга - бухгалтерлар, иқтисодчиларга татбиқ этилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 71-модда






































Время: 0.1518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск