Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2013 й. ПҚ-1914-сон "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2013 й.

N ПҚ-1914



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ

СОТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирдан-бир қонуний тўлов воситаси бўлмиш миллий валютанинг мақомини янада мустаҳкамлаш, нақд хорижий валютанинг муомала доирасини тартибга солиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни сўзсиз бажариш, шунингдек валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг 2013 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан хорижий валютани халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - жисмоний шахсларга нақдсиз хорижий валютани сотиш ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг резиденти - жисмоний шахс ваколатли банкда ўрнатилган тартибда халқаро тўлов картасини очади;

Ўзбекистон Республикасининг резиденти - жисмоний шахс хорижий валютани сотиб олиш учун ваколатли банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет)ни, шунингдек валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун депозит ҳисобида миллий валютадаги зарур пул маблағлари мавжуд бўлган шахсий пластик банк картасини тақдим этади;

ваколатли банк шахсий пластик банк картасида миллий валютадаги пул маблағлари етарли эканлигини текширади, хорижий валютани операция амалга оширилган куни белгиланган айирбошлаш курси бўйича халқаро тўлов картасига ўтказади ҳамда жисмоний шахсга хорижий валютани сотиб олганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги маълумотномани беради.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - жисмоний шахслардан ва норезидентлардан хорижий валютани сотиб олиш ваколатли банклар томонидан, қоида тариқасида, ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида, аэропортларда, темир йўл вокзалларида, меҳмонхоналарда, ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни белгилаш бошқармалари (бўлимлари)да, шунингдек божхона постларида жойлашган айирбошлаш шохобчалари орқали чекланмаган миқдорда амалга оширилади.

3. Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур Низом 2013 йил 1 февралдан бошлаб кучга киради.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли банклар билан биргаликда:

валюта айирбошлаш операциялари билан шуғулланувчи банкларнинг тегишли бўлинмаларида аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан хорижий валютани сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда механизми тўғрисида аҳолини кенг кўламда ва тўлиқ хабардор қилиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги Ўзбекистон банклари уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 66-модда














































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск