ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.01.2013 й. 2/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2013 й. 2209-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2013 й.

N 2209-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.01.2013 й.

N 2/7


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки  томонидан  кредит  уюшмалари,

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар

фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки  томонидан  кредит  уюшмалари,

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар

фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) муқаддимадан "Кредит уюшмалари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда)," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) номидан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) муқаддимадан "Кредит уюшмалари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда)," ва "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 1-банддан "омонатчилар," ва "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидан "омонатчилар," деган сўз чиқариб ташлансин;


д) 13-банднинг тўртинчи хатбошисидан "омонатчилар ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 96-модда



































Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск