ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2013 й. 41-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини янада янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2013 й.

N 41



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯГОНА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН

АХБОРОТ    ТИЗИМИНИ    ЯНАДА    ЯНГИЛАШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-721-сон ва "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорларини бажаришни давом эттириш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларининг тўлиқ қамраб олинишини, бюджетнинг режалаштириш ва назорат қилиш бўйича функцияларнинг қамраб олинишини кенгайтиришни ўз ичига олувчи ғазна операцияларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими ташкил этилганлиги ва фаолият кўрсатаётганлиги;

лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари натижалари бўйича Осиё тараққиёт банки қарз маблағларидан 5,8 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилганлиги;

лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларининг тўлиқ қамраб олинишини, бюджетнинг режалаштириш ва назорат қилиш бўйича функцияларнинг қамраб олинишини кенгайтиришни ўз ичига олувчи ғазна операцияларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш талаб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот ва сервер асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 2013-2014 йилларда республика бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот ва сервер асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 2013 йил 1 октябргача ўрнатилган тартибда тендер савдолари ўтказсин.


3. "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази" ДУКга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот сотиб олингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва унинг ҳисобидан тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан "Ғазначилик" дастурий мажмуини муаллифлик кузатуви ва функционал кенгайтириш юзасидан унинг яратувчиси билан шартномалар тузишга, шунингдек "Ғазначилик" дастурий мажмуини кузатиб бориш бўйича олдинги кўрсатган хизматлари учун ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 мартдаги 171-ф-сон фармойишининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази" ДУК томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар учун харажатлар тўлови Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади ва бунда ишлар ва хизматлар ҳажми ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилиши керак".


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 88-модда






























Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск