язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 01.02.2013 й. 15н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.02.2013 й. 2194-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2013 й.

N 2194-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

01.02.2013 й.

N 15н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида

ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартириш ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 55-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                           Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида

ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-71) киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. ЎАНМ инсон омилларини ҳисобга олиш принциплари соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.".


2. 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Самовий ҳудудда эшелонлаштириш минимумлари Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 112-модда