ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 26.02.1998 й. "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 17-банди бешинчи қисмининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги иш бўйича" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.1998 й.


"ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ

БЎЙИЧА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМ"НИНГ 17-БАНДИ БЕШИНЧИ

ҚИСМИНИНГ КОНСТИТУЦИЯГА

МУВОФИҚЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

ҲАҚИДАГИ ИШ БЎЙИЧА



Конституциявий суд раис Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Р. Абдумажидов, Г. Пиржановдан иборат таркибда,

тарафлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси вакиллари, шунингдек, эксперт доцент М. Гасанов иштирокида,

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасининг иккинчи қисмига амал қилган ҳолда,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 1993 йил 1 декабрда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан 1994 йил 10 февралда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1994 йил 10 февралда, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1994 йил 11 февралда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил 14 февралда тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг 17-банди бешинчи қисмининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги масалани очиқ суд мажлисида кўриб чикди.

Масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институтининг мурожати муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов ва Г. Пиржановнинг ташаббуси билан киритилди.

Маърузачи судья Г. Пиржановнинг ахборотини, юқорида кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг вакилларини, эксперт М. Гасановнинг фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, Конституциявий суд қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасида ёлланиб ишлайдиганларнинг ҳақ тўланадиган дам олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасига мувофиқ, барча ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига кўра, ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 285-моддасининг биринчи қисми вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда тўланишини назарда тутади.

Бироқ, агар оила аъзосининг касаллиги ходимнинг меҳнат таътили даврида бошланган бўлиб, ходим дам олиш ўрнига беморни парваришлашга мажбур бўлган бўлса, унда "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом" 17-бандининг бешинчи қисмига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилмайди ва бундай вазиятда таътил ходим оиланинг бетоб бўлиб қолган аъзосини парвариш қилган кунлар сонига монанд узайтирилмайди. Шу тарзда меҳнат таътили даврида оиланинг бетоб аъзосини парвариш қиладиган ходимларнинг дам олиш ва ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқлари камситилади.

Баён қилинганларга асосланиб ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилиб, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом" 17-бандининг навбатдаги ёки қўшимча меҳнат таътилидаги ходимнинг бетоб бўлиб қолган оила аъзосини парвариш қилганлик учун нафақа олиш ҳуқуқини чекловчи бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мос келмайди деб топилсин.


2. Ушбу қарор қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин йўқ ва у "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида эълон қилинган пайтдан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди.
























Время: 0.1320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск