Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2013 й. 44-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 февралдаги

44-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларга ижтимоий

нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақа деб аталади), бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш қисмида амал қилиши, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур корхона ёки ташкилотлар маблағлари ҳисобидан нафақанинг ушбу тури тўланаётган оналарга татбиқ этилмайди.


3. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамнинг тўланадиган миқдорлари қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса - 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.


4. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия фуқаролар йиғини томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида истиқомат қилувчи обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса - унинг бутун ваколати даврига сайланади. Ушбу Комиссия таркиби камида 15 кишидан иборат бўлиши керак.

Комиссия аъзоси ваколатларининг амал қилиши даврида аъзоликдан чиққан тақдирда, фуқаролар йиғини Комиссия аъзоларини қайтадан сайлайди.

Комиссия қарори, унинг йиғилишида тасдиқланган таркибнинг камида учдан икки қисми иштирок этса қонуний ҳисобланади.


5. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги асосий тамойилларга амал қилишлари керак:

ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;

кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз даромадларини оширишнинг аниқ имконияти бўлмаган, ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам бериш;

нафақалар ва моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уларни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларига айрим оилалар ва фуқаролар томонидан боқимандалик муносабатида бўлиш, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;

оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.


6. Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.


7. Қуйидагилар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

маҳаллий бюджетлар маблағлари;

бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар).



II. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;

болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

ёлғиз пенсионерлар.


10. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.


11. Бола парвариши бўйича нафақани келгусида ҳам олишга муҳтожлиги бўлган тақдирда уни олган шахс тўловларнинг аввалги ўн икки ойлик муддати тугашидан бир ой олдин, бола икки ёшга тўлгунга қадар ушбу нафақанинг узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун белгиланган тартибда фуқаролар йиғинига такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ариза берувчи нафақа ва моддий ёрдам тўлашни янги муддатга давом эттирилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойга берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса - боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.

Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам оила аъзоларининг ёзма аризасисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг тақдимномаси бўйича тайинланиши мумкин.


13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун - болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун - доимий яшаш (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

агар болалар васийликка олинган бўлса - васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.


14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай берилади.


15. Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби томонидан махсус рўйхатга олиш китобига қайд этиш орқали амалга оширилади. Бунда аризанинг келиб тушиш санаси, ариза берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили, илтимоснинг қисқача мазмуни ва фуқаролар йиғини томонидан қарор қабул қилингандан кейин баённома санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ариза ҳамда оиланинг даромадлари миқдори ва таркибини тасдиқлайдиган зарур маълумотномалар берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган кун деб ҳисобланади.



IV. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


16. Ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан 12 ой муддатга, камида 3 кишидан иборат этиб тасдиқланади.

Махсус комиссия таркибига ўзини ўзи бошқариш органи маслаҳатчилари, котиби, ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакиллари киритилади.

Ҳудудида 300 тадан кўп оила яшайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бир неча махсус комиссиялар ташкил этилиши мумкин. Бунда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими ҳар бир комиссияда иштирок этиши шарт.

17. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза уч босқичда кўриб чиқилади.

Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.

Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.

Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга киритади.

Учинчи босқичда ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади.



V. ОИЛА АЪЗОСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИГАН ЎРТАЧА

ОЙЛИК ЖАМИ ДАРОМАД МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


18. Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.


19. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:

болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);

ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар).

Оиланинг биргаликда яшовчи аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.


20. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинадиган оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

ота-оналари уларга нисбатан ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;

тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек васийликка (ҳомийликка) олинган болалар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётганлиги сабабли оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота ёки она (фарзандликка олувчи).


21. Агар бир уй хўжалигида (бир почта манзили бўйича) болали икки ва ундан ортиқ оилалар яшаган тақдирда, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига аризачи, унинг турмуш ўртоғи ва улар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар) киритилади.

22. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;

чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;

пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдам, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарори билан амалга киритилган ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа бундан мустасно);

шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).

"Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар ҳамда стипендиялар оиланинг жами даромадига киритилмайди.

23. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади фуқаролар томонидан ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этиладиган оиланинг таркиби ва оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.


24. Агар оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрсатилмаган бўлса ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 87,9 фоизидан кам сумма кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаш учун даромадни нормативдан паст кўрсатган ёки даромади мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган оила аъзоларининг ҳар бирига нафақа ёки моддий ёрдамга мурожаат қилинган ойда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 87,9 фоизига тенг бўлган норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ушбу қоида:

бола уч ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан банд бўлган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;

амалда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;

ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;

оиланинг "Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;

оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;

туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

25. Агар тақдим этилган маълумотларда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган ўртача ойлик даромад миқдори кўрсатилмаган ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини нафақа ёки моддий ёрдам сўраб мурожаат қилинган ойда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ер участкаси унумдорлиги объектив шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланиши ва бошқалар) юқорида кўрсатилган миқдордаги норматив даромад олиш имконини бермайдиган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган алоҳида ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив даромадга пасайиш томонига тузатиш киритишлари мумкин.


26. Оила даромади ва унинг таркиби ўзгарган тақдирда, ариза берувчи шахс бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда нафақа ва моддий ёрдам тўлаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.



VI. ОИЛАНИНГ МОДДИЙ ВА МУЛКИЙ

ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ


27. Махсус комиссия ариза берувчининг яшаш жойига чиққан ҳолда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади.


28. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш натижаларига кўра махсус комиссия ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади.

Далолатномада:

ўрганилаётган оиланинг таркиби;

оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;

шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони;

ўрганилаётган оиланинг моддий жиҳатдан таъминланганлиги даражасини баҳолаш;

тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса кўрсатилади.


29. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш натижалари бўйича махсус комиссия болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишга эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларни ушбу календарь ойи тугашидан камида беш кун олдин кўриб чиқиши учун фуқаролар йиғини ёки Комиссияга киритади.



VII. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ТОМОНИДАН БОЛАЛИ

ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


30. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (Комиссия) томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Агар фуқаролар йиғини иштирокчиларининг (Комиссия аъзоларининг) оддий кўпчилиги қарорни ёқлаб овоз берса, у қабул қилинган ҳисобланади.


31. Фуқаролар йиғини (Комиссия) қарори, қоидага кўра, ҳар бир ариза берувчи бўйича алоҳида, унинг иштирокида қабул қилинади. Ариза берувчи узрли сабабга кўра фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) иштирок этмаган тақдирда, оиланинг бошқа муомалага лаёқатли аъзоси иштирок этиши шарт. Ариза берувчи ёки ариза берувчи оиласининг бошқа вакили иштирок этмаган тақдирда, ушбу оилага тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмайди ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга кўчирилади.

Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор кейинги ойга кўчирилган оилаларга янгидан рўйхатдан ўтиш ва эҳтиёжмандлигини ўрганиш (нафақа ёки моддий ёрдам юзасидан ариза бериш, оила даромадлари ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, даромадлар ва мулкий ҳолатни қўшимча равишда ўрганиш) тартиби талаб этилмайди.


32. Қарор қуйидагиларни акс эттирган ҳолда фуқаролар йиғини (Комиссия йиғилиши) баённомаси билан расмийлаштирилади:

ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

очиқ овоз бериш натижалари;

тайинланган нафақа ёки моддий ёрдамнинг тури ва миқдори;

тўловлар бошланадиган ой ва улар тугайдиган ой;

қарор қабул қилинган сана.

Тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилган тақдирда, ариза берувчига фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади, бу тўғрида баённомада қайд этилади.


33. Баённома фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланади ва беш кун муддатда ариза берувчига маълум қилинади.


34. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган тақдирда (болалардан бири 14 ёшга тўлган, навбатдаги бола туғилган ва ҳоказо), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонига эга бўлган оила учун белгиланган миқдорларга мувофиқлаштирилади. Бунда янги миқдор бўйича нафақа тўлаш оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошланади. Бу ҳолда нафақа миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарори талаб этилмайди.



VIII. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА

ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛАШ


35. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам фуқаролар йиғини ёки Комиссиянинг қарори баённомаси асосида тўланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби ҳар ойда ойнинг охирги кунидан кечикмай, фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) қарори баённомаси асосида олувчининг фамилияси, паспорт рақами, шунингдек тўланиши керак бўлган суммани кўрсатган ҳолда тегишли нафақа ва моддий ёрдам тўлашга ведомость тузади. Ведомостлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳр ҳамда ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимининг имзоси билан тасдиқланади.

Нафақа ва моддий ёрдамнинг ҳар бир тури учун алоҳида уч нусхада ведомостлар тузилади.


36. Белгиланган тартибда тўлдирилган ва тасдиқланган ведомостлар тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинланган ойнинг 5-санасигача бўлган муддатда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг молия бўлимларига (кейинги ўринларда туман (шаҳар) молия бўлимлари деб аталади) юборилади.

Тақдим этилган ведомостлар барча уч нусханинг ҳар бир варағига тасдиқловчи имзолар ва тегишли штамп қўйилган ҳолда туман (шаҳар) молия бўлимининг масъул ходими томонидан текширилади.


37. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлиқ миқдорда тўланади.


38. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш:

тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;

болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;

бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққан;

доимий яшаш жойи ўзгарган;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;

фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда асоссиз тўланган маблағ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.

Тўловларни тўхтатиш, тўловнинг белгиланган муддати тугаган ёки болалар тегишли ёшга тўлган ҳоллардан ташқари (бола парвариши бўйича нафақа учун - икки ёш, болали оилаларга нафақа учун - 14 ёш), фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.


39. 16 ёшгача (ўқувчилар - 18 ёшгача) болалари бўлган оилаларга 2012 йил 1 декабргача тайинланган болали оилаларга нафақаларни тўлаш 16 ёшгача (ўқувчилар - 18 ёшгача) болалар ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўловнинг белгиланган муддати тугагунга қадар бутун даврда давом этади.

Тўлови 2013 йилнинг январь ойидан бошланадиган болали оилаларга нафақа миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади, бунда фақат 14 ёшгача бўлган болалар инобатга олинади.

2012 йилнинг 1 декабригача ва 1 декабридан кейин тайинланган болали оилаларга нафақа миқдори ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тартибда ҳисоблаб чиқилади.



IX. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


40. Тегишли нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш Халқ банкининг бўлинмаларида (филиалларида) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли иқтисодий таснифи бўйича акс эттирилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Нафақа ва моддий ёрдамнинг ҳар бир тури учун алоҳида махсус банк ҳисоб рақамлари очилади.

Халқ банки муассасалари ҳар ойда жорий ойнинг охиригача бўлган муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини махсус банк ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар, шу жумладан, жорий ой учун, шунингдек ҳисобот йили бошидан бошлаб тушумлар суммалари ва амалга оширилган харажатлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


41. Туман (шаҳар) молия бўлими маблағларни ведомостлар бўйича тайинланган суммалар доирасида, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган, нафақалар ва моддий ёрдам тўлашга тегишли бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда, тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан бошлаб, бироқ ойнинг 25-санасидан кечикмай ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг махсус ҳисоб рақамларига алоҳида тўлов топшириқномалари орқали Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ўтказади. Бунда ведомостлар бўйича қисман молиялаштириш тақиқланади.

Маблағларни туман (шаҳар) молия бўлимларининг Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


42. Ҳар бир нафақа ва моддий ёрдам бўйича ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) молия бўлимида қолади. Маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилгандан кейин тасдиқланган ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхалари молия органлари томонидан тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.


43. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига тушгандан кейин ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини тўлов топшириқномалари билан бирга нафақани тўлаш учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларига (филиалларига) тақдим этади.


44. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган нафақа нафақа олувчининг номига махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг учинчи нусхаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади. Тўлов нафақа ва моддий ёрдам олувчининг яшаш жойи бўйича Халқ банкининг бўлинмалари (филиаллари) томонидан амалга оширилади.


44-1. Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Халқ банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Халқ банки томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

45. Кўзда тутилган бюджет маблағларини вилоятнинг туманлари (шаҳарлари) ўртасида тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшовчи оилалар муҳтожлигини, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврларда ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


46. Кўзда тутилган бюджет маблағларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тақсимлаш туман (шаҳар) молия бўлими томонидан эҳтиёжманд оилалар сонини ҳисобга олган ҳолда, молиялаштиришга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, амалга оширилади.

47. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар ойда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузилади ҳамда у ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда туман (шаҳар) молия бўлимига ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.

48. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига тақдим этадилар, улар ойнинг 20-санасигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига тақдим этадилар, улар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этадилар.

49. Бир йил мобайнида олувчилар томонидан (вафот этганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги ва моддий ёрдам олувчининг айби билан бошқа сабабларга кўра) талаб қилиб олинмаган маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоб рақамларига тикланиши керак.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларидаги фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва навбатдаги даврда нафақалар тўлаш учун йўналтирилиши керак.



Х. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


50. Ажратиладиган бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти, шунингдек унинг жойлардаги органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ҳар чоракда текшириш йўли билан амалга оширилади.

51. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлашнинг асосланганлиги мониторингини олиб бориш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими томонидан амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимига мониторинг функцияларидан ташқари:

эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш бўйича ишларни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига кўмаклашиш;

ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;

заруриятга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг мурожаати бўйича, ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ариза берувчилар томонидан тақдим этилган оиланинг таркиби ва оила аъзоларининг даромади тўғрисидаги маълумотларни жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш йўли билан текшириш;

фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарори ушбу Низом билан белгиланган нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартибига мувофиқ бўлмаган тақдирда, унинг юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш юкланади.


52. Шахсий жавобгарлик:

бюджет маблағлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши учун - туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари зиммасига юкланади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби ижро этилишини таъминлаш ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги учун - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси зиммасига юкланади;

нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш учун - ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходими зиммасига юкланади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи махсус ҳисоб рақамларидан маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун - Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлинмаси (филиали) раҳбари зиммасига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича

нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Кўриб чиқиш муддатлари


































1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза бериш.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига даромадлари тўғрисида ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш.























Ариза берувчи


жорий ойнинг 15-санасигача




























































V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби томонидан аризани рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун махсус комиссияга киритиш.








Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи


ариза берилган кунда




















V





















Махсус комиссия (таркибида камида 5 киши, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маслаҳатчилари, котиби, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими)

1. Оила аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлаш ва белгиланган мезон билан солиштириш.


3 кун мобайнида




















2. Мезонга мувофиқ бўлганда оиланинг мулкий ҳолатини ўрганиш.


10 кун мобайнида



















3. Далолатнома тузиш ва нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида хулоса киритиш.


ариза берувчи мурожаат қилган ойнинг 25-санасидан кечикмасдан































V





















Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш Комиссияси (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор бўлган фуқаролардан камида 15 кишидан иборат таркибда)



































1. Махсус комиссия хулосасини инобатга олган ҳолда оила аризасини кўриб чиқиш.


2. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилиш.


3. Баённомани расмийлаштириш.









ариза берувчи мурожаат қилган ойнинг охирги кунидан кечикмасдан








































































V





















Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

Нафақа ёки моддий ёрдам тўлаш бўйича ведомостларни шакллантириш.


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасигача




























































1. Ведомостларни текшириш ва тасдиқлаш.


2. Нафақа ёки моддий ёрдам тўлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Халқ банкидаги махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказиш.


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасидан 25-санасигача




V





Молия бўлими








































V




1. Ариза берувчига нафақа ва моддий ёрдам тўловини амалга ошириш.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини махсус ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар тўғрисида хабардор қилиш.








Халқ банки


ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасидан 25-санасигача


























        





Низомга

2-ИЛОВА



____________________ вилояти

_____________________ тумани

____________________________

____________________________

(фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органининг номи)

      

фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раисига

___________________________

___________________________

манзилида яшайдиган

_______________________ дан

(ариза берувчининг Ф.И.О.)


АРИЗА

Сиздан менинг оиламга



(сўралаётган нафақа ёки моддий ёрдамнинг номи)

тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.

Менинг оилам:



(мурожаатнинг сабаби кўрсатилади)


сабабли

ушбу нафақага (моддий ёрдамга) муҳтож.


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

Оиламнинг таркиби ва __________дан ___________ гача бўлган даврдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;

Болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

Бошқа ҳужжатлар:


Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________



Сана: 20___ йил "___" ___________



Аризани рўйхатдан ўтказди

__________________________________

(аризани қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О.)


Сана: 20___ йил "___" ___________

N ___________






Низомга

3-ИЛОВА



Оила аъзоларининг таркиби

ва даромадлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(аризага илова)


20___ йил "___" ___________

Ариза берувчининг Ф.И.О:


Уй манзили:


1. Оиланинг таркиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосининг

фамилияси, исми ва отасининг

исми


Туғилган йили,

куни, ойи


Ариза берилган вақтдаги

иш, ўқиш ёки бошқа

фаолият жойи




















2. Оила аъзоларининг ___________ дан __________гача ойлар давридаги даромади:

Даромад олувчининг Ф.И.О.


Даромад миқдори, сўм


даврнинг

биринчи

ойида


даврнинг

иккинчи

ойида


даврнинг

учинчи

ойида


уч ойдаги

жами

даромад





























3. Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун _________ сотих ер участкаси мавжуд, оила ундан ўртача ойлик _______ сўм миқдорида даромад олди.


Маълумотларни берган шахснинг имзоси: __________________________

Сана: 20___ йил "___" ___________






Низомга

4-ИЛОВА



Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон)

хўжалиги юритишдан оладиган

норматив даромадини ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ


1. Махсус комиссия томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотлари асосида оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун фойдаланадиган ер участкасининг майдони сотихларда аниқланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун фойдаланадиган ер участкаси майдони тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Махсус комиссия ушбу ер участкасининг ўлчовини амалга оширади.

Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблашда уй-жой бинолари ва ёрдамчи хўжалик иморатлари жойлашган ер майдонларидан ташқари, барча ерлар, шу жумладан, фойдаланилмаётган ерлар ҳам ҳисобга олинади.


2. Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:


НД = Ма (сот) * 0,035 * МҲТЭКМ, бунда:


НД - шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан олинган ўртача ойлик норматив даромад;

Ма (сот) - ер участкасининг сотихлардаги майдони;

0,035 - бир сотихдан олинадиган норматив даромадни акс эттирувчи коэффициент;

МҲТЭКМ - норматив даромадни аниқлаш ойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори.

3. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан олинган норматив даромадни аниқлаш ҳисоб-китобига мисол:

Оилада деҳқон хўжалиги юритиш учун 10 сотих ер участкаси мавжуд. Норматив даромадни аниқлаш ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679 330 сўмни ташкил этади.

Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган ўртача ойлик норматив даромади: 10 сотих х 0,035 х 679 330 сўм = 237 766 сўмни ташкил этади.





Низомга

5-ИЛОВА



Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ фаолият юритувчи

             

(комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

                


дан иборат таркибдаги Махсус комиссия,


манзилида яшовчи:

(яшайдиган манзили)


фуқаро



(ариза берувчининг Ф.И.О.)

оиласининг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:


1. Фуқаро __________________нинг оиласи ____ нафардан иборат, шу жумладан:

- 2 ёшгача бўлган болалар - ____ киши;

- 14 ёшгача бўлган болалар - ____ киши;

- 14 ёшдан катта болалар - ____ киши;

- оиланинг меҳнатга лаёқатли, вояга етган аъзолари - ____ киши, улардан:

- таълим муассасаларининг ўқувчилари (талабалари) - ____ киши;

- бандлиги таъминланганлар - ____ киши;

- доимий иш жойига эга бўлмаганлар - ____ киши;

- ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилганлар - ____ киши;

- 2 ёшгача болалари бор оналар - ____ киши;

- пенсионерлар - ____ киши.


2. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун ____ сотих ер участкаси мавжуд.


3. Оиланинг моддий таъминланганлик даражаси (керагининг остига чизилсин):


"жуда паст", "паст", "ўртача", "юқори".


Моддий таъминланганлик даражасини ушбу тарзда баҳолашнинг сабаблари кўрсатилсин:

        

         

        

        

       

4. Комиссия тавсияси: фуқаро


га


(ариза берувчининг Ф.И.О.)


20___ йил ____________дан бошлаб _____________________ тайинлансин/рад этилсин.

(тўловнинг бошланиш ойи)

(нафақа, моддий ёрдам номи)


Комиссия аъзолари имзоси:


    

       


      

       


     

     

Ўрганиш ўтказилган сана:


20___ йил "____" _____________






Низомга

6-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

томонидан болали оилаларга 2012 йилнинг

1 декабригача ва 1 декабридан кейин

тайинланган нафақаларнинг

миқдорини аниқлаш

ТАРТИБИ


1-мисол. 8, 12 ва 17 ёшдаги 3 нафар болали оилага нафақа 2012 йил сентябрда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 49,2 фоизи миқдорида (тўлов 2012 йил октябрдан бошланган) 6 ой муддатга (2013 йил март ойи охиригача) тайинланган. 2012 йил октябрь-декабрь ойлари мобайнидаги нафақа миқдори тўлов ойидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 42,1 фоизини ташкил қилади, 2013 йил январь - март ойлари учун эса ушбу оилага 2013 йил бошидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 42,1 фоизи миқдорида нафақа тўланади.

2-мисол. 8, 12 ва 17 ёшдаги 3 нафар болали оилага нафақа 2012 йил декабрда тайинланган (тўлов 2013 йил январдан бошланган). Тўловнинг бутун даври (январь - июнь) учун тўланадиган нафақа миқдори 2013 йил бошидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 28,1 фоизини ташкил қилади, яъни нафақа миқдорини аниқлашда фақат 14 ёшгача бўлган болалар ҳисобга олиниши керак.





Низомга

7-ИЛОВА



Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши

бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўлашга пул

маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида

ҲИСОБОТ

20____ йил _________________ учун


тумани (шаҳри)


раисининг Ф.И.О.


(туман, шаҳарнинг номи)


(ўзини ўзи бошқариш органи номи)



Т/р

Кўрсаткичнинг номи


Ўлчов

бирлиги


Болали

оилаларга

нафақа


Болани парвариш

қилиш бўйича

нафақа


Моддий ёрдам

Ҳаммаси

ҳисобот

ойи

учун


йил

боши-

дан


ҳисобот

ойи

учун


йил

боши-

дан


ҳисобот ойи

учун


йил

боши-

дан


ҳисобот

ойи

учун


йил

боши-

дан


1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари махсус ҳисоб рақамларига ўтказилган пул маблағлари суммаси


сўм









2.

Тайинланган нафақаларнинг ведомость бўйича суммаси


сўм









3.

Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган 14 ёшгача болали оилаларнинг сони


та


х

х

х

х

х


х

Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган 2 ёшгача болали оналар сони


та

х

х


х

х

х


х

Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган оилалар сони


та

х

х

х

х


х


х

4.

Кўриб чиқилган аризалар сони


та









4.1.

Шу жумладан, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган аризалар сони


та









5.

Нафақалар ва моддий ёрдам тайинланган аризалар сони


та










Тўловлар биринчи марта тайинланган оилалар сони


та










Тўловлар иккинчи марта тайинланган оилалар сони


та



х

х





6.

Ведомость бўйича нафақа ва моддий ёрдам оладиган оилалар сони


та


х


х


х


х


шу жумладан:











6.1.

- бир нафар болали


та


х

х

х

х

х


х

6.2.

- икки нафар болали


та


х

х

х

х

х


х

6.3.

- уч нафар ва ундан кўп болали


та


х

х

х

х

х


х

               

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси.


                  М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 101-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 10-модда




































Время: 0.2133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск