Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2013 й. 47-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2013 й.

N 47



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ

ГУРУҲЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ЧЕТДАН КЕЛТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ 12 ДЕКАБРДАГИ

324-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ҲАҚИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарори 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 12-сон, 95-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 19 февралдаги

47-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларининг

айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан

келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини

амалга ошириш тўғрисида" 2011 йил 12 декабрдаги

324-сон қарорига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "савдо" сўзидан кейин "(ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш)" сўзлари қўшилсин.


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Махсус назорат идентификация белгилари

билан мажбурий маркировка қилиниши керак

бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарнинг номи


ТИФ ТН коди



1.

Қисилган ёки суюлтирилган газ учун идишлар


7311 00 110 0, 7311 00 130 0,

7311 00 190 0, 7311 00 300 0,

7311 00 910 0, 7311 00 990 0,

7613 00 000 0



2.

Овқатни тайёрлаш ва иситиш учун қурилма


7321 11 100 0



3.

Ҳарорат ва ҳаво намлигини ўзгартириш учун двигатели ва приборлари бўлган, вентилятор билан ускуналанган ҳавони кондициялаш учун қурилма, шу жумладан, ҳавони алоҳида тартибга солиш мумкин бўлмаган кондиционерлар


8415 10 100 0, 8415 10 900 0,

8415 20 000 9, 8415 81 009 0,

8415 82 000 9, 8415 83 000 9



4.

Электр ёки бошқа турдаги музлатгичлар, совутгичлар ва бошқа совутгич ёки музлатгичлар


8418 10 200 1, 8418 10 200 9,

8418 10 800 1, 8418 10 800 9,

8418 21 100 0, 8418 21 510 0,

8418 21 590 0, 8418 21 910 0,

8418 21 990 0, 8418 29 000 0,

8418 40 200 1, 8418 40 200 9,

8418 40 800 1, 8418 40 800 9



5.

Уй-рўзғор идишларини ювиш машиналари

8422 11 000 0



6.

Пластина, цилиндрлар ва 8442 товар позицияси бошқа босма шакллари билан босишда фойдаланиладиган босма машиналар; бошқа принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва факсимиль аппаратлари, бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаганлари


8443 31 100 0, 8443 31 910 0,

8443 31 990 1, 8443 31 990 9,

8443 32 100 1, 8443 32 100 9,

8443 32 300 0, 8443 32 910 0,

8443 32 930 1, 8443 32 930 9,

8443 32 990 0, 8443 39 100 0,

8443 39 310 1, 8443 39 310 9,

8443 39 390 0, 8443 39 900 1,

8443 39 900 2, 8443 39 900 9



7.

Маиший ёки кирхоналар учун кир ювиш машиналари, шу жумладан, ювилган буюм сувини сиқиш қурилмаси билан жиҳозланган машиналар


8450 11 110 0, 8450 11 190 0,

8450 11 900 0, 8450 12 000 0,

8450 19 000 0



8.

Чангютгичлар


8508 11 000 0, 8508 19 000 1,

8508 19 000 9, 8508 60 000 0



9.

Микротўлқинли печлар


8516 50 000 0



10.

Маиший турғун электр плиталари


8516 60 101 0



11.

Уяли алоқа тармоқлари ёки бошқа симсиз алоқа тармоқлари учун телефон аппаратлари


8517 12 000 0



12.

Видеотюнерга бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган видеоёзиш ёки видеотиклаш аппаратлари


8521 10 200 0, 8521 10 950 0,

8521 90 000 1, 8521 90 000 9



13.

Овоз ёзгичи ёки овоз кучайтириш аппаратлари ёки соатлари бўлган қўшма ёки битта корпусга бирлаштирилмаган радиоэшиттириш учун қабул қилувчи аппаратлар


8527 91 190 0, 8527 91 350 0,

8527 91 910 0, 8527 91 990 0,

8527 92 100 0, 8527 92 900 0,

8527 99 000 0



14.

Таркибига қабул қилувчи телевизион аппарат кирмайдиган мониторлар ва проекторлар; таркибига кенг қамровли радиоприёмник ёки аппаратура, ёзиб олувчи ёки овозни акс эттирувчи ёки тасвирловчилар кирадиган ёки кирмайдиган телевизион алоқа учун қабул қилувчи аппаратлар


8528 41 000 0, 8528 49 100 0,

8528 49 800 1, 8528 49 800 9,

8528 51 000 0, 8528 59 100 0,

8528 59 400 1, 8528 59 400 9,

8528 59 800 1, 8528 59 800 9,

8528 61 000 0, 8528 69 100 0,

8528 69 910 0, 8528 69 990 1,

8528 69 990 9, 8528 71 110 0,

8528 71 130 0, 8528 71 190 0,

8528 71 900 0, 8528 72 100 0,

8528 72 200 1, 8528 72 200 9,

8528 72 300 1, 8528 72 300 2,

8528 72 300 3, 8528 72 300 9,

8528 72 400 0, 8528 72 600 0,

8528 72 800 0, 8528 73 000 0


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 103-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 11-модда



























Время: 0.1688
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск