Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2002 й. 326-сон "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2002 й.

N 326



"ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНКЛАРДАГИ

ОМОНАТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ КАФОЛАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди юридик шахс ҳисобланади ва банклар билан тузилган ёзма битимлар асосида фаолият кўрсатади;

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


2. Қуйидагилар:

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди кузатув кенгашининг шахсий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритилади.


3. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ижро этувчи органининг тузилмаси штатдаги ходимларининг чекланган сони 5 нафардан иборат бўлган ҳолда (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди икки ой муддатда тижорат банклари билан тегишли ёзма битимлар тузилишини таъминласин.

Белгилансинки, янгидан ташкил этиладиган тижорат банклари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан банк операциялари ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ёзма битимлар тузишлари шарт.


5. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг кузатув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда:

тижорат банклари томонидан Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига мажбурий бадаллар тўлаш ва маълумотлар тақдим этиш тартибини тасдиқласин;

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ижро этувчи органини жойлаштириш, уни ўз функцияларини бажариш учун зарур техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 19 сентябрдаги

326-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқароларнинг банклардаги омонатларини

кафолатлаш фонди кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

Ғуломов Р.А.

- Марказий банк раисининг ўринбосари, кузатув кенгаши раиси


Қўчқоров Ж.А.

- Молия вазирининг ўринбосари  Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи, кузатув кенгаши раисининг ўринбосари


Жўраев Ш.Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Боқиев Ф.Х.

- Марказий банк Лицензиялаш ва тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш департаментининг директори


Абдуллаев С.П.

- Ўзбекистон банклар уюшмаси бош директорининг ўринбосари





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 19 сентябрдаги

326-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фуқароларнинг банклардаги омонатларини

кафолатлаш фонди ижро этувчи органи

ТУЗИЛМАСИ

ДИРЕКТОР




Директор ўринбосари -

Фонд маблағларини шакллантириш гуруҳи раҳбари

Бош бухгалтер



Фонд маблағларини шакллантириш бўйича бош мутахассис

Фонд маблағларини жойлаштириш ва ҳақ тўлаш бўйича бош мутахассис


Жами: штатдаги ходимлар сони 5 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 9, 51-модда.

















Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск