ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2013 й. 56-сон "Наманган вилоятида мультимодал логистика марказини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2013 й.

N 56



НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА МУЛЬТИМОДАЛ

ЛОГИСТИКА МАРКАЗИНИ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Фарғона водийсининг транспорт-логистика инфратузилмасини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасидаги кооперация алоқаларини янада кенгайтириш, юк ташишлар ҳажмларини кўпайтириш ҳамда юкларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек минтақанинг темир йўл инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида "Поп логистика маркази" унитар корхонасининг мультимодал логистика марказини ташкил этиш, юкларни ишлаш ҳажмларини йилига 4,0 млн. тоннагача етказиш;

транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишнинг ўзаро боғлиқ жараёнини, шу жумладан, "Қамчиқ" довони орқали юкларни ташиш учун "Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятининг автотранспорт воситалари паркидан самарали фойдаланиш асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Поп логистика маркази" унитар корхонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

Фарғона минтақавий темир йўл боғланмасининг ихтисослаштирилган станцияларидан фойдаланиб, "Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти билан ўзаро тўлиқ боғлиқ ҳолда Фарғона водийси ҳудудида юкларни етказиб беришнинг ягона мультимодал схемасини таъминлаш;

транспорт-логистика ва транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатиш, шунингдек юкларни ташишнинг мақбул схемаларини (мақбул логистика тизимларини) ишлаб чиқиш бўйича тадбиркорлик фаолияти субъектларининг эҳтиёжларини қондириш учун самарали логистика тармоғини шакллантириш.


3. "Поп" мультимодал логистика маркази инфратузилмасини барпо этиш чора-тадбирлари комплекси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг қуйидагиларни:

"Қақир" станциясини - кўмир, қурилиш материаллари, ёғоч-тахта юкларини сақлаш учун, "Қўқон" станциясини - минерал ўғитлар ва истеъмол товарларини сақлаш учун, "Марғилон" станциясини - контейнерли юкларни сақлаш учун (Фарғона вилояти);

"Раустан" станциясини - контейнерли кўмир ва қурилиш материаллари юкларини сақлаш учун (Наманган вилояти);

"Ахтачи" станциясини - контейнерли кўмир ва қурилиш материаллари юкларини сақлаш учун (Андижон вилояти) ихтисослаштирган ҳолда, Фарғона минтақавий темир йўл боғланмасининг бир йўла 91,7 минг тонна юкни сақлаш қувватига эга бўлган омборхоналаридан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти ва "Поп логистика маркази" унитар корхонаси вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг буюртманомаларига биноан "Қамчиқ" довони орқали ташишларнинг прогноз ҳажмларини ҳар йили 1 декабргача шакллантирсинлар, бунда юкларни Фарғона водийсига ва у ердан ташиш номенклатураси ва схемалари аниқланишини ҳисобга олсинлар.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси "Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда юкларни жўнатиш станциясидан етказиб бериш станциясигача ягона ташиш ҳужжати бўйича етказиб бериш учун ягона ташиш тўловини белгиласин, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ташувларнинг бутун йўналишида юкларнинг бут сақланишини таъминласин.


7. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг капитал қурилиш бўйича дирекцияси - "Поп" мультимодал логистика маркази инфратузилмасини қуриш бўйича бош буюртмачи этиб;

"Боштранслойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

2013 йил - қурилишни бошлаш ва тугаллаш муддатлари этиб;

2014 йил 1 январь - "Поп" мультимодал логистика маркази фаолиятининг бошланиш муддати этиб;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари - "Поп" мультимодал логистика маркази инфратузилмаси қурилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига:

"Поп" мультимодал логистика маркази инфратузилмаси қурилишини асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг ва ишчи ҳужжатларнинг тасдиқланадиган қисми билан биргаликда ишчи лойиҳани ишлаб чиққан ҳолда 2013 йил 1 августгача бирйўла амалга оширишга;

субпудрат ташкилотларни танлов асосида танлашга рухсат берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан "Поп" мультимодал логистика маркази қурилиши учун металл прокати, цемент ва ёнилғи-мойлаш материалларининг тартибга солинадиган нархлар бўйича, тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилишини таъминласинлар.


10. "Поп" мультимодал логистика марказини қуриш доирасида:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган товарлар - божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

бажариладиган ишлар (хизматлар) ҳажмлари - қўшилган қиймат солиғидан 2014 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинсин.


11. "Поп логистика маркази" унитар корхонаси 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқларнинг барча турларини тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод қилинсин.

12. Наманган вилояти ҳокимлиги "Поп" мультимодал логистика марказини, автомобиль ва темир йўл кириш йўлларини қуриш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини бир ой муддатда таъминласин.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 26 февралдаги

56-сон қарорига

ИЛОВА



"Поп" мультимодал логистика маркази

инфратузилмасини барпо этиш чора-тадбирлари

КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбаи


Масъул

бажарувчилар


Пудрат

ташкилотининг

номи


I. ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ БАРПО ЭТИШ

1.

"Поп" мультимодал логистика маркази инфратузилмасини қуриш, шу жумладан:






кириш темир йўллари;

2013 йил сентябрь

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК



омборхоналар;

2013 йил сентябрь


юклаш-тушириш майдончалари.


2013 йил сентябрь

2.

"Поп" мультимодал логистика марказига кириш автомобиль йўлини қуриш.


лойиҳа-смета ҳужжатлари, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси тасдиқлангач


Республика йўл жамғармаси маблағлари


"Ўзавтойўл" ДАК


Тендер савдолари натижалари бўйича


II. ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ БАРПО ЭТИШ

3.

Электр таъминотининг ташқи юқори вольтли таъминловчи линиясини қуриш.


2013 йил июнь

"Ўзбекэнерго" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекэнерго" ДАК


"Ўзбекэнерго" ДАК


4.

Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш.


2013 йил июнь

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


5.

Ташқи алоқа тармоғини барпо этиш, "Ўзбектелеком" АКнинг мавжуд телекоммуникация тармоқларига улаш.


2013 йил июнь


"Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари


"Ўзбектелеком" АК


"Ўзбектелеком" АК


III. НОРМАТИВ БАЗАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

6.

Қуйидагилар:

ягона ташиш ҳужжати бўйича;

жўнатиш станциясидан етказиб бериш станциясигача ягона ташиш тўлови бўйича ташишларнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш.


2013 йил сентябрь

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК,

"Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти, Давлат божхона қўмитаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 март, 9-сон, 117-модда





























Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск