ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2013 й. 57-сон "Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2013 й.

N 57



"ҚАЙРАҒОЧ" КОНИДА ЕР ОСТИ КОНИ

ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Семгуран" шахтасининг таркибида олтин мавжуд бўлган маъданини қазиб олиш бўйича бўш қолаётган қувватлар ўрнини тўлдиришни таъминлаш ва "Олмалиқ КМК" ОАЖ Ангрен олтин қазиб олиш фабрикасининг қайта ишлаш ишлаб чиқариш қувватлари юкламаси даражасини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларининг умумий қиймати 30,56 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши ишлаб чиқилганлиги ва у белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Олмалиқ КМК" ОАЖнинг ўз маблағлари, шу жумладан, 10,59 млн. АҚШ долларига тенг суммадаги махсус инвестиция ҳисоб рақамлари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштирадиган банкнинг йиллик 1,0 фоиз миқдоридаги маржасини қўшган ҳолда йиллик 4,0 фоизли ставка билан жумладан икки йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга бериладиган, "Ипотека-банк" АТИБ орқали қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 6,72 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириши ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка бўйича, жумладан икки йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратиладиган "Ипотека-банк" АТИБнинг 13,25 млн. АҚШ долларига тенг бўлган миллий валютадаги кредити "Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Белгилансинки:

"Олмалиқ КМК" ОАЖ лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек жалб этиладиган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитларни қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг ўз маблағлари, шу жумладан, махсус инвестиция ҳисоб рақамлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

лойиҳани техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага ва 2014 йилда фойдаланишга топшириш муддатига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштирилаётган кредити бўйича "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг мажбуриятлари бўйича "Ипотека-банк" АТИБга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси кафолатини берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида "Олмалиқ КМК" ОАЖ томонидан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар 2014 йил 1 ноябргача божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).


7. "Олмалиқ КМК" ОАЖга "Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини, зарурият бўлганда, тўғридан-тўғри шартномалар асосида субпудрат ишларини бажариш учун республиканинг ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ва бошқа ташкилотларини жалб этган ҳолда ўз кучлари билан бажаришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ва "Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 26 февралдаги

57-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қайрағоч" конида ер ости кони қуриш"

инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий

асосланиши асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

   

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси

шу жумладан:

  

ўз маб-

лағлари

ЎзР ТТЖ

кредити


банк

кредити

1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг доллар


30 557,9

10 587,2

6 717,0

13 253,8

2

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси


минг доллар


30 557,9

10 587,2

6 717,0

13 253,8


шу жумладан:








машиналар ва асбоб-ускуналар


минг долларга

тенг


10 305,1

-

6 717,0

3 588,1


эркин алмаштириладиган валютада


минг доллар


6 717,0

-

6 717,0



миллий валютада


минг долларга

тенг


-

-

-

3 588,1


қурилиш-монтаж ишлари


минг долларга

тенг


15 993,5

6 327,8

-

9 665,7


миллий валютада


минг долларга

тенг


15 993,5

6 327,8

-

9 665,7


инвестиция давридаги молиявий чиқимлар*


минг долларга

тенг


3 466,4

3 466,4

-

-


эркин алмаштириладиган валютада


минг доллар


424,1

424,1

-

-


миллий валютада


минг долларга

тенг


3 042,3

3 042,3

-

-


дастлабки айланма капитал

минг долларга

тенг


128,4

128,4

-

-


миллий валютада


минг долларга

тенг


128,4

128,4

-

-


бошқа харажатлар


минг долларга

тенг


664,6

664,6

-

-


миллий валютада


минг долларга

тенг


664,6

664,6

-

-

3

Мавжуд асосий фондлар қиймати


минг долларга

тенг


-

-

-

-

4

Корхонанинг куввати, шу жумладан:


Маъданни қазиб олиш ва қайта ишлаш йилига 80 минг тонна ҳажмида



- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми


топшириқ

5

Банд бўлганларнинг мўлжалланаётган сони


335 киши

6

Лойиҳа ўзини қоплашининг ҳисоблаб чиқилган муддати




- дисконтланмаган


7,9 йил

7

Инвестиция даврининг давом этиши


23 ой

8

Ташкил этиладиган ишлаб чиқариш фондлари қиймати


30 429,5 минг долларга тенг

9

Кредитни ва бошка қарз маблағларини бериш муддати


7 йил


шу жумладан, валютада


7 йил

         

*) Амалдаги суммалардан ва кредитни танлаш саналаридан келиб чиқиб аниқлаштирилиши керак.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 март, 9-сон, 118-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 26 февралдаги

57-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва

тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

    

Кредит суммаси

6 717,01 минг АҚШ доллари

Кредит муддати

7 йил, шу жумладан, имтиёзли давр - 2 йил

Фоиз ставкаси

йиллик 4% (шу жумладан, банк маржаси 1%)

Ташкил этиш учун воситачилик ҳақи

бирйўла 0,3% (шу жумладан банк маржаси - 0,2%)

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

йиллик 0,3% (шу жумладан, банк маржаси - 0,2%)

                             

(минг доллар)

Тўлов даври

Танлаш

Тўлов суммаси


Воситачилик ҳақи:


Тўланиши керак

бўлган умумий

сумма*

асосий

қарз


фоизлар*

ташкил

этиш учун

мажбурият-

лар учун

2013 йил I ярим йиллик


4836,2


41,2

20,2

2,0

63,3

2013 йил II ярим йиллик




97,0


2,8

99,8

2014 йил I ярим йиллик


1880,8


96,5


2,8

99,3

2014 йил II ярим йиллик




134,7


-

134,7

2015 йил I ярим йиллик



610,6

127,8


-

738,5

2015 йил II ярим йиллик



610,6

116,4


-

727,0

2016 йил I ярим йиллик



610,6

104,1


-

714,7

2016 йил II ярим йиллик



610,6

91,9


¦

702,5

2017 йил I ярим йиллик



610,6

79,1

-

-

689,7

2017 йил II ярим йиллик



610,6

67,4

-

-

678,0

2018 йил I ярим йиллик



610,6

54,7

-

-

665,4

2018 йил II ярим йиллик



610,6

42,9

-

653,5

2019 йил I ярим йиллик



610,6

30,4

-

-

641,0

2019 йил II ярим йиллик



610,6

18,4

-

-

629,0

2020 йил I ярим йиллик



610,6

6,1

-

-

616,7

ҲАММАСИ:


6717,01

6717,01

1108,4

20,2

7,6

7853,2

    

*) Амалдаги суммалардан ва кредитни танлаш саналаридан келиб чиқиб аниқлаштирилиши керак.




































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск