Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Реклама /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2002 й. 404-II-сон "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.2002 й.

N 404-II



"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 14-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-моддаси:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реклама - бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аксилреклама - нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия";


2) 13-моддасининг учинчи қисмидаги "ваколатли давлат органи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 17-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.

Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно";

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 20-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи рекламага алоҳида махсус конструкцияларда, тахталавҳаларда, экранларда, биноларда, иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама киради";

тўртинчи қисмидаги "ва кўрсаткич белгилар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи рекламани маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади";


5) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси тамаки чекиш ва алкоголли ичимликни истеъмол қилишнинг зарари ҳақида огоҳлантириш билан қўшиб олиб борилиши керак. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар жами рекламаси майдонининг камида 5 фоизи ҳамда телевидение ва радиодаги алкоголли ичимликлар реклама ролиги эфир вақтининг камида 5 секунди ана шундай огоҳлантириш учун ажратилиши лозим.

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси чекиш ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этишдан иборат бўлмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спорт ютуғига эришиш учун ёки истеъмолчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга, деган таассурот туғдирмаслиги керак.

Алкоголли ичимликлар рекламаси тиббий, спорт, мактабгача тарбия муассасалари, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларидан камида беш юз метр нарида жойлаштирилиши керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

қуввати 28 даражадан ортиқ бўлган алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

қуввати 28 даражагача бўлган алкоголли ичимликларни телевидение ва радиода эрталаб соат 7 дан кеч соат 22 гача реклама қилиш;

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини реклама мақсадида вояга етмаган шахсларга текин тарқатиш;

асосан вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларга, агар уларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган бўлса, ҳомийлик қилиш;

вояга етмаганларга тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

вояга етмаганларга мўлжалланган босма нашрларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

газеталарнинг биринчи ва охирги саҳифаларида, журналларнинг ва бошқа даврий нашрларнинг муқоваларида, шунингдек бундай нашрларнинг телерадиодастурлар эълон қилинаётган саҳифаларида алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

оммавий ахборот воситаларида, тиббий, спорт, мактабгача тарбия, таълим муассасаларида, транспорт воситаларида (тамакини ва тамаки маҳсулотларини ташишга ихтисослаштирилганларидан ташқари), шу жумладан умумий фойдаланишдаги йўловчилар транспорт воситаларининг салонларида, шунингдек ташқи реклама ёрдамида тамакини ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш";


6) 27-моддасининг:

биринчи қисмидаги "ўз зиммасига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш юклатилган давлат органларининг талабига кўра улар белгиланган" деган сўзлар "ваколатли давлат органининг талабига кўра у белгилаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "монополияга қарши давлат органининг" деган сўзлар "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Монополияга қарши давлат органи ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органнинг" деган сўзлар "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 29-моддаси иккинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "монополияга қарши давлат органи" деган сўзлар "ваколатли давлат органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ташқи" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисидаги "ушбу Қонуннинг 27-моддасида кўрсатилган давлат органларига" деган сўзлар "ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2002 йил 20 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон

































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск