Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт хизматлари учун тарифлар, йиғимлар ва имтиёзлар /

Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.03.2013 й. 2434-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 29.01.2013 й. 2-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 4 мартда 2434-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2013 йил 29 январдаги

2-сон буйруғига

ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(таксидан ташқари) айрим тоифадаги

фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи

ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни (кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аризачи - гувоҳнома олиш учун тегишли шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органига ариза билан мурожаат этган шахс;


шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органлари (кейинги ўринларда ШЙТБО деб юритилади) - Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ҳамда вилоят маркази ҳисобланган шаҳарлар, шунингдек Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги йўловчи транспортини бошқариш ташкилотлари;


гувоҳнома - мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ШЙТБО томонидан бериладиган, қатъий ҳисобда турадиган, белгиланган намунадаги, эгасининг номи ёзилган ҳужжат;


гувоҳномалар реестри - гувоҳномалар бериш бўйича маълумотлар электрон тарзда шакллантириладиган база.


2. Эски намунада берилган гувоҳномалар мазкур Низом кучга киргандан кейин олти ой мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.


3. Гувоҳнома эгаси Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга.


4. ШЙТБОнинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақамлари, масъул шахслар ва уларнинг ишлаш жадвали, гувоҳномаларни бериш тўғрисидаги ахборотлар манфаатдор шахслар эътиборига мазкур ахборотларни оммавий ахборот воситалари, жумладан ШЙТБОнинг Интернетдаги расмий веб-сайтида эълон қилиш, ШЙТБО биносининг кириш жойларида барчанинг танишиб чиқиши қулай бўлган жойларига осиб қўйиш орқали етказилади.


5. Гувоҳнома олиш бўйича мурожаат этган фуқароларга зарур ахборотлар тақдим этиш ва гувоҳномаларни расмийлаштириш учун ШЙТБО раҳбари томонидан масъул ходим тайинланади.


6. "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.


7. 1941-1945 йиллардаги урушнинг I гуруҳ ногирони ва кўзи ожиз ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда варақа берилади. Мазкур варақа гувоҳнома эгасига ҳамроҳлик қилиш вақтидагина ҳақиқий ҳисобланади.


8. Гувоҳнома эгаси:

гувоҳномасини асраб-авайлаши, унинг бошқа шахсга берилишига, йўқолишига ва яроқсиз ҳолга келишига йўл қўймаслиги;

гувоҳнома йўқолган тақдирда, дарҳол гувоҳнома берган ШЙТБОга ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.


9. Гувоҳнома бланкалари ва варақалари қатъий ҳисобда турадиган ва белгиланган ҳимоя чизиғига эга ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади.


10. Гувоҳномалар оч яшил рангда тайёрланиб, ўртасига Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари контурларининг кўриниши жойлаштирилади.


11. Гувоҳнома бланкалари ва варақалари тегишли ШЙТБОнинг буюртмасига асосан, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ягона намунада тайёрланади. Гувоҳнома бланкалари ва варақаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун ШЙТБО раҳбари жавобгардир.


12. Гувоҳнома ва варақа чекланмаган муддатга берилади.


13. Гувоҳнома ва варақа унинг эгасига юкларини багаж шаклида текин ташиш ҳуқуқини бермайди.


14. Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


II БОБ. ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА БЕРИЛГАН ГУВОҲНОМАЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ


15. Гувоҳнома олиш учун фуқаро ёки у ваколат берган шахс томонидан доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) жойи бўйича ШЙТБОга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

3 x 4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;

фуқаролик паспорти;

мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тоифага киришини тасдиқловчи ҳужжат.


16. ШЙТБОнинг масъул ходими томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


17. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва гувоҳнома берганлик учун йиғим ундирилмайди. Гувоҳнома мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида берилади. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган фуқароларга уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун варақа ҳам қўшиб берилади.

18. Гувоҳномаларни бериш бўйича маълумотлар Гувоҳномаларни қайд этиш журналида (кейинги ўринларда Журнал деб юритилади) ва гувоҳномалар реестрида рўйхатга олинади.


19. Журналда ва гувоҳномалар реестрида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

гувоҳнома олиш учун ариза берилган сана;

фуқаронинг турар жой манзили, фуқаролик паспортининг серияси ва рақами;

берилган гувоҳноманинг серияси ва рақами;

фуқаронинг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат тури ва рақами.


20. Фуқаро гувоҳнома олганлигини Журналга имзо қўйиш орқали тасдиқлайди.


21. Журнал варақлари рақамланган, ип ўтказиб боғланган ҳамда ШЙТБО раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Тегишли маълумотлар Журналга кетма-кетликда тартиб билан қайд этилади. Журналга асоссиз равишда қўшимча ёзувлар киритилишига йўл қўйилмайди.


22. Гувоҳномалар реестридаги маълумотлар ШЙТБОнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.



III БОБ. ГУВОҲНОМА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ,

АЛМАШТИРИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


23. Гувоҳнома йўқотиб қўйилган тақдирда, фуқарога гувоҳноманинг дубликати берилади.


24. Гувоҳнома дубликатини олиш учун гувоҳнома эгаси ШЙТБОга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

гувоҳноманинг йўқолганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълон нусхаси;

топилмалар идорасининг гувоҳнома топилмаганлиги ҳақидаги маълумотномаси.


25. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, гувоҳнома алмаштириб берилади. Бунда, гувоҳнома эгаси яроқсиз ҳолга келган гувоҳномани ШЙТБОга топшириши лозим.


26. Гувоҳнома сохта ҳужжатлар тақдим этган ҳолда олинганлиги аниқланганда, у бекор қилинади.



IV БОБ. ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИДА

(ТАКСИДАН ТАШҚАРИ) БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИГА

ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

27. ШЙТБО томонидан молия йил якунида шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати ҳар йили инвентаризациядан ўтказилади.

28. ШЙТБО молия йил якунлангандан кейин ўттиз кун ичида гувоҳномалар реестридаги:

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига - 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари, 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар ва кўзи ожиз ногиронлар тўғрисидаги маълумотларни;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органларига - Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда инвентаризациядан ўтказиш учун юборади.

29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари гувоҳномалар реестри олингандан сўнг ўттиз кун ичида ШЙТБОга гувоҳномалар реестридан чиқиб кетган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.

30. ШЙТБО тақдим этилган маълумотларга асосан, гувоҳномалар реестри ва Журналга тегишли ўзгартиришлар киритади.



V БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ВА ВАРАҚАЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ


31. Фойдаланиш мумкин бўлмаган гувоҳномаларни ва варақаларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш ШЙТБО раҳбарининг буйруғи асосида ташкил қилинадиган комиссия томонидан амалга оширилади.


32. Гувоҳномаларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномада гувоҳномаларнинг сериялари, тартиб рақамлари, сони ва қиймати, шунингдек ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш асослари кўрсатилади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


33. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


34. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини

берувчи гувоҳноманинг шакли



а) гувоҳноманинг олд томони:

б) гувоҳноманинг орқа томони:



  

^

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI















SHAHAR YO`LOVCHILAR TRANSPORTIDA

ESLATMA





(TAKSIDAN TASHQARI) BEPUL YURISH UCHUN

























1. Ushbu guvohnoma egasi shahar hududida





GUVOHNOMA

yo`lovchilar transportida (taksidan tashqari) bepul





O`zR № 000000

yurish huquqiga ega.



























90

мм


  Familiyasi








2. Guvohnomani boshqa shaxslarga foydalanish




   

  Ismi









uchun berish taqiqlanadi.




         

  Otasining ismi






























3. Guvohnoma






















































(rahbar imzosi, muhri)




































Guvohnoma 20__-yil
















__ ____da berildi.




































HIMOYA CHIZIGI

tomonidan cheklanmagan muddatga berilgan.























V

























<









>

















60 мм















      





Низомга

2-ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини

берувчи варақанинг шакли



^

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI










SHAHAR YO`LOVCHILAR TRANSPORTIDA










(TAKSIDAN TASHQARI) BEPUL YURISH










HUQUQINI BERUVCHI










VARAQA


































O`zR № ______________________



































Varaqa




































































90

мм

















































































tomonidan berilgan.


































Rahbar

























(F.I.O., imzosi va muhr)



































Varaqa 20____-yil ________________ da berildi.



































Eslatma:















































Ushbu varaqa faqat O`zR № ____________











guvohnoma egasiga hamrohlik qilish vaqtidagina











haqiqiydir.








V

























<














>













60 мм









          





Низомга

3-ИЛОВА



_______________________________

_______________________________

_______________________________

(ШЙТБОнинг номи)

А Р И З А

Мен,


,



(ариза берувчининг Ф.И.О.)




да яшовчи,


бўлиб,

(қайси тоифага кириши)


менга шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беришингизни сўрайман.


Аризамга 3x4 см ўлчамдаги иккита фотосуратимни илова қилдим.

     




       

(Ф.И.О. ва имзо)



     




     




(ариза берилган сана)




   

   




Низомга

4-ИЛОВА


Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари)

бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р


ШЙТБОнинг рўйхати бўйича бепул

юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия

жамғармасининг туман

(шаҳар) бўлимлари

томонидан


Мудофаа вазирлигининг

ҳудудий органлари

томонидан


Изоҳ


(ШЙТБО томонидан тақдим этилади)


ҳудуд

номи


Ф.И.О.


манзили


туғилган

йили


тоифа

шакли


ҳарбий

пенсия

олувчи

сифатида

рўйхатда

туради


Афғонистон

Республикасида ва

бошқа мамлакатларнинг

ҳудудидаги жанговар

ҳаракатларда қатнашган

собиқ байналминалчи

жангчилар сифатида

рўйхатда туради


пенсия ёки нафақа

олувчи сифатида

рўйхатда туради


















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 131-модда





































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск