язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2013 й. 54-сон "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2013 й.

N 54



ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ОИД

БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ

БЕРИШ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТУБДАН

СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари бериш тизимини янада соддалаштириш, объектларни қуришга рухсат берувчи тартиботлар сони, муддатлари ва қийматини тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади;

берилган ариза қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида ваколатли органлар томонидан асосли рад этилмаган тақдирда, берилган буюртманомалар маъқулланган деб ҳисобланади (мураккаблик (хавф)нинг максимал тоифасига эга бўлган объектлар бундан мустасно);

ер участкалари бериш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнига давлат органлари томонидан ариза берувчиларнинг жалб этилишига йўл қўйилмайди.


2. Қуйидагилар:

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ер участкаларини танлаш ва бериш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботини амалга оширишнинг, шунингдек қурилишга рухсатномалар беришнинг электрон тизимини кенг жорий этиш;

туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 февралдаги

54-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 32-банди "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2012 й., 2-сон, 10-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2011 й., 5-сон, 37-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 111 ва 112-бандлари (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 2012 йил, 44-сон, 507-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 125-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 13-модда