Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.02.2013 й. 54-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 февралдаги

54-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун

аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш

объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш,

шунингдек объектларни фойдаланишга қабул

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ аҳоли пунктларида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланиш ва ижарага бериш, объектларни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, объектларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари ер участкаларини:

аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирмайдиган ерлардан;

иккита ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун;

махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида жойлашган;

кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш мақсадида фуқаролар учун;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи инфратузилмаси ва сервис объектлари қуриш учун беришга татбиқ этилмайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида беришга.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аҳоли пунктларининг ерлари - шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги ерлар;


ер участкаси - белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;


давлат ер кадастри - ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат тавсифи ва қиммати, ер участкаларининг манзили ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизими;


ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) - ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;


юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи - юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;


ер участкасини олиб қўйиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;


аҳоли пункти чегараси - шаҳар, посёлка, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланадиган ташқи чегаралари;


аҳоли пунктининг бош режаси - ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;


қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳаси - аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашни таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;


қурилиш лойиҳаси - бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайдиган, ҳажмий-режали, конструктив ва техник ечимларни белгилайдиган, объектни қуришга рухсат бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар;


шаҳарсозлик фаолияти - тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;


давлат шаҳарсозлик кадастри - давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизими;


Республика комиссияси - ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган доимий ишловчи комиссия.


3. Ер участкаларини жойлаштиришда шаҳарсозлик, иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.


4. Юридик ёки жисмоний шахслар эгалик қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган ёки уларнинг мулки бўлган ер участкасини шаҳарсозлик фаолияти учун бериш фақат ушбу участка улардан белгиланган тартибда олингандан (ҳақ тўлаб олингандан) кейин амалга оширилади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уй-жойларни, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтларни кўчириш тўғрисидаги қарор бош режаларга, шунингдек турар жой туманларини ва аҳоли пунктлари микрорайонларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.


5. Қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан бир жойнинг ўзида тамойили бўйича амалга оширилади.


6. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ишлари юридик ёки жисмоний шахс билан шартномавий асосда бажарилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан шартномавий мажбуриятларни бажариш натижасида тушган маблағлар бўлим (бошқарма)нинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


7. Ер участкалари бериш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) асосланади:

аҳоли пунктларининг бош режалари;

шаҳар ва посёлка чегараларининг лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари;

қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари (ҲМРТЛ);

аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ);

қуриш лойиҳалари.


8. Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкалари бериш тақиқланади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.



II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ МАВЖУД БЎЛМАГАН

ТАҚДИРДА ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар.

Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза билан шаҳар ҳокимига мурожаат қиладилар.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак.


10. Туман (шаҳар) ҳокими бир кун мобайнида юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини объектни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.

11. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида йигирма уч кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлашга ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг 15 фоизи миқдоридан кам бўлмаган аванс тўлови амалга оширилгандан сўнг киришади.

12. Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

объектлар қуриш учун ер участкасини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлардан ёки қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқсиз ёхуд сифати ёмон қишлоқ хўжалиги ерларидан танлаш имконияти ўрганилади;

ер участкалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фонди ерларидан танланган ҳолатларда алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерларни, ҳудуднинг мавжуд архитектуравий режалаштириш ва ички хўжалик ташкилоти ташкил этилишини энг тўлиқ даражада сақлаб қолиш, экологик вазиятни яхшилаш ва сақлаш, эрозия жараёнларини, ерларнинг ботқоқланишини тўхтатиш зарурлиги ҳисобга олинади;

ер участкаларини танлашда бинолар ва иншоотларнинг, айниқса уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

танланаётган ер участкасида бинолар, иншоотлар ва уй-жойларнинг, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларнинг, ерости муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг таркиби аниқланади;

атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофида кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган санитария-ҳимоя зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.

Юридик ва жисмоний шахслардан бино ва иншоотлар банд қилган, эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жисмоний ва юридик шахсларга рўйхатдан ўтказилган ер участкаларини беришга аризалар келиб тушган тақдирда, ариза берувчига сўралаётган ер участкаларини тақдим этиш имконияти йўқлиги ҳақидаги хабарнома мулкдорлардан кўчмас мулкни мустақил сотиб олиш ёки бошқа бўш ётган ер участкаларини танлаш вариантлари таклифи билан юборилади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада юридик ва жисмоний шахс томонидан ер участкасининг аниқ жойлашган жойи кўрсатилмаганда, шунингдек муайян зарурият пайдо бўлганда ер участкалари бир неча вариантларда танланиши мумкин.


13. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун ичида қуйидаги таркибда тайёрланади:

ер участкаси ҳақида қисқача маълумот, унга жорий фойдаланилиши ва режалаштирилаётган фойдаланиш мақсади ҳам киритилади;

объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш юзасидан шартнома тузишда юридик ёки жисмоний шахс томонидан тақдим этилади);

туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари (зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;

ер участкасининг ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда М 1:500 масштабли топографик харитадаги жойлашиш режаси (М 1:500 масштабли топографик харита мавжуд бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси ва "ЎзГАШКИТИ" ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти картография фондидаги М 1:10000 масштабли топографик харитадан ёки қишлоқ хўжалиги харитасидан (М 1:10000 масштабли топографик харитадан фойдаланилган тақдирда тегишли ер усти ҳудуди мазкур топографик хаританинг 4 кв.дм ўлчамдан ошмайдиган контури билан чекланади) фойдаланилади;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15х20 см ўлчамли) фотосуратлари;

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссияси) ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномаси.

Посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг (қишлоқлар, овулларнинг) илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бош режалари ёки қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинларининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари мавжуд бўлмаган тақдирда, бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишиш учун қўшимча равишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан қишлоқ хўжалиги харитасида бажарилган, танланган ер участкасининг чегаралари кўрсатилган ҳолда аҳоли яшаш пункти чегаралари, асосий кўчалари, умумий фойдаланиладиган ҳудудлари, турар жой қурилмалари, асосий объектлари (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари бинолари, тиббий хизмат кўрсатиш объектлари, саноат корхоналари, машина-трактор парклари) акс эттирилган соддалаштирилган схема ишлаб чиқилади.

14. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан келишиш учун:

туман (шаҳар) ҳокимига;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида - ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи деб юритилади);

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;

маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармасининг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциясига;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотларга;

ер участкаси олиб қўйилаётган юридик ва жисмоний шахсларга (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда - ер участкасини танлаш бўйича материаллар юқори ташкилотлар билан келишиш учун юборилади);

ер участкаси қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолатларда - қишлоқ ва сув хўжалиги органларига;

ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органига;

мазкур банднинг учинчи-саккизинчи ва ўнинчи-ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари ҳисобланмайдиган туман (шаҳар) комиссияси аъзоларига юборилади.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар туман (шаҳар) ҳокими ҳамда мазкур банднинг учинчи, бешинчи ва олтинчи, саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари), шунингдек еттинчи, тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган бошқа ташкилотлар билан беш кун ичида ер участкасини жойлаштириш режаси туман (шаҳар) ваколатли ташкилоти раҳбари томонидан имзоланиши орқали келишилади. Раҳбар имзоси туман (шаҳар) ваколатли ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Ер участкаларини бюджет ташкилотларидан олиб қўйиб юридик ва жисмоний шахсларга берилган тақдирда - ер участкасини танлаш бўйича материаллар тегишли юқори турувчи (марказий) ташкилот билан келишилади. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш муддати тўрт кундан ошмаслиги керак.

Жойлаштирилиши уларнинг бош режаларида, шунингдек батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ва шаҳарсозлик ҳужжатлари экспликациясида назарда тутилган функционал мақсадига мувофиқ бўлган аҳоли пунктларида объектларни қуриш учун ер участкасини танлаш бўйича материаллар туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, шунингдек туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) ёнғин хавфсизлиги бўлими, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан келишилиши талаб этилмайди.

14-1. Ер участкасини ташлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишишда бир йўла қуйидаги идораларнинг хулосалари тақдим этилади:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги бўлими, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун ер участкасини танлаш бўйича материаллар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат ҳудудий органига юбориладиган кунда юридик ва жисмоний шахсларни Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 491-сон қарорига асосан Давлат табиат қўмитаси ҳудудий органи билан тегишли шартнома тузиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади. Давлат табиат қўмитасининг ҳудудий органи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ер участкасини танлаш бўйича материаллар билан танишиб чиқиши учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасининг бир нусхасини бевосита туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига), иккинчи нусхасини эса тузилган шартномага мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга юборади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмаган фаолият турлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси талаб этилмайди.

14-2. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг (мавжуд бўлса) экин майдонлари бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкасининг сифат тавсифлари (зарурат бўлса);

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 97-сон ҳамда 2011 йил 25 майдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 146-сон қарорлари билан белгиланган тартибда аниқланган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкалари улардан олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан уларга етказилган зарарлар миқдорлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари (зарар ва йўқотишлар мавжуд бўлса);

ер участкасини қайта культивация қилиш (қишлоқ, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги (зарурат бўлса) ва йўналишлари;

ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса);

янги ер участкалари ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги кўчирилаётган фуқаролар оилаларининг таркиби (мавжуд бўлса).

14-3. Туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари томонидан хулосалар берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

14-4. Мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда туман (шаҳар) ҳокими ҳамда тегишли туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари томонидан ер участкасини жойлаштириш маъқулланганлиги тўғрисида хат ва тегишли хулосалар тақдим этилмаган тақдирда, ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган, хулосалар эса берилган ҳисобланади, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги "Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 150-сон қарорида кўрсатилган мураккаблиги (хатари) жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бундан мустасно.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишишда туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

14-5. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишишда ер участкаси ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари мазкур туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари вакиллари ҳисобланган туман (шаҳар) комиссияси аъзолари томонидан бир вақтда имзоланади.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар туман (шаҳар) комиссиясининг қолган аъзолари томонидан кўриб чиқилганда ер участкасини ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари фақат танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотлар вакиллари ҳисобланган аъзолар томонидан имзоланади.

Ер участкасини ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари туман (шаҳар) комиссиясининг қолган аъзолари томонидан 3 кун ичида имзоланади ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига танишиб чиқиш учун қайтарилади.

15. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокимининг хати билан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими раҳбарлигида тўрт кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда тегишли равишда расмийлаштирилган баён билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати билан уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборади.

Тошкент шаҳрида ер участкасини танлаш бўйича материалларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси юборади.

16. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун мобайнида Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятининг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда - "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида - "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари берилаётган ер участкасида қурилиши режалаштирилаётган объект қуввати ва бошқа параметрларини аниқлаштириш мақсадида, щунингдек ер участкасини танлашда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар, табиатни муҳофаза қилиш нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ер участкасини танлаш бўйича материалларни қайтариш зарурлигини асослаган ҳолда, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларига ҳаволалар билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига қайтариш ҳуқуқига эга.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ер участкаларини танлаш бўйича материаллар қайтарилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари уч кун ичида ер участкасини танлаш бўйича материалларга қўшимча ишлов берадилар ва уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига такроран юборадилар.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш улар томонидан, ер участкасини жойлаштириш режаси илова қилинган ҳолда, ваколатли мансабдор шахс имзолаган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ижобий хулосани Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юбориш йўли билан амалга оширилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан фақат ер участкасини жойлаштириш плани келишилади. Мазкур ер участкасида қурилиши мўлжалланаётган объектнинг плани ва фасадларни келишиш талаб қилинмайди.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш бўйича харажатлар улар томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар асосида амалга оширилаётган аҳоли пунктларининг бош режаларини бажариш мониторингини олиб боришдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.


16-1. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар қуйидаги ҳолатларда бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишилиши талаб этилмайди:

а) ер участкалари қуйидагиларни қуриш учун вақтинчалик фойдаланишга берилганда:

очиқ автомобиль тўхташ жойлари;

очиқ спорт майдончалари;

ландшафт объектлари;

иссиқхоналар ва парниклар;

б) майдонидан қатъи назар, жамоатчилик ва давлат эҳтиёжлари учун, туман маъмурий маркази ҳисобланмайдиган посёлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган, қурилиш ҳажми 300,0 куб метрдан кам бўлган объектлар учун олиб қўйилаётган ер участкалари ўрнига бошқаси берилганда.

16-2. Мазкур Низомнинг 16-1-бандида назарда тутилган объектлар учун ер участкаларини танлаш бўйича материаллар келишилиши Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши кўриб чиқиши шарти билан ҳудудий архитектура ва қурилиш органлари томонидан тегишли баённома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

16-3. Жойлаштирилиши уларнинг бош режаларида, шунингдек батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ва шаҳарсозлик ҳужжатлари экспликациясида назарда тутилган функционал мақсадига мувофиқ бўлган аҳоли пунктларида объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш талаб этилмайди.

17. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкаси танлаш бўйича келишилган материаллар олингандан кейин бир иш куни мобайнида уларни ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборадилар.


18. Шаҳарлар ва шаҳарчалар (туман марказлари)даги илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, турар жой микрорайонлари ҳудудларида жойлаштириладиган ҳолатларда ер участкаси танлаш бўйича материаллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.


19. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) тўрт кунгача бўлган муддатда, ер участкаси танлаш бўйича материаллар асосида ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ва туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

19-1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномасининг имзоланган нусхаларини унинг асл нусхасини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) комиссиясининг масъул котибига юборади.

Туман (шаҳар) комиссиясининг масъул котиби икки кун ичида туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномасининг асл нусхаси тайёрланиши ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланишини ҳамда ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларига қўшиб қўйилиши учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига юборилишини таъминлайди.

22. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингач, Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкасини ажратиш тўғрисида комиссия далолатномаси туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқлангандан кейин ер участкасини ажратиш бўйича материаллар тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 августдаги 189-сон "Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2009 йил 20 январдаги 16-сон "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари билан ташкил этилган комиссияларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун юборилади.

23. Ер участкаси ажратиш бўйича қуйидаги материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар;

ер участкаси ажратиш далолатномаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган ер участкасининг унинг чегараларини аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабдаги режаси (режада ер участкасининг чегаралари чизилади, участкалар бир неча юридик ва жисмоний шахсларнинг ерларидан ажратилган тақдирда ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади, бурилиш нуқталари координатлари бўйича чегараларнинг тавсифи келтирилади);

янги ер участкалари ёки квартира олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги (мавжуд бўлганда) фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхати;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари миқдорини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорини (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномаси;

ер участкаси ўрмон хўжалиги корхоналари тасарруфидан чиқарилган тақдирда, ажратилган ер участкасининг техник текшириш далолатномаси;

баҳоловчи ташкилотнинг бузиладиган бинолар ва иншоотлар баҳоси тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлса);

мазкур Низомнинг 14-1-бандида кўрсатилган ваколатли ташкилотларнинг хулосалари.

24. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида, ер участкаси ажратиш тўғрисида икки кун мобайнида қарор қабул қилади ва уни ер участкасини ажратиш ва унинг чегараларини натурада кўрсатиш бўйича йиғмажилдни шакллантириш учун, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар нусхаларини илова қилган ҳолда, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га тақдим этади.


25. Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек мавжуд бўлганда, ерлари олиб қўйиладиган (ҳақ тўлаб олинадиган) ер мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг номи;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкалари мулкдорларига, эгаларига, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган кўрилган зарарлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

ер участкасини унумдор қилишнинг зарурлиги, олиб қўйилган ер участкасини унинг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлса);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги (мавжуд бўлганда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига, унинг ажралмас қисми сифатида, ажратилаётган ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади.


26. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш уларнинг амалда зарурлигига кўра ҳамда, қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.


27. Ер участкасини вақтинча фойдаланишга (қурилиш даврига) беришда қарорда ер участкаси берилаётган аниқ муддат назарда тутилади.

Вақтинча фойдаланишга берилган ер участкалари белгиланган муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайтарилмаганда, тегишли давлат ҳокимияти органлари ер участкасини унинг олиб қўйилган (ҳақ тўлаб олинган) эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдорига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисига, ҳуқуқий вориси бўлмаган тақдирда эса - ер захираси таркибига қайтариши мумкин.

Фойдаланиш муддати узайтирилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг йўқотишлари қўшимча равишда қопланади, шундан кейин узайтирилган муддатда вақтинча фойдаланишга ажратилган ер участкасидан фойдаланишга йўл қўйилади.


28. Ер участкасини мавжуд корхоналар, бинолар ва иншоотларни кенгайтириш учун ажратишда илгари ажратилган ерлар текширувдан ўтказилади, улардан белгиланган мақсадда фойдаланганлиги, шунингдек бузилган ерларни унумдор қилиш ишларининг ҳолати текширилади.

Ер участкасини қўшимча равишда ажратиш вақтинча фойдаланиш учун илгари ажратилган ер участкаси белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилгандан кейин амалга оширилади.


29. Ер участкаси майдонидан қатъи назар, ер участкаларини шаҳар чегаралари доирасида ажратиш (Тошкент шаҳридан ташқари) шаҳар ҳокими ваколатига киради, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ташкилотларининг ерлари бундан мустасно.

Ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларидан ажратилган тақдирда ер участкалари ажратиш бўйича материаллар шаҳар ҳокими томонидан уч кун муддатда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун юборилади.


30. Туман ҳокимининг ваколатига бир нафар ер эгаси ва ердан фойдаланувчига қуйидагилардан ўн гектаргача ўлчамда ер участкаси ажратиш киради:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, уларни тубдан яхшилаш бўйича ишлар олиб борилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;

ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлардан;

сув фонди ерларидан.

Туман ҳокимининг ваколатига, ер участкаси ўлчами ва ерларнинг турларидан қатъи назар, захира ерлардан ер участкаси ажратиш ҳам киради.


31. Ер участкаси ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ҳолатларда, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ер участкаси ажратиш бўйича тушган материалларни ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияларга уч кун мобайнида юборадилар.

Комиссиялар тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу ер участкасини аниқ объект қурилиши учун беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида беш кун мобайнида ўз хулосасини юборадилар.


32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида, комиссияларнинг ижобий хулосаси асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида беш кун мобайнида қарор қабул қиладилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ваколатига барча ерлардан ер участкалари ажратиш киради, қуйидагилар бундан мустасно:

кадастр баҳоси ўртача туман бонитет балидан 20 фоиздан зиёд ошадиган, алоҳида қимматли унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий жойлар);

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далалари ерлари;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ер участкалари ажратиш бўйича материалларни қабул қилинган қарор билан бирга тегишли туман (шаҳар) ҳокимига қайтаради, у ер участкаси чегараларини натурага кўчириш учун уларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га беради.


33. Ер участкаси ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ваколатига кирмайдиган ҳолатларда ер участкаси ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида Республика комиссиясига юборилади.

Республика комиссияси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни ўн кун мобайнида кўриб чиқади, ўз хулосасини протокол билан расмийлаштиради, ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


34. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг ижобий хулосаси асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида етти кун мобайнида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига қуйидагилардан:

давлат мулкида бўлган барча ерлардан ер ажратиш, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирадиган ер участкаларидан;

алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерлардан;

муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий жойлар)дан;

шаҳар атрофидаги ва шаҳарларнинг яшил зоналаридаги ерлардан;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далалари ерларидан;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлардан;

ер участкалари ижарага берилганда - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш киради.

Қарор қабул қилингандан кейин ер участкалари ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қайтарилади, улар материалларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га берадилар.


35. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида улардан ер участкаси олинаётган (ҳақ тўлаб олинаётган) ер эгалари, ерларнинг фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларини икки кун мобайнида ёзма шаклда хабардор қилади.


36. Ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари тегишли давлат ҳокимияти органларининг ерларни олиб қўйиш (ҳақ тўлаб олиш) тўғрисидаги қароридан ёки ерларни олиб қўйиш (ҳақ тўлаб олиш) шартларидан норози бўлишганда улар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

38. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали иштирокида ер участкаси чегараларини қуйидаги муддатларда натурага кўчиради:

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида мавжуд топография материаллари асосида;

бошқа аҳоли пунктларида - ер участкасининг топографик харитаси ишлаб чиқилгандан кейин.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини амалга ошириш учун "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси шартнома асосида жалб этилади.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишлари қиймати ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича шартномага киритилади.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини бажариш натижасида тушган маблағлар "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонасининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.


39. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишлари давомида ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилд уч нусхада шакллантирилади, унинг бир нусхаси туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун тегишли буюртманома билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига берилади.

40. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ер участкаси ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарор ва ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилд асосида икки кун мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтказади ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юридик ёки жисмоний шахс номига расмийлаштирилган ер участкасига ҳуқуқни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди.

44. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома олинган санада юридик ва жисмоний шахсларни туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича ишларнинг қиймати юридик ва жисмоний шахс томонидан тўланган санада туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорини, ер участкасини ажратиш бўйича иш йиғмажилдининг бир нусхасини, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради, шунингдек объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда - қурилиш лойиҳаси) ишлаб чиқиш учун архитектура-режалаштириш топшириғининг (кейинги ўринларда - АРТ) I ва II қисмларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар ҳақини тўлаш учун счётни ҳамда ўзининг банк реквизитларини тақдим этади.

Юридик ва жисмоний шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни олган вақтда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига лойиҳа ташкилотига АРТни юбориш учун ажратилган ер участкасида объектни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга шартнома тузишни мўлжаллаётган лойиҳа ташкилотининг номи ва манзилини маълум қилади.

Ажратилган ер участкасида марказлаштирилган инвестициялар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуришда лойиҳа ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низомда назарда тутилган тартибда лойиҳа ташкилоти танлангандан кейин юридик шахс томонидан бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига тақдим этилади.

45. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ер участкаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



III. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ МАВЖУД

БЎЛГАНДА ЕР УЧАСТКАСИ БЕРИШ ТАРТИБИ


46. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда ер участкасини бериш ушбу Низомнинг 9 - 14-5 ва 18 - 44-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

47. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкаси бериш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


V. ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ҚУРИЛИШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ, ШУНИНГДЕК ОБЪЕКТЛАРНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


50. Тегишли давлат ҳокимияти органининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори олингандан кейин юридик ва жисмоний шахслар ўзлари танлаган лойиҳалаштириш ташкилоти билан қурилиш лойиҳасини тайёрлаш бўйича шартнома тузадилар.

Шартнома тузиш ва қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тегишли давлат ҳокимияти органининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори;

юридик ва жисмоний шахс томонидан тайёрланган лойиҳалаш юзасидан топшириқ.

Қуйидагиларни таъминлаш бўйича лойиҳалаштириш ташкилоти мажбуриятлари юридик (жисмоний) шахс билан лойиҳалаштириш ташкилоти ўртасидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади:

топография харитасини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларда геологик хулосани тайёрлаш (улар юридик ва жисмоний шахсларда мавжуд бўлмаган тақдирда);

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан қурилиш лойиҳасини келишиш;

қурилиш лойиҳаси бўйича объектнинг ёнғин хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси органларининг ижобий хулосасини олиш, ушбу Низомнинг 50-4-бандида назарда тутилган объектлар қурилиши бундан мустасно.

50-1. Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг банкдаги ҳисобрақамларига ушбу Низомнинг 44-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган счёт бўйича АРТ ишлаб чиқилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланган маблағлар келиб тушганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг топшириғига кўра туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) техник шартларни олиш учун бир кун мобайнида тегишли туман (шаҳар) газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича фойдаланиш ташкилотларига буюртманома беради.

50-2. Фойдаланиш ташкилотлари туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) буюртманомаси олинган санадан бошлаб уч кун мобайнида унга белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни беради.

Фойдаланиш ташкилотлари томонидан техник шартлар бепул берилади.

Буюртманомада кўрсатилган параметрлар бўйича техник шартларни бериш мумкин бўлмаган ҳолатларда фойдаланиш ташкилотлари уч кун мобайнида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига), сабабларни ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда, техник шартларни олиш учун бошланғич параметрларни ўзгартириш бўйича таклифларини ёзма шаклда юборадилар.

Техник шартларни бериш учун буюртманомани такроран кўриб чиқишда буюртманомани бошланғич параметрларни ўзгартириш тўғрисидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича қайтаришга йўл қўйилмайди.

50-3. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кундан ошмайдиган муддатда АРТларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали юридик ва жисмоний шахснинг маълумотида кўрсатилган лойиҳа ташкилотига тақдим этилишини таъминлайди.

Архитектура-режалаштириш топшириғи Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг тегишли рухсатномаси мавжуд бўлганда архитектура-режалаштириш топшириғи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан ишлаб чиқилади.

Юридик ва жисмоний шахслар учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиққанлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

50-4. Қурилиш учун ер участкаси бериш жараёнида қуйидагилар лойиҳалари бўйича архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартлар белгиланишига йўл қўйилмайди:

мавсумий ишлар учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналар;

амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган кичик (300 куб метрдан кўп бўлмаган) ҳажмларда алоҳида қурилаётган объектлар.

51. Мураккаблиги жиҳатидан I - III тоифалардаги объектлар бўйича ишлаб чиқилган, шунингдек ушбу Низомнинг 50-4-бандида назарда тутилган ҳолатларда қурилиш лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари билан унинг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги бўйича келишиш тўрт кун мобайнида амалга оширилади.

Мураккаблиги жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бўйича ишлаб чиқилган қурилиш лойиҳаларини Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан уларнинг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги бўйича келишиш етти кун мобайнида амалга оширилади.

Қурилиш лойиҳаси тўлов ундирилмасдан келишилади.

52. Қурилишнинг келишилган лойиҳаси объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертиза органларида, лойиҳа ташкилоти томонидан зарур ҳужжатларнинг тўлиқ пакети тақдим этилган санадан бошлаб етти кун мобайнида экспертизадан ўтади, қонун ҳужжатларида, шу жумладан, ушбу Низомнинг 50-4-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

54. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш лойиҳасини олгандан кейин қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекция деб аталади) мурожаат қиладилар ва объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузадилар.

Тадбиркорлик субъектлари учун қурилиш-монтаж ишларини бажаришга ва объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

55. Қуйидагилар учун қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш талаб қилинмайди:

якка тартибда уй-жой қуриш объектлари (Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурига киритилган объектлардан ташқари);

турар жойлар тоифасидан нотурар жойлар тоифасига ўтказиладиган хоналар;

мавсумий ишлар ва узоқ яйловлардаги чорвачилик учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналар;

мобил алоқа станцияларини монтаж қилиш;

амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган алоҳида қурилаётган кичик (300 куб. метрдан кўп бўлмаган) ҳажмли объектлар;

конни қазиб олиш ишлари;

улар бўйича технологик ресурс тамом бўлган ва объектни реконструкция қилиш ёки йўналишини қайта ўзгартириш талаб қилинмайдиган технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари бирликларини таъмирлаш ва алмаштириш.


56. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш учун инспекцияга қуйидагилар тақдим этилади:

а) ариза;

б) лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун - лойиҳанинг тасдиқланаётган босқичи юзасидан экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;

г) объектни лойиҳалаш билан параллел ҳолда қуришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

ж) архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган объект плани ва фасадининг эскизи, узун объектлар учун - трассанинг бош режаси (схемаси);

з) мукаммал қуриш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхати;

и) танлов савдолари натижалари тўғрисидаги протокол (мавжуд бўлса);

к) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича - лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизасининг ижобий хулосаси;

л) қурилишни танлов савдолари ўтказмасдан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширишда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича қарори нусхаси.


56-1. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 56-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

57. Инспекция бир иш куни мобайнида бепул асосда объектни рўйхатдан ўтказади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қурилишнинг бутун муддати учун рухсатнома беради.

Кўрсатилган муддатда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома тақдим этилмаганда ёки рад этилганда рухсатнома олинган деб ҳисобланади (мураккаблик (хавфлилик)нинг максимал тоифасидаги объектлардан ташқари) ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, бу тўғрида инспекцияни хабардор қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш ҳуқуқига эгадирлар.


58. Инспекция қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этишга ҳақлидир:

ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва материалларни регламент бузилган ҳолда ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;

тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш давомида аниқланган қонунчилик нормалари бузилишларининг мавжудлиги.

Рад этиш асосланган бўлиши ва ёзма ҳолда тақдим этилиши керак.

Аниқланган камчиликлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан бартараф этилгандан кейин улар такрорий мурожаат қилишган тақдирда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги буюртманомани такрорий кўриб чиқишда ушбу объектни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларига рухсатнома беришни рад этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


59. Рўйхатдан ўтказилган объектларда инспекция томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг барча босқичларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатилади.

Қурилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб борилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги юзасидан инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов тўланади.

60. Улар асосида рухсатномалар берилган шартлар ўзгарган тақдирда (объектда ишларни бажарувчи, техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахслар ўзгарганда, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда, лойиҳа ечимларида жиддий ўзгаришлар бўлганда ва шу каби ҳолатларда) юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.


61. Объектни қуриш унинг билан қурилиш пудрати шартномаси тузилган қурилиш пудрат ташкилоти томонидан ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучлари билан амалга оширилади.


62. Объектни қуриш қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга ошириладиган тақдирда қурилиш пудрат ташкилотининг қуйидаги мажбуриятлари юридик ёки жисмоний шахс билан қурилиш пудрат ташкилоти ўртасидаги шартноманинг асосий шарти ҳисобланади:

қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этиш;

қурилиши тугалланган объектни қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олишнинг ташкил этилишини таъминлаш.

Қабул қилишда аниқланган камчиликлар қурилиш пудрат ташкилоти томонидан ўз ҳисобига бартараф этилади.


63. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ваколатли бўлинмалари томонидан бинолар ва иншоотларнинг, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижровий топография харитасини тузишни таъминлайдилар.

Ижровий топография харитаси тузишни амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ижровий топография харитаси (ер участкаси чегаралари координатларининг илова қилинаётган каталоги билан бирга) объектни ишга тушириш учун қурилишнинг ижровий ҳужжатлари таркибига киради.


64. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш, қабул комиссияси томонидан, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


65. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш қурилиш пудрат ташкилоти (қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилган ҳолларда - юридик ва жисмоний шахслар) туман (шаҳар) ҳокимига мурожаат қилган вақтдан бошлаб кўпи билан беш кун муддатда қабул комиссиясининг барча аъзолари имзолайдиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Туман (шаҳар) ҳокими қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида икки кун муддатда қарор қабул қилади.

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди.


66. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори объектга бўлган ҳуқуқни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан етти кун мобайнида белгиланган тартибда амалга оширилади.

67. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди.

68. Қурилишни лойиҳалаш, объектларни қуришга рухсатномалар бериш ва фойдаланиш учун қабул қилиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


69. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида назарда тутилган ҳолатларда тўхтатилади.


70. Ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишишни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларининг бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


71. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлашни амалга оширувчи ҳудудий бўлинмалари, шунингдек лойиҳа ташкилотлари тузилган шартномаларга, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


72. Объектларни қуришни амалга оширувчи шахслар қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, шунингдек қурилиш майдонида ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидалари талабларини бажаришнинг таъминланиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


73. Ер участкалари бериш, объектларни қуриш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Шаҳарсозлик ҳужжатлари (бош режа, қишлоқ

(овул) фуқаролар йиғини ҳудудини меъморий

режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси,

батафсил режалаштириш лойиҳаси)

бўлмаганда ер участкаси бериш

СХЕМАСИ


ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ





ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР


<





Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ариза юбориш - 1 кун


Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун





Ер участкаси бериш тўғрисида ариза бериш

Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини, ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш









1










^
















^






2





11



12















15






V






V



















     


ТУМАН (ШАҲАР) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ (БОШҚАРМАСИ)


       


1. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ва хулоса бериш - 23 кун

2. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 4 кун

3. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш - 5 кун





3


^



^


9


^









^





V


4






V


10







13





14




1.1. Манфаатдор ташкилотлар


Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкаси бўйича хулоса бериш, туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг далолатномасини имзолаш - 5 кун




2.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 2 кун





3.1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини  рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳномани архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) тақдим этиш - 2 кун








































































































































































1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 4 кун
























5











































































































































8




























































































6


^


























V


7

























1.3. Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 7 кун























































































































Ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда - 35 кун




          





Низомга

2-ИЛОВА


Шаҳарсозлик ҳужжатлари (бош режа,

меъморий режалаштиришни ташкил этиш

лойиҳаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси)

мавжуд бўлганда ер участкасини бериш

СХЕМАСИ


ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ

<

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

Архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) ариза юбориш - 1 кун

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун


1

Ер участкаси бериш тўғрисида ариза бериш

Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш










^











^



2




5





7










8













































V






V












ТУМАН (ШАҲАР) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ (БОШҚАРМАСИ)

1. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, шунингдек уларни келишиш - 13 кун

2. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш - 5 кун

3




^




^








^





V

4










8







9



1.1. Манфаатдор ташкилотлар

Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкаси бўйича хулоса бериш, ер участкаларини ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг далолатномасини имзолаш - 5 кун








V












2.1. Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг туман (шаҳар)даги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ҳамда гувоҳномани архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) тақдим этиш - 2 кун





































5















1.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия

Ер участкасини ажратиш далолатномасини расмийлаштириш - 2 кун

<




Ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда - 21 кун.






6





























       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 11 март, 10-сон, 125-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2013 йил, 2-сон, 13-модда



































Время: 0.1589
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск