Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2013 й. 63-сон "Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2013 й.

N 63



ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон ва "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорлари билан давлат божхона хизмати органлари олдига қўйилган вазифаларни, шу жумладан, республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини оширишдек асосий вазифалардан бирини бажариш юзасидан, шунингдек божхона тартиботларининг очиқ-ошкоралигини янада таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республика ҳудуди бўйлаб товарлар ва контрафакт маҳсулотлар ноқонуний олиб ўтилишига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товарлар ва транспорт воситаларини ҳаво, темир йўл, автомобиль ва сув транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати 1 - 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.

Давлат божхона хизмати органи юк ташувчилардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотлар ёки ҳужжатлардан бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли эмас.


2. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси давлат божхона хизмати органларига тегишли равишда:

1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳаво транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари;

2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги икки томонлама халқаро шартномалар доирасида рухсатномалар бланкаларини айирбошлашда, шунингдек халқаро автомобилда юк ташишга лицензияларни беришда хорижий давлатларнинг ваколатли органларини ҳамда товарлар ва транспорт воситаларини халқаро автомобилда ташувчи юк ташувчиларни 3 ва 4-иловаларга мувофиқ рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишда товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тақдим этилиши ҳақида хабардор қилсин.


4. Белгилансинки, 1 - 4-иловаларда назарда тутилган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида хорижий тиллардаги маълумотлар бор бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат божхона хизмати органлари ушбу ҳужжатлар давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган, юк ташувчи томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан самарали божхона назоратини таъминласин;

юк ташувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг амалда олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ушбу товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрсин;

юк ташувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар етарли бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини қўшимча божхона назоратидан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини ушбу қарор қоидаларидан хабардор қилсин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари ушбу қарор қабул қилинишининг мақсадлари, мазмун ва моҳияти кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 мартдаги

63-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товарлар ва транспорт воситаларини

ҳаво транспортида Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали олиб ўтишда юк

ташувчилар томонидан тақдим этиладиган

ҳужжатлар ва маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга (Чикаго шаҳри, 1944 йил 7 декабрь) мувофиқ ҳужжатлар:

а) бош декларация;

б) юк ведомости;

в) авиа юк хати;

г) авиа юк хатига илова қилинадиган ташиладиган юкларга тижорат ҳужжатлари*. Юк туркумлаб ташилганда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар юкнинг биринчи туркумига тақдим этилади;

д) халқаро почта жўнатмаларига илова қилиш учун Бутунжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар.


2. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда мавжуд бўлиши керак бўлган маълумотлар:

а) ҳаво кемасининг миллий мансублиги белгилари ва рўйхатдан ўтказиш белгиларини кўрсатиш;

б) парвоз рақами, ҳаво кемасининг парвози йўналишини, учиш пунктини, қўниш пунктини кўрсатиш;

в) ҳаво кемаси эксплуатантининг номи;

г) экипаж аъзоларининг сони;

д) Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 белги даражасида товарларнинг номи ва кодлари;

е) авиа юк хатининг рақами, авиа юк хати ва юк туркуми бўйича ўринлар сони;

ж) юк жўнатилган ва қўниладиган пунктлар номи;

з) парвоз қиладиган кеманинг ичига юкланадиган борт анжомлари сони (ҳар бир товарнинг бирликлари сони ва номи);

и) ҳаво кемаси ичида халқаро почта жўнатмалари мавжудлиги;

к) товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича товарларнинг брутто оғирлиги (килограммларда ёхуд бошқа ўлчов бирликларида);

л) товарларнинг фактура қиймати.



*) Тижорат ҳужжатлари - товарнинг қиймат, миқдор ва сифат тавсифини акс эттирувчи ҳужжатлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 мартдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси

орқали товарлар ва транспорт воситаларини темир

йўл транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар

томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

ва маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Халқаро темир йўл юк йўналишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳужжатлар:

а) транспорт (ташиш) ҳужжатлари;

б) ҳаракатдаги темир йўл таркибига топшириш ведомости;

в) ташилаётган товарларга тижорат ҳужжатлари*;

г) халқаро почта жўнатмаларини юбориш учун Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар.


2. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бўлиши керак бўлган маълумотлар:

а) товарларни жўнатувчининг номи ва манзили;

б) товарларни олувчининг номи ва манзили;

в) товарларни жўнатиш станцияси ва қабул қилиш станцияси номи;

г) Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасидаги кодлари ва номи;

д) товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича юк жойлари сони, товарларнинг брутто оғирлиги (килограммда ёхуд бошқа ўлчов бирликларида);

е) товарларнинг фактура қиймати;

ж) контейнерларнинг идентификациялаш тартиб рақами.


*) Тижорат ҳужжатлари - товарнинг қиймат, миқдор ва сифат тавсифини акс эттирувчи ҳужжатлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 мартдаги

63-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси

орқали товарлар ва транспорт воситаларини

автомобиль транспортида олиб ўтишда юк

ташувчилар томонидан тақдим этиладиган

ҳужжатлар ва маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар:

а) Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена ш., 1968 й., 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

б) хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ҳудудидан чиқиши ва транзит ўтиши учун рухсатнома (агар халқаро шартномаларда назарда тутилган бўлса);

в) юклар Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилганда ХЙТ дафтарчасини* қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенция (Женева ш., 1975 йил 14 ноябрь) талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва тамғалари қўйилган юкларни халқаро ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

г) тез бузиладиган маҳсулотлар ташилганда тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома (СПС гувоҳномаси**);

д) йирик ҳажмли ва оғир юк транспорт воситаларининг юриши учун ваколатли органларнинг махсус рухсатномаси.


2. Товарга тегишли ҳужжатлар:

а) Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенция (Женева ш., 1956 йил 19 май) талабларига мувофиқ товар-транспорт юк хати ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;

б) юклар ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилганда, ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенцияга (Женева ш., 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ХЙТ дафтарчаси (CARNET TIR);

в) ташилаётган товарларга тижорат ҳужжатлари***;

г) халқаро почта жўнатмаларини юбориш учун Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар.


3. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бўлиши керак бўлган маълумотлар:

а) ташувчининг номи ва манзили;

б) ташиш учун товарни қабул қилиш жойи (мамлакати) ва етказиб бериш учун мўлжалланган жойи (мамлакати);

в) товарларни жўнатаётган мамлакатнинг номи ва товар етказиб бериладиган мамлакатнинг номи;

г) товарларни жўнатувчи ва олувчининг номи ҳамда манзили;

д) Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасидаги товарларнинг кодлари ва номи;

е) товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича юк жойлари сони, товарларнинг брутто оғирлиги (килограммда ёхуд бошқа ўлчов бирликларида);

ж) товарларнинг фактура қиймати;

з) контейнерларнинг идентификациялаш тартиб рақами.


*) ХЙТ дафтарчаси (CARNET TIR) - барча транзит тизими бўйича товарлар ва транспорт воситаларини кузатувчи ҳамда ХЙТ тартиботи бўйича ташиладиган товарларга нисбатан халқаро кафолатнинг мавжудлигини тасдиқловчи халқаро божхона ҳужжати.

**) СПС гувоҳномаси - Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташишлар тўғрисидаги ҳамда ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақидаги битимга (СПС) мувофиқ бериладиган транспорт воситасининг тез бузиладиган маҳсулотлар ташишга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжат.

***) Тижорат ҳужжатлари - товарнинг қиймат, миқдор ва сифат тавсифини акс эттирувчи ҳужжатлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 мартдаги

63-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

божхона чегараси орқали товарлар

ва транспорт воситаларини сув транспортида

олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан тақдим

этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Ҳужжатлар:

а) умумий декларация;

б) юк тўғрисидаги декларация;

в) кема анжомлари тўғрисидаги декларация;

г) кема экипажининг шахсий буюмлари тўғрисидаги декларация;

д) кема хизмати;

е) йўловчилар рўйхати;

ж) транспорт (ташиш) ҳужжатлари;

з) ташилаётган товарларга тижорат ҳужжатлари*;

и) халқаро почта жўнатмаларини юбориш учун Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар.


2. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бўлиши керак бўлган маълумотлар:

а) кеманинг рўйхатга олинганлиги ва унинг миллий мансублиги;

б) кеманинг номи ва тавсифи;

в) капитаннинг фамилияси;

г) кема агентининг фамилияси ва манзили;

д) кемадаги йўловчиларнинг сони, фамилиялари, исмлари, фуқаролиги, туғилган санаси ва жойи, чиқиш ва тушиш порти;

е) экипаж аъзоларининг сони ва таркиби;

ж) кеманинг жўнаш порти ва кириш портининг номи;

з) Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасидаги товарларнинг кодлари ва номи;

и) товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича юк жойлари сони, товарларнинг брутто оғирлиги (килограммда ёхуд бошқа ўлчов бирликларида);

к) товарларни юклаш портининг ва тушириш портининг номи;

л) ушбу портда тушириладиган товарларга денгизда (дарёда) ташиш шартномаси мазмуни ва мавжудлигини тасдиқловчи коносаментлар ёки бошқа ҳужжатларнинг тартиб рақами;

м) бортда қоладиган товарларни тушириш портларининг номи;

н) кемадаги мавжуд кема анжомларининг сони кўрсатилган ҳолдаги номи;

о) кемада товарларни жойлаштириш тавсифи;

п) товарларнинг фактура қиймати.


*) Тижорат ҳужжатлари - товарнинг қиймат, миқдор ва сифат тавсифини акс эттирувчи ҳужжатлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 128-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 16-модда

















































Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск