ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Иқтисодиёт вазирининг 01.03.2013 й. 26-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар - дон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.03.2013 й. 983-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2013 й.

N 983-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2013 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Якка тартибдаги тадбиркорлар - дон ва қандолат

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) ҳамда 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 411-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2000 йил 7 ноябрдаги 6-2-4/15-сон билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар - дон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш тартиби тўғрисидаги низоми (рўйхат рақами 983, 2004 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ "Ўздонмаҳсулот" АК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                   Г. Саидова



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 148-модда







































Время: 0.2377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск