ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2013 й. 68-сон "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2013 й.

N 68



РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИНГ МИНТАҚАВИЙ

ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш ва унинг томонидан имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий таҳдид гуруҳларидан бўлган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга кўрсатилаётган ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдамини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорига мувофиқ 2012 йилда Фарғона шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Фарғона минтақавий филиали ташкил этилганлиги ва 2013-2014 йилларда Қарши ва Самарқанд шаҳарларида Марказнинг минтақавий филиаллари ташкил этилиши назарда тутилаётганлиги;

Марказ томонидан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари тўғрисидаги Намунавий низом белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;

Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, битта автотранспорт воситаси билан таъминлаш Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга "Таълим" соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Марказ минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин, улар ходимларининг чекланган сони 43 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - 9 нафар этиб белгилансин.


3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:

Марказнинг минтақавий филиалларини замонавий фикрловчи, юқори малакали, профессионализм ва масъулият туйғуси юқори бўлган, имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий таҳдид гуруҳларидан бўлган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда ходимларнинг айрим тоифаларини қўшимча равишда моддий рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда Марказ филиаллари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядларни тасдиқласин, шунингдек Марказнинг бошқарув ходимлари учун амалда бўлган устамалар тўлаш тартибини Марказ филиаллари ходимларига жорий этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 мартдаги

68-сон қарорига

ИЛОВА



Республика болалар ижтимоий мослашуви

марказининг минтақавий филиаллари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ






Филиал директори

1
















































Директор ўринбосари - Ахборот-консалтинг хизмати раҳбари

1







Бухгалтерия

2





































Юридик маслаҳатчи

1

Ахборот-консалтинг хизмати

21





































Хўжалик таъминоти бўлими

17

















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 140-модда






























Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск