язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2013 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2013 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "UZ-CHINA

URAN" МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ   ЭТИШ   ТЎҒРИСИДА"   2009  ЙИЛ

28 АВГУСТДАГИ  251-СОН  ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 14 январдаги 9-сон қарорига мувофиқ, шунингдек "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси устав фондининг кўпайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг устав капитали миқдори 8576,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, ундан:

"CGNPC URC" компаниясининг 50 фоиз миқдоридаги улуши пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шакллантирилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 50 фоиз миқдоридаги улуши Навоий вилоятидаги истиқболли Бозтов ва Мешетин майдонларида илгари олиб борилган уран бўйича геология-қидирув ишлари давомида олинган геологик, геофизик ва бошқа маълумотлар ҳисобига шакллантирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси муассисларнинг қўшма корхона устав фондига қўшимча улуши муносабати билан "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси таъсис ҳужжатларига 2013 йил 1 августгача бўлган муддатда, белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 142-модда